Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кўп бериладиган саволлар




бошқа саволлар 27

  • Фуқароларнинг даромадлари пластик карточкаларга ўтказилиши мажбурийми? Иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг неча фоизи ўтказилиши мумкин?
    Фуқароларнинг даромадлари пластик карточкаларга ўтказилиши мажбурийми? Иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг неча фоизи ўтказилиши мумкин?

    Аҳоли даромадлари (иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар) пластик карточкаларга фуқароларнинг ёзма аризаси (розилиги) асосида ўтказилади.

    Бунда хизмат кўрсатувчи банк хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва унга илова қилинган реестр ҳамда унинг электрон кўриниши (фамилия ва суммалар бўйича) асосида маблағларни пластик карточкаларга кирим қилади.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Рспубликаси Меҳнат кодексининг
    153-моддасига асосан меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. 
  • Пластик карталардаги маблағларни нақд пул қилиб олиш мумкинми? Олиш мумкин бўлса, нақд пул ечишга чегара (лимит) ўрнатилганми?
    Пластик карталардаги маблағларни нақд пул қилиб олиш мумкинми? Олиш мумкин бўлса, нақд пул ечишга чегара (лимит) ўрнатилганми?

    Банклар томонидан аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пуллар уларнинг депозит ҳисобварақларидаги, шу жумладан пластик карточкалардаги мавжуд маблағлари доирасида уларнинг талабига кўра берилади.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига асосан банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар.   
  • Банк кассасидан олинган нақд пуллар орасидан эскирган тоифадаги банкноталар ва камомад чиққан ҳолатларда нима қилиш лозим?
    Банк кассасидан олинган нақд пуллар орасидан эскирган тоифадаги банкноталар ва камомад чиққан ҳолатларда нима қилиш лозим?

    Банк кассасидан чиқим касса ҳужжатларига асосан берилган пуллар касса олдидан узоқлашмаган ҳолда барчаси бирма бир қайта саналиши лозим.

    Агар пуллар касса олдидан узоқлашмаган ҳолда қайта саналмаган бўлса банк кассасидан берилган тўлиқ пул боғламлари орасидан камомад чиқиш эътирозлари   қониқтирилмайди. 

    Банк кассасидан берилган пуллар орасидан эскирган тоифадаги банкноталар чиққан тақдирда банк кассасига қайтарилади ва яроқли банкнотага алмаштирилиб берилади.
  • Банк кассасидан олинган нақд пуллар орасидан эскирган тоифадаги банкноталар ва камомад чиққан ҳолатларда нима қилиш лозим?
    Банк кассасидан олинган нақд пуллар орасидан эскирган тоифадаги банкноталар ва камомад чиққан ҳолатларда нима қилиш лозим?

    Банк кассасидан чиқим касса ҳужжатларига асосан берилган пуллар касса олдидан узоқлашмаган ҳолда барчаси бирма бир қайта саналиши лозим.

    Агар пуллар касса олдидан узоқлашмаган ҳолда қайта саналмаган бўлса банк кассасидан берилган тўлиқ пул боғламлари орасидан камомад чиқиш эътирозлари   қониқтирилмайди. 

    Банк кассасидан берилган пуллар орасидан эскирган тоифадаги банкноталар чиққан тақдирда банк кассасига қайтарилади ва яроқли банкнотага алмаштирилиб берилади.
  • Мен ҳозирда иккинчи курс талабасиман ва тўлов контракт асосида ўқийман. Сиздан менга контракт тўлашда моддий ёрдам беришингизни сўрайман.
    Мен ҳозирда иккинчи курс талабасиман ва тўлов контракт асосида ўқийман. Сиздан менга контракт тўлашда моддий ёрдам беришингизни сўрайман.

    “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра Марказий банк молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга ҳақли эмас.
  • Электрон тўловларни амалга оширишнинг қонунчиликда белгиланган муддатлари
    Электрон тўловларни амалга оширишнинг қонунчиликда белгиланган муддатлари.

    Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда маблағларни мижознинг ҳисобварағига кирим қилиши ёки маблағларни унинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариши шарт.

    Банклар мижознинг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати тушган кунда, агар у банкнинг амалиёт куни мобайнида тушган бўлса, амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Агар тўлов ҳужжати амалиёт куни тугаганидан кейин тушса, банклар электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

    “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь)
  • Банк ва мижоз ўртасидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш тартиби
    Банк ва мижоз ўртасидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш тартиби.

    Мижоз амалга оширилган ҳисоб-китоб операциялари бўйича юзага келган барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал этилади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда суд орқали ҳал этилади.

    “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь)
  • Мижознинг пул маблағларини тасарруф этиши
    Мижознинг пул маблағларини тасарруф этиши.

    Мижоз банкдаги ҳисобварақда турган ўз пул маблағларини мустақил тасарруф этади.

    Банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас.

    Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси
  • Ҳисобварақдан пул маблағларини ўчириш асослари
    Ҳисобварақдан пул маблағларини ўчириш асослари.

    Банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради.

    Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

    Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси
  • Қандай ҳолларда пластик карточкадан тўловлар амалга оширишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши керак?


    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 30 апрелда 1344-сон билан давлат рўйхатига олинган «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан банк пластик карта эгаси бўлмаган шахс, карта эгасининг рухсатисиз ундан фойдаланиши мумкин эмаслиги қайд этилган.

    Мазкур Низомга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ (рўйхат рақами 1344-2, 2011й. 13 июль), товарлар (иш ва хизмат) учун пластик карточкалар орқали тўловларни қабул қилаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пластик карточка эгасидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди.

    Мазкур низомнинг 24-бандига асосан банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномада, карта ҳисобварағидаги пул маблағларини, имзо, код, парол ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда тассарруф этиш ҳуқуқи, айнан ваколатли шахс томонидан берилганлигига ишонч ҳосил қилиш тартиби кўзда тутилган бўлиши керак.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 21 ноябрда 2528-сон билан давлат рўйхатига олинган «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат» Қоидаларининг 22-бандига асосан тижорат банклари жисмоний шахслар томонидан тижорат банкида жойлашган терминаллар орқали пластик карталардан фойдаланилган ҳолда операциялар (нақд маблағлар ечиш, товар ва хизматларга тўловлар) амалга оширилганда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно) мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари белгиланган.
  • Жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни бериш юзасидан тушунтириш берсангиз.
    Жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни бериш юзасидан тушунтириш берсангиз.

    Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ Марказий банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек Марказий банкка қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг асосий ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларини амалга ошириши мумкин. Мазкур Қонунга асосан Марказий банк жисмоний шахсларга банк хизматлари кўрсатмайди ва индивидуал жисмоний шахсларнинг банклардаги ҳисобварақлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари томонидан Марказий банкка тақдим этилмайди. “Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 3-моддасига асосан банк мижозларининг операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар банк сири ҳисобланади. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи маълумотлар мижознинг ўзига, у ваколат берган вакилларга, шунингдек ушбу Қонунда белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилади.
  • Қаердан ва қайси нархда юбилей кумуш тангаларни сотиб олиш мумкин?
    Қаердан ва қайси нархда юбилей кумуш тангаларни сотиб олиш мумкин?

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юбилей кумуш тангаларни очиқ савдога чиқарилмаслигини маълум қилади
  • Пуллар қандай ҳолларда тўловга яроқсиз ҳисобланиши тўғрисида батафсил маълумот берсангиз?
    Пуллар қандай ҳолларда тўловга яроқсиз ҳисобланиши тўғрисида батафсил маълумот берсангиз?

    Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2008 йил 27 июнда 1831-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома”да «сўм»нинг тўловга яроқлилик белгиларни аниқлаш қоидалари белгиланган. Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги банкнотларни монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим: а) ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар; б) йиртилган ва елимланган пуллар, агар пулнинг иккала қисми шак-шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса; в) бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар; г) шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар. Шикастланиш туридан қатьи назар (шакли бузилган, пачоқланган, сийқаланган, тешилган, қирқилган, синдирилган, ишқорга солинган, бирор бир металл билан пайвандланган, оловда эритилган, кўкариб ва қорайиб кетган) ўзининг тўла ҳажмини ва олд тарафидаги қиймати тасвирини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган металл тангалар тўловга яроқли ҳисобланади. Шикастланган пуллар “эскирган” пуллар тоифасига киритилиб банклар томонидан улар шу қийматдаги тўловга яроқли пулларга алмаштириб берилади.
  • Банк томонидан мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини ўчириш асослари қандай?


    Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 783-моддасига асосан, банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради. Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
  • Ҳисоб-китоб операциялари бўйича юзага келадиган масалалар қандай тартибга солинади?


    “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь)га мувофиқ, мижоз амалга оширилган ҳисоб-китоб операциялари бўйича юзага келган барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал этилади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда суд орқали ҳал этилади.
  • Миллий валютамиз “сўм” муомалага киритилгунга қадар республикамизда қайси пул бирликлари тўлов воситаси сифатида фойдаланилган


    Ўзбекистон Республикасининг расмий пул бирлиги сифатида 1993 йил 15 ноябрга қадар фақат СССР давлат банкининг 1961-1992 йилларги ҳамда Россия банкининг 1993 йилдаги банкноталари муомалада бўлган. 1993 йилнинг 15 ноябридан 1994 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оралиқ “сўм-купон” миллий пул бирлиги вазифасини бажарган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 декабрдаги “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 613-сонли қарорига мувофиқ 1994 йил 1 январдан бошлаб собиқ СССР Давлат банкининг 1961-1992 йиллар намунасидаги барча қийматдаги пуллари муомалада бўлиши бутунлай тақиқланди ва ушбу санадан бошлаб “сўм-купон” Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона қонуний тўлов воситаси қилиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги ПФ-870-сонли Фармонига мувофиқ 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1000 “сўм-купон”га бир “сўм” нисбати билан миллий валютамиз “сўм” муомалага киритилган.
  • Мажбурий резервлар нима ва уларнинг қўлланиш тартиби қандай?


    Мажбурий резервлар бу банклар томонидан Марказий банкдаги ҳисобвараққа мажбурий тартибда миллий ва хорижий валютада депозитга ўтказилган пул маблағларидир. Яъни, мажбурий резервлар тижорат банклари томонидан жалб қилинган миллий ва хорижий валютадаги депозит маблағлар ҳисобидан ўрнатилган меъёрлардан келиб чиқиб, Марказий банкдаги махсус ҳисобвараққа ўтказилиши лозим бўлган пул маблағларини англатади. Мажбурий резерв талаблари монетар сиёсат инструментлари туркумига киради ва ушбу инструмент тижорат банкларининг кредит ресурслари хажмига таъсир кўрсатиш орқали пул массасининг ўсиш суръатларини тартибга солиш мақсадида қўлланилади. Ҳозирги кунда, юридик шахсларнинг банклардаги миллий ва хорижий валютадаги депозитлари бўйича табақалаштирилган мажбурий резерв нормалари қўлланилиб, талаб қилиб олингунча ва 1 йилгача бўлган депозитлар учун 15 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун 12 фоиз, 3 йилдан ортиқ муддатли депозитлар 10,5 фоиз миқдорида ўрнатилган. Бунда, тижорат банклари томонидан аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга янада кенгроқ жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатлари резерв шакллантириладиган мажбуриятлар таркибига киритилмайди. Мажбурий резерв талабларининг қўлланиш жараёни “Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2004, 2009 йил 9 сентябрь) билан тартибга солинади.
  • Марказий банк қайта молиялаш ставкаси нима ва у қандай ҳолатларда қўлланилади?


    Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси Марказий банк томонидан олиб борилаётган монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан, инфляция ва иқтисодий ўсиш даражасининг ўзгариши ҳамда пул бозоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда у иқтисодиётдаги фоиз ставкаларининг индикатори бўлиб хизмат қилади.

    Қайта молиялаш ставкаси монетар сиёсат инструментларидан бири бўлиб, у Марказий банкнинг тижорат банклари билан операцияларини амалга оширишда қўлланилади.
  • Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби
    Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби.

    Банк ва унинг мижози ўртасидаги муносабатларни автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб, пул маблағларини бошқаришнинг тезкорлигини ҳамда банк операцияларининг сифатли қайд қилинишини таъминлайди. Мижозларга банкка ташриф буюрмаган ҳолда операцияларни амалга ошириш имконини беради.

    Тизимдан фойдаланиш ва тизим хизматлари учун ҳақ миқдори банк ва мижоз ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

    “Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2155, 2010 йил 19 ноябрь)
  • Мижозлар томонидан банкка ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, қайси муддатда ҳисобварақ очиб берилиши керак?
    Мижозлар томонидан банкка ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, қайси муддатда ҳисобварақ очиб берилиши керак?

    Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) 8-бандига мувофиқ, мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар икки иш куни мобайнида, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга ҳисобварақлар очишлари шарт.
  • Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашда банк хизматлари ҳақи ундириладими?
    Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашда банк хизматлари ҳақи ундириладими?

    “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) 7-бандига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундирилмайди
  • Асосий ҳисобварақни бошқа банкка кўчириш тартиби қандай?
    Асосий ҳисобварақни бошқа банкка кўчириш тартиби қандай?

    Асосий ҳисобварақни бошқа банкка кўчириш “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) 43-45-бандларига мувофиқ амалга оширилади. Унга кўра:

    Асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш учун мижоз томонидан хизмат кўрсатувчи банкка ариза тақдим этилади ва чек дафтарчалари қайтарилади. Шундан сўнг банк мижознинг ҳисобварағидаги қолдиқни ёзма равишда тасдиқлайди.

    Мижоз асосий ҳисобварағи ёпилаётган банкдан олинган тасдиқномани ариза билан бирга асосий ҳисобварақ очилаётган банкка тақдим этади. Ушбу аризага асосан, асосий ҳисобварақ очаётган банк мижозга вақтинчалик 29801 – “Мижозлар билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағини очади ва бу тўғрисида мижоз ҳамда ҳисобварақни ёпаётган банкка ёзма равишда хабар беради.

    Мижоз вақтинчалик ҳисобварақ очилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг асосий ҳисобварақни ёпаётган банкка асосий ҳисобварақдаги мавжуд маблағлар қолдиғини асосий ҳисобварақ очаётган банкдаги вақтинчалик очилган ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномасини тақдим этади. Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк мижоз юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги (агар, мавжуд бўлса) тўлов ҳужжатлари рўйхатини киритиб, ушбу ҳужжатлар асосий ҳисобварақ очаётган банкка топширилганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузади. Далолатнома банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, асосий муҳр қўйилади.

    Далолатноманинг ҳар икки нусхасига мижознинг юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари илова қилиниб, почта, фельдъегер алоқаси ёки курьер орқали асосий ҳисобварақ очилаётган банкка етказиб берилади.

    Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу далолатномага илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин мазкур далолатномага илова қилинган юридик йиғмажилддаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхаларини олганлигини тасдиқлаб, банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, асосий муҳр қўйилади. Далолатноманинг бир нусхаси почта, фельдъегер алоқаси ёки курьер орқали асосий ҳисобварақ ёпилаётган банкка етказиб берилади.

    Ушбу ҳужжатларни ҳисобварақ эгаси ёки учинчи шахслар орқали бериб юбориш қатъиян тақиқланади.

    Далолатноманинг асосий ҳисобварақ очаётган банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва муҳр қўйилган нусхаси олингандан кейин мижоз томонидан ёпилаётган асосий ҳисобварақдаги маблағларни ушбу ҳисобварақ очилаётган банкда очилган вақтинчалик ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномаси ижро қилинади.

    Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу ҳисобварақни ёпаётган банкдан ҳужжатлар ва маблағларни олгандан кейин мижозга янги асосий ҳисобварақни очади, унга вақтинчалик ҳисобварағидаги қолдиқни ўтказади ва мазкур вақтинчалик ҳисобварақни ёпади.
  • Ҳисобварақ очилганидан сўнг, қайси муддатда ундан тўловларни ўтказиш мумкин?
    Ҳисобварақ очилганидан сўнг, қайси муддатда ундан тўловларни ўтказиш мумкин?

    “Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь)нинг 7-бандига мувофиқ мижозга очилган, бошқа банкдан ўтказилган ёки қайта ҳаракатга келтирилган банк ҳисобварақлари бўйича барча ҳисоб-китоблар шу куннинг ўзидаёқ амалга оширилади.

  • Банк ҳисобварағидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ҳамда киритиш муддатлари қандай?
    Банк ҳисобварағидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ҳамда киритиш муддатлари қандай?

    “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) 5-бандига асосан банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда маблағларни мижознинг ҳисобварағига кирим қилиши ёки маблағларни унинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариши шарт.

    Банклар мижознинг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати тушган кунда, агар у банкнинг амалиёт куни мобайнида тушган бўлса, амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Агар тўлов ҳужжати амалиёт куни тугаганидан кейин тушса, банклар электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

    “Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари”нинг (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль):

    6-бандига асосан инкассаторлар томонидан мижозлардан йиғиб келинган пул маблағлари солинган инкассатор қоплари банкларнинг кечки кассаларига белгиланган тартибда қабул қилинади. Ушбу пул маблағлари солинган инкассаторлик қоплари кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширилади.

    7-бандига асосан қайта санаш кассасида инкассаторлик қопларидаги пул маблағлари белгиланган тартибда санаб бўлингандан кейин, нақд пул маблағлари банк айланма кассасига кирим қилинади.

    14-бандига асосан бошқа банк мижозларига тегишли бўлган нақд пул бўйича маблағлар қайта санаш кассасида санаб бўлингандан кейин, электрон мемориал ордер шакллантирилиб, вакиллик ҳисобварағидан шу куннинг ўзида, электрон тўлов тизими орқали, уларнинг ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
  • Марказий банк суднинг кредит бўйича ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарорини бекор қила оладими?
    Марказий банк суднинг кредит бўйича ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарорини бекор қила оладими?

    Маълумки, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ, хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик суди томонидан, шартномада назарда тутилган ҳолларда ёки тарафларнинг келишувига биноан - ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилиши қайд этилган. Шунга кўра, ундирувни гаровга қаратиш бўйича суд қарорини бекор қилиш фақатгина бевосита тегишли суд органлари томонидан амалга оширилади.
  • Банк таълим кредити шартномасида белгиланган фоиз ставкани бир томонлама ўзгартира оладими?
    Банк таълим кредити шартномасида белгиланган фоиз ставкани бир томонлама ўзгартира оладими?

    Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-қарорига кўра тасдиқланган “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра, таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши кераклиги белгиланган. Шунга кўра, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгарса, банк бир томонлама таълим кредити шартномасида белгиланган фоиз ставкасини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
  • Банк ва менинг корхонам ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларини ўзгартиришда амалий ёрдам бера оласизми?
    Банк ва менинг корхонам ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларини ўзгартиришда амалий ёрдам бера оласизми?

    Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 31-моддасига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
    354-моддасида шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги ҳамда шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланишини инобатга олган ҳолда, кредит шартнома шартлари фақатгина ҳар икки томоннинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин ва Марказий банк ваколатига кирмайди. 
USD = 10321.21
+5.59
EUR = 12003.57
-207.03
RUB = 132.07
-4.21
GBP = 13154.38
-168.24
JPY = 97.74
-0.93
CHF = 11117.20
-198.75
CNY = 1512.93
-11.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X