ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Пластик карточкалар асосида хисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида 24 сентябрь 2004 йил 445-сонли

ЎзР ВМнинг 31.05.2005 йил 138-сонли қарорининг 1-иловасини
6.бандига, 16.06.2006 йил 117-сонли қарорининг илов
асини6.бандига, 17.08.2007 йил 177-сонли қарорининг иловасини
1.бандига асосан таҳрирга ўзгартиришлар киритилди

Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз хисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, улардан чакана савдода, коммунал хизматларга ва хизматларнинг бошқа турларига ҳақ тўлашда фойдаланиш, шунингдек пул маблагларининг банкдан ташқари айланишини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва республика тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқилган 1-иловага мувофиқ 2006 йил охиригача тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тармоғини кенгайтиришнинг прогноз жадвали маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклар уюшмаси уч ой муддатда Банклараро процессинг маркази негизида савдо ва хизматлар соҳаси ташкилоти ёхуд пластик карточка эгасига қайси банкда хизмат кўрсатилишидан қатъи назар барча савдо шохобчаларида банк операцияларини ягона режимда амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Ягона умумреспублика процессинг марказини ташкил этсинлар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар, компаниялар, утошмалар ва тижорат банклари билан биргаликда 2-иловага мувофиқ чакана савдо ва хизматлар соҳаси объектларини, автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини ва ахолидан нақд пул қабул қилиш бошқа пунктларини тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш бўйича терминаллар билан:

Тошкент шахрида - 2005 йил 1 январгача;

вилоят марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шахарларда - 2005 йил 1 июлгача таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Кўрилган чора-тадбирларнинг натижалари тўғрисида 2004 йил ва 2005 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, пластик карточкалардан фойдаланиб товарларни сотишда ва хизматлар кўрсатишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бериладиган терминал чеклари квитанциялар, талонлар, чипталарга хамда товарлар ва хизматларга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи уларга тенглаштирилган бошқа хужжатларга тенглаштирилади.

5. Чакана савдо корхоналарига юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича товарларни ойлик товар айланиши хажмида сотувлар улуши чекланмаган холда сотишга рухсат берилсин.

6. Пластик карточкаларнинг эмитентлари бўлган тижорат банклари:

2005 йил 1 январгача барча филиаллар, минибанклар ва жамғарма кассаларида тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш бўйича терминаллар ўрнатсинлар;

айланма маблағлар тақчиллигига дуч келаётган чакана савдо ва хизматлар соҳаси ташкилотларнинг тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш бўйича терминаллар сотиб олиши учун ўз мижозларининг сўровлари бўйича имтиёзли кредитлар берсинлар (Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи ставкаси бўйича);

терминал тармоғининг узлуксиз ишлаши ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ўз мижозларига кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.

7. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази:

банкоматлар, терминаллар, коммутация ускуналари ва пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа асбоб-ускуналардан, шунингдек дастурий таъминот сифатидаги мол-мулкдан 2005 йил 1 январдан 2010 йил 1 январгача мулк солиғи тўлашдан;

(ЎзР ВМнинг 17.08.2007 йил 177-сон қарорининг иловасини 1. бандини а) бандчасига асосан таҳрирга ўзгартиришлар киритилди)

пластик карточкалар, сарфланадиган материаллар, график ва электрон шахслаштириш қурилмалари, терминаллар, банкоматлар ва пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа асбоб-ускуналарни импорт қилишда 2010 йил 1 январгача божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

(ЎзР ВМнинг 17.08.2007 йил 177-сон қарорининг иловасини 1. бандини б) бандчасига асосан таҳрирга ўзгартиришлар киритилди)

ЎзР ВМнинг 17.08.2007 йил 177-сон қарорининг иловасини 1.бандини

в) бандчасига асосан 4 хатбоши киритилди

2007 йил 12 июлдан бошлаб 2010 йил 1 январгача ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киоскларига оид қисми бўйича мулк солиғидан, шунингдек улар импорт қилинганда божхона тўловлари тўлашдан.

Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкдан солиқ тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

(ЎзР ВМнинг 17.08.2007 йил 177-сон қарорининг иловасини 1. бандини в) бандчасига асосан 4 хатбоши 5 хатбоши деб ҳисобланади

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Банклар уюшмаси Маҳаллийлаштириш дастури доирасида республикада ўз материаллари негизида микрочиплари бўлган пластик карточкалар ва тўлов терминаллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш юзасидан 2004 йил охиригача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тошкент шаҳрида, вилоят марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда жойлашган, савдо майдони 150 квадрат метрдан ортиқ бўлган турғун савдо шохобчаларига чакана савдони амалга ошириш учун рухсат берувчи гувоҳномалар беришда уларда тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш имконини берувчи терминаллар мавжуд бўлишини назарда тутсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия  вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг  норматив ҳужжатлари мазкур  қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси 
И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги
445-сон қарорига 1-илова

2006 йилнинг охирига қадар тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тармоқларини кенгайтиришнинг прогноз жадвали

ЎзР ВМнинг 31.05.2005 йил 138-сонли қарорининг 1-иловасини
6.бандига, 16.06.2006 йил 117-сонли қарорининг иловасини
6.бандига асосан таҳрирга ўзгартиришлар киритилди

____________________________________________________________________

¦N ¦ Эмитент-банкнинг номи     ¦  Пластик              ¦    Терминаллар¦
¦    ¦                                                ¦карточкалар сони ¦      сони            ¦
____________________________________________________________________

¦1 ¦ Ташқи иқтисодий фаолият  
¦   ¦ миллий банки                               | 800 000          ¦    1500               ¦
____________________________________________________________________

¦2 ¦ "Ўзсаноатқурилишбанк"               ¦ 700 000          ¦    1500              ¦
____________________________________________________________________

¦3 ¦ "Пахта банк"                                  ¦ 520 000           ¦    1500              ¦
____________________________________________________________________

¦4 ¦ "Ипотека-банк"                             ¦ 400 000          ¦    1300               ¦
(ЎзР ВМнинг 31.05.2005 й 138-сонли қарорининг 1-иловасини 6. бандига
асосан таҳрирда сўзлар ўзгартирилди)
__________________________________________________________________

¦5 ¦ "Асака" банки                                    ¦188 000          ¦    1300         ¦
____________________________________________________________________

¦6 ¦ "Савдогарбанк"                                  ¦100 000          ¦    600          ¦
____________________________________________________________________

¦7 ¦ "Ғалла-банк"                                      ¦66 000            ¦    500          ¦
____________________________________________________________________

¦8 ¦ "Турон банк"                                      ¦40 000            ¦    100         ¦
____________________________________________________________________

¦9 ¦ Халқ банки                                        ¦40 000            ¦    500         ¦
____________________________________________________________________

        ЎзР ВМнинг 16.06.2006 йил 117-сонли қарорининг иловасини
        6.бандига асосан таҳрирда сўзлар ўзгартирилди

¦10¦ "Микрокредитбанк "                        ¦70 000             ¦    300        ¦
____________________________________________________________________

¦11¦  Бошқа банклар                                 ¦76 000             ¦    670        ¦
____________________________________________________________________

¦       ЖАМИ                                            ¦3 000 000         ¦    9 770      ¦
____________________________________________________________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги
445-сон қарорига 2-илова

Тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш терминаллари билан жиҳозланадиган объектлар рўйхати

1. Авиация ва темир йўллар патталарини сотиш кассалари

2. Уй жой коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар хузурида очилган аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари

3. Телефон шу жумладан уяли алоқа телефонлари хизматлари учун тўловларни қабул қилиш шохобчалари

4. Ахолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қабул қилиш шохобчалари

5. Автомобилларга енилги қуйиш шохобчалари

6. Савдо зали майдони 150 квадрат метрдан ортиқ бўлган турғун савдо шохобчалари

7. Ресторанлар

8. Иш хақи тўлаш пластик карточкалардан фойдаланиб амалга ошириладиган корхоналар ва муассасалардаги умумий овқатланиш объектлари

9. Мехмонхоналар

10. Алоқа бўлимлари