O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Вазирлар Маҳкамаси қарорлари >

Янгиланган сана: 30.03.2011

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш  ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” 2011 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон қарорига мувофиқ ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит бериш тартибини такомиллаштириш ва ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

            1. Вазирлар Маҳкамасининг “Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

            2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
            Бош вазири                                                                                                                Ш.Мирзиёев