Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия

Янгиланган сана:  12 Дек 2023, 16:47

1. Лицензия номи:

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия

2. Лицензияланадиган фаолият турлари:

1) банк фаолияти;

2) инвестиция воситачиси фаолияти;

3) инвестиция активларини бошқарувчи фаолияти;

4) инвестиция консультанти;

5) тўлов ташкилоти фаолияти.

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали:

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Банкларни лицензиялаш икки босқичда амалга оширилади.

 

1-босқичда тақдим этиладиган ҳужжатлар: (2 нусҳада)

1) банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида ариза (таъсис шартномаси имзоланганидан кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим);

2) муассислар томонидан имзоланган таъсис шартномасини. Банк бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда, муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилинган қарори тақдим этилади;

3) банк икки ва ундан ортиқ муассислар томонидан таъсис этилган ҳолларда таъсис йиғилишининг баённомасини. Баённома нусхалари банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;

4) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк устави;

5) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3252-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг (бундан кейин Низом) 2-иловасига мувофиқ банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган муассислар рўйхати;

6) муассис бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлари;

7) Низомнинг 43-банди 1 - 4 ва 6-кичик бандларига мувофиқ ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборот. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборот;

8) ариза берувчининг банкни ташкил этишда муассисларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этиш бўйича ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат;

9) банкнинг устав капиталини шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборот;

10) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида Низомнинг 107-банди 5 – 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;

11) банкнинг ташкилий тузилмаси;

12) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳаси;

13) банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини ва молиявий истиқболларини, шунингдек Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режаси;

14) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит, инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхалари;

15) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Банкни ташкил этишда чет эл банклари, шунингдек халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган норезидент юридик шахслар иштирок этганда, юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

А) Чет эл банклари томонидан:

1) чет эл банки ваколатли органининг банкни ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

2) чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;

3) чет эл банкининг устави;

4) чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг қуйидаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат:

200 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги хусусий капиталнинг мавжудлиги;

“Standard & Poor’s”, “Moody’s Investors Service” ёки “Fitch-IBCA” рейтинг агентликлари томонидан берилган инвестицион рейтинг баҳосидан кам бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтинги мавжудлиги;

Б) Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган норезидент юридик шахслар томонидан:

1) юридик шахс ваколатли органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

2) юридик шахс жойлашган давлатдаги назорат қилиш органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат, ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;

3) юридик шахс устави;

4) устав капиталидаги ўз улуши учун тўловни амалга оширишга маблағлари мавжудлигининг тасдиғи.

 

Юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда бошқа кредит ташкилотлари томонидан банк ташкил этишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1) банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида ариза;

2) муассислар томонидан имзоланган таъсис шартномасини. Банк бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда, муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилинган қарори тақдим этилади;

3) банк икки ва ундан ортиқ муассислар томонидан таъсис этилган ҳолларда таъсис йиғилишининг баённомасини;

4) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк устави;

5) муассислар ваколатли органларининг банкни ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

6) банк устав капиталидаги улушлари миқдорини кўрсатган ҳолда муассислар рўйхати;

7) муассисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси ва тўлов реквизитлари;

8) капиталининг ва кредит рейтингининг Низомнинг 25-банди 2-кичик бандида келтирилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

9) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 – 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;

10) банкнинг ташкилий тузилмаси;

11) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳаси;

12) банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режаси. Унда банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини ва молиявий истиқболларини, шунингдек қонун ҳужжатларига Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни ёритиш зарур;

13) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит, инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхалари;

14) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақли.

 

2-босқичда тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1) банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

2) банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида Низомнинг 107-банди 5 – 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;

3) ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси;

4) банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек муассисларнинг рўйхати;

5) банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш босқичида тақдим этилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхалари.

6) Низомнинг 20-24-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхалари.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

1-босқичда: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

2-босқичда: йиғим ундирилмайди

8. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

1-босқич: барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан уч ой. Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаганлиги сабабли Марказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўраганда, мазкур муддат тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.

2-босқичда: барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан бир ой.

10. Лицензия талаблари ва шартлари:

1. Лицензиялаш жараёнида тақдим этилган ҳужжатларнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши;

2. Муассисларнинг, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши;

3. Банкнинг бизнес-режада кўрсатилган мақсадларга эришишга қодирлиги;

4. Ташкил этиладиган банк билан яқин алоқаларга эга бўлган бир ёки бир неча шахснинг фаолиятини тартибга солувчи бошқа мамлакат қонунларида ёки норматив ҳужжатларида ушбу шахсларга нисбатан Марказий банкнинг назорат қилиш вазифасини амалга оширишига тўсқинлик қилувчи ёки Ўзбекистон Республикасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишига монелик қилувчи талабларнинг ёхуд бошқа мамлакат ваколатли органлари томонидан қўлланилган тақиқлар ҳамда чекловларнинг мавжуд эмаслиги;

5. Банкнинг шакллантирилган устав капитали миқдорининг банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш пайтида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ бўлиши;

6. Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқ бўлиши;

7. Банкнинг бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқ бўлиши.

11. Назорат тартиби:

1. Банкларни пруденциал назорат қилиш;

2. Банкни инспекциядан (текширувдан) ўтказиш;

3. Ҳисоботларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни сўраб олиш ва текшириш, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилиш (масофавий назорат).

12. Лицензия беришда келишиладиган органлар

Мавжуд эмас

13. Лицензиянинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

14. Изоҳ:

 




Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X