Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкни қайта ташкил этишга рухсатнома

Янгиланган сана:  12 Дек 2023, 16:50

1. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) номи:

Банкни қайта ташкил этишга рухсатнома

2. Рухсат бериладиган фаолият турлари:

Банкни қайта ташкил этиш

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Рухсат берувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Рухсат берувчи органга ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали;

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа)ни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) банк акциядорларининг умумий йиғилиши ваколат берган шахс томонидан имзоланган “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 15-иловасига мувофиқ шаклда банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;

2) қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

3) қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигининг асосланганлиги ва оқибатларининг молиявий тахминлари, шу жумладан қайта ташкил этилгандан сўнг янгидан вужудга келадиган ва қоладиган ҳар бир банкнинг тахминий баланси, бундан банкни ўзгартириш мустасно;

4) қайта ташкил этишда иштирок этаётган ва ушбу жараён натижасида юзага келаётган банкларнинг қайта ташкил этиш натижасида ҳосил бўладиган тахминий баланслари асосида ҳисобланган пруденциал нормативлар кўрсаткичлари, бундан банкни ўзгартириш мустасно;

5) банкнинг акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган банкнинг янги таҳрирдаги устави, бундан банкни ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш мустасно.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

йиғим ундирилмайди

 

8. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) берилганлиги учун давлат божи миқдори:

давлат божи ундирилмайди

 

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

20 иш куни

10. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) талаблари ва шартлари:

1) қайта ташкил этиш натижасида омонатчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши;

2) қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган ва (ёки) қоладиган банклар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатларида ўрнатилган пруденциал нормативлар ва бошқа талабларга риоя этилиши;

3) қайта ташкил этиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши;

4) қайта ташкил этилаётган банкнинг топшириш ҳужжати ёки тақсимлаш балансида ҳуқуқий вориснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлиги.

11. Назорат тартиби:

 

12. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

13. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа)нинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

14. Изоҳ:

 




Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X