O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Вазирлар Маҳкамаси қарорлари >

Янгиланган сана: 28.03.2012

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

"Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” 2011 йил 16 июнь, 175-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йил республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури тўғрисида 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарорларини бажариш юзасидаи шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини инвестиция лойиҳаларидаги иштирокини рағбатлантириш йўли билан уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.  Ўзбекистон Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва банкларнинг Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлаш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқишни молиялаштириш;

республика кредит ташкилотлари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштирилишини ташкил этишга кўмаклашиш.

2.  Белгилансинки:

Жамғарма Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузурида жамоат жамғармаси шаклида ташкил этилади;

Ўзбекистон Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, банклар ҳамда нобанк кредит ва молия ташкилотлари Жамғарманинг муассислари ҳисобланади;

Жамғарма кенгаши Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади;

Жамғарма бошқаруви Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади;

3.  Ўзбекистон Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, банклар ҳамда нобанк кредит ва молия ташкилотларининг:

Жамғарманинг 1-иловага мувофиқ муассислари таркибини ва бошланғич миқдорини шакллантириш тўғрисидаги;

муассисларнинг маблағлари Жамғарма кенгаши томонидан белгиланадиган миқдорда ҳар йили Жамғармага йўналтирилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

4.  Қуйидагилар:

Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармасининг кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармасининг штат бирликлари чекланган умумий сони 4 нафар бўлган ижро этувчи органи тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.  Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма бошқаруви раиси Жамғарма кенгашининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Жамғарманинг ижро этувчи органи таъминоти Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида, Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

6.  Қуйидагича тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

Жамғарма маблағларидан фақат иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш (кейинчалик кўрсатиб ўтилган харажатлар лойиҳани молиялаштириш бошлангандан кейин банк кредити суммасига киритилган ва Жамғарма маблағлари кредитор банк томонидан қайтарилган ҳолда), шунингдек Жамғарманинг жорий харажатларини қоплаш учун фойдаланилади;

битта лойиҳа бўйича Жамғарма харажатларининг энг кўп суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас;

лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлаш, кейинчалик Жамғарма кенгаши томонидан маъқулланган ҳолда, Жамғарманинг ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади.

7.  Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобига лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлашни ўтказиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8.  Ўзбекистон Банклар уюшмаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Жамғарманинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

9.  Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Жамғарманинг буюртманомаларига биноан ахборот материалларини имтиёзли тарифлар бўйича жойлаштирсинлар.

10. Жамғарма Банклараро молиявий хизматлар марказининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Хўжаев кўчаси, 1-уйдаги биносига ижара асосида жойлаштирилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири                                                                                                                          Ш.Мирзиёев