Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ва тугатганлик тўғрисида хабарнома

Янгиланган сана:  14 Дек 2023, 09:11

1.

Хабарнома номи:

Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ва тугатганлик тўғрисида хабарнома

2.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:

Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ва тугатганлик

3.

Хабарнома юборувчи тоифаси:

Юридик шахс

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали:

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6.

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:

Банк филиали очилиши бўйича:

1) филиал ёки банк хизматлари офисини очиш тўғрисида банкнинг ваколатли органининг қарори;

2) филиал раҳбари ва бош бухгалтери тўғрисидаги маълумотлар (филиал очилган тақдирда);

3) филиал ёки банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал ёки банк хизматлари офиси бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотнинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Банк филиали ёпилиши бўйича:

1) филиалнинг тугатиш комиссиясини тузиш ҳақидаги қарор;

2) охирги иш кунида банк филиалининг баланси;

3) тугатиш (ноль) баланси;

4) балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича тугатиш (ноль) баланси;

5) банк филиалининг ҳужжатлари ва йиғмажилдлари йўқ қилиш учун ажратилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

6) ҳужжатларнинг архивга сақланиш учун топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома;

7) банк филиалининг муҳрлари ва штампларининг йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

8) банкнинг расмий веб-сайтида қўйилган филиалнинг ёки банк хизматлари офисини (тугатилишидан камида 15 кун олдин) ёпилиши ҳақидаги эълон нусхаси.

Банк хизматлари офиси очилиши бўйича:

1) филиал ёки банк хизматлари офисини очиш тўғрисида банкнинг ваколатли органининг қарори;

2) филиал ёки банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал ёки банк хизматлари офиси бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотнинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Банк хизматлари офиси ёпилиши бўйича:

1) банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги банкнинг ваколатли бошқарув органининг қарори;

2) банкнинг расмий веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган банк хизматлари офисининг тугатилиши ҳақидаги эълон нусхаси.

 

7.

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятларнинг талаблари ва шартлари:

Банк филиалини (банк хизматлари офисини) очганлик тўғрисидаги хабарномани юбориш учун қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этиши лозим:

1) банкнинг барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;

2) филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши;

3) филиал (банк хизматлари офисининг) биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқ бўлиши.

Филиал раҳбари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

1) молия-иқтисод йўналишида олий маълумотга эга бўлиши;

2) банк-молия соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

3) иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликка эга бўлмаслиги;

4) ижро органи аъзоси, кузатув кенгаши аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида ёхуд бошқа усулда ўзи томонидан назорат қилинган юридик шахсни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келмаган бўлиши;

5) бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёхуд унинг назорати остида ишловчи яқин қариндошлардан бири бўлмаслиги.

Филиал бош бухгалтери қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

1) молия-иқтисод йўналишида олий маълумотга эга бўлиши;

2) банк-молия соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан банкнинг бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботни тузиш учун масъул бўлган таркибий бўлинмасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши.

Банк филиали ёки банк хизматлари офиси ёпилиши бўйича қуйидагиларни амалга ошириши талаб этилади:

1) банк мижозларни филиал (банк хизматлари офиси) ёпилишидан 15 кун олдин хабардор қилган бўлиши;

2) филиал ёпилаётганда мижозлар олдидаги мажбуриятлар бажарилган бўлиши ёки бу мажбуриятлар мижоз билан келишилган ҳолда бошқа филиалга ўтказилган бўлиши.

9.

Изоҳ:

-




Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X