O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
 

 
 
Марказий банк ҳақида
Пул-кредит сиёсати
Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари
Тўлов тизими
Кредит ахбороти алмашинуви тизими
Кредит ташкилотлари
Қимматли қоғозлар бозори
Савол-жавоблар
Валюталар курслари
Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар
Марказий банк ва БМТТД қўшма лойиҳаси
Интерактив хизматлар
Эълонлар ва тендерлар
Ишонч телефонлари
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
 
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
 
Давлат ахборот ресурслари

 
 
 

Бош саҳифа > ОТБнинг 43-йиллик йиғилиши олдидан >

Янгиланган сана: 02.03.2010

Осиё тараққиёт банки бошқарувчилари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган 43-йиллик йиғилиши олдидан «Ўзэкспомарказ»нинг кўргазмалар майдонлари қайта таъмирланади ва кенгайтирилади.

Мамлакатимиз Президентининг 15 февраль ва Вазирлар Маҳкамасининг 17 февралдаги қарорларида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуини капитал қайта таъмирдан чиқариш ва янги объектлар қуриш режаси тасдиқланди..

Қурилиш ишлари шу йил май ойи бошида Тошкентда бўлиб ўтадиган ОТБ бошқарувчилари кенгашининг 43-йиллик йиғилишига тайёргарлик доирасида амалга оширилади. «Ўзэкспомарказ» йиғилиш ўтказиладиган асосий жой саналади. 16 февраль куни кўргазмалар мажмуига ОТБ раҳбари Харухико Курода ташриф буюрган эди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ «Ўзэкспомарказ»ни қайта таъмирлаш ва янги объектлар қуриш учун бюджет маблағларидан 7 млрд сўм миқдорида, 4 йиллик имтиёз билан 7 фоиз йиллик ставкада қарз берилади.

Қарорга биноан Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ўзэкспомарказ» бош биносига кириш олдида Сандиққўрғон кўчасининг 5-проезди томонидан Халқаро савдо марказининг янги биноси меъморлик қиёфасига жавоб берадиган жамоат транспорти тўхташ жойи ташкил этади.

«Ўзэкспомарказ» кўргазмалар майдони икки павильонини ҳам ҳисобга олганда 11,9 минг квадрат метрдан иборат. Унинг павильонларида ҳар йили 40 дан ошиқ кўргазмалар бўлиб ўтади. Қайта таъмирдан сўнг улар сафига яна иккита павильон қўшилади.

  
Бугунги ташрифлар: 3248
Жами ташрифлар: 252110
Янгиланган сана: 03.02.2012
 
Адрес: 100001, Тошкент, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 6; Тел.: (998 71) 252-57-39 (тел./факс); E-mail: webmaster@cbu.uz
© Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, 2005-2012
Сайтдаги маълумотлардан фойдаланилганда www.cbu.uz веб-сайтига ҳавола қилиш мажбурий.