Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кўп бериладиган саволлар




омонат 2

  • Яқин қариндошнинг (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, бобо, буви ва бошқалар) тижорат банкларидаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисида маълумотлари қандай тартибда тақдим этилади?
    Яқин қариндошнинг (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, бобо, буви ва бошқалар) тижорат банкларидаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисида маълумотлари қандай тартибда тақдим этилади?

    “Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига асосан банк мижозларининг операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар банк сири ҳисобланади.

    Шунингдек, мазкур Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ банк  сирини  ташкил  этувчи  маълумотлар  мижознинг ўзига, у ваколат берган  вакилларга, шунингдек ушбу Қонунда  белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур масалада жисмоний шахс ваколат берган вакили (шу жумладан қариндоши)  банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома) асосида белгиланган тартибда тижорат банкларига мурожаат қилиши мумкин.

    Айни пайтда, мулкий низо мавжуд бўлса ва у суд тартибида кўрилаётган бўлса “Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи маълумотлар судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича тақдим этилади.
  • Вафот этган яқин қариндошнинг (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, бобо, буви ва бошқалар) тижорат банкларидаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисида маълумотлари қандай тартибда тақдим этилади?
    Вафот этган яқин қариндошнинг (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, бобо, буви ва бошқалар) тижорат банкларидаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисида маълумотлари қандай тартибда тақдим этилади?

    “Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига кўра мижоз тўғрисидаги, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар уларнинг ўзи ёки улар ваколат берган вакиллар қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этсалар, банк томонидан тақдим этилади.

    Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқламайдиган ҳужжатлар олинган тақдирда, банк мурожаат қилган шахсни у сўраган маълумотларни тақдим этиш имконияти йўқлиги хусусида уч иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиши шарт, шунингдек қўшимча ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилишга ёки мурожаат этган шахснинг мерос ҳуқуқини ёхуд ҳуқуқий ворислигини тасдиқлаб бериш тўғрисидаги ёзма сўровни тегишли нотариусга ёки юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборишга ҳақли. Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, банк мурожаат этган шахсга беш иш куни ичида тегишли мижоз тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни бериши ва барча ҳужжатларни тақдим этишилиши мумкин.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур масалада “Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда тижорат банкларига мурожаат қилиши мумкин.
USD = 10321.21
+5.59
EUR = 12003.57
-207.03
RUB = 132.07
-4.21
GBP = 13154.38
-168.24
JPY = 97.74
-0.93
CHF = 11117.20
-198.75
CNY = 1512.93
-11.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X