ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

"Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 1996 йил 13 март, 95-сон

[Кўчирма]

Ташқи савдо операцияларининг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан амалий назоратни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон республика валюта биржаси ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ваколатли банкларга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига:

Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга (1-илова) мувофиқ 1996 йил 1 апрелдан бошлаб импорт контракт (шартнома)ларининг комплекс ҳисоби юритилишини жорий этиш;

1996 йил 1 апрелгача Битишув паспорти жорий этилиши билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларини қўриш тавсия этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Олдинги таҳрирга қаранг.

(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)

Олдинги таҳрирга қаранг.

импорт контрактларини ҳисобга қўйиш (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) ваколатли банкларда икки иш кунида, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида — икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари амалга оширилади;

(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)

ваколатли банклар ва божхона органлари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари кўрсатиб ўтилган муддатларга қатъий риоя қилиниши ҳамда импорт контрактларни ҳисобга олишда сансалорликка ва бюрократизмга йўл қўйилмаслиги учун шахсан жавоб берадилар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

3. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларига:

экспорт-импорт контракт (шартнома)ларини ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этиш;

аванс тўловлари тузилган импорт контрактларига мувофиқ ўтказилсин;

қолган сумма импорт қилувчи корхона томонидан банкка товарлар тушганлиги тўғрисида божхона хизматининг тегишли ёзувлари қайд этилган ҳолда товарлар олиб келиниши карточкалари тақдим этилгандан кейин ўтказилсин.

(3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)

5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзинвестлойиҳа» инжиниринг компанияси билан биргаликда лойиҳалаш ва тадқиқот ташкилотлари базасида етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда бир ой муддатда импорт технологиялар, машина ва ускуналарни харид қилишда энг мақбул вариантларни танлаш юзасидан маслаҳат бериш ва хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тегишли маълумотлар банкига эга бўлган тармоқ ва тармоқлараро мустақил консалтинг фирмалари тармоғини ташкил этсин.

Адлия вазирлиги «Ўзинвестлойиҳа» компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда ихтисослаштирилган консалтинг фирмалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)

Олдинги таҳрирга қаранг.

9. Белгилаб қўйилсинки, импорт контрактлар (шартномалар)ини тузишда импорт қилувчилар маҳсулотлар белгиланган тартибда аккредитация қилинган органлар томонидан мувофиқлик сертификациясидан (мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар учун) мажбурий тартибда ўтказилишини назарда тутишлари керак.

Резидентларга импорт контрактлар (шартномалар)ини тузишда уларнинг шартларида товарларни жўнатишдан олдин текширишни, мажбурий мувофиқлик сертификациясидан ўтказишни назарда тутиш тавсия қилинсин.

(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавстандарт» маркази ва Давлат солиқ қўмитаси импорт товарларни жўнатишдан олдин текшириш тизимини ташкил этишга оид таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
Раиси                                                                                                                       И. КАРИМОВ

Тошкент ш.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
13 мартдаги 95-сон қарорига
1-ИЛОВА

Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисида
НИЗОМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келиниши ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) татбиқ этилади.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сонли қарори таҳририда - ЎР ҲҚТ 1999 й., 5-сон 25-модда )

2. Валюта маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш учун 1-иловага мувофиқ импорт қилувчи резидентлар томонидан расмийлаштириладиган ҳамда валюта счёти очилган жойдаги ваколатли банкда (кейинги ўринларда банк) рўйхатга олинадиган Импорт битишуви паспорти (кейинги ўринларда Паспорт деб аталади) жорий этилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)

4. 1996 йил 1 апрелгача тузилган контрактларнинг бажарилмаган қисмига мажбурий тартибда Паспорт расмийлаштирилиши ва улар мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳисобга қўйилиши керак.

5. Импорт қилинаётган товарнинг ҳақини тўлаш, Марказий банк томонидан бошқача рухсат берилган бўлмаса, фақат импорт қилувчи корхонанинг банкдаги счётидан амалга оширилиши мумкин.

ИМПОРТ БИТИШУВЛАР ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

6. Импорт қилувчи корхона томонидан тузилган ҳар бир контракт бўйича Паспорт расмийлаштирилади. Паспортга счётдаги пул маблағларини тасарруф этувчи корхона раҳбари имзо чекади ва у уч нусхада бўлади (биринчи нусхаси импорт қилувчи корхонада қолади, иккинчи нусхаси божхона ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади, учинчи нусхаси банкда туради).

Паспортни тўлдириш 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Импорт қилувчи томонидан тасдиқланган импорт контракти нусхаси ва Паспорт банкка ва божхона хизматларига топширилади.

7. Импорт қилувчи корхона Паспортда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва уларнинг контракт шартларига мувофиқлиги учун жавоб беради.

8. Банк Паспортнинг унга топширилган нусхаларини, импорт контрактини кўриб чиқади, Паспортдаги маълумотларнинг контракт шартларига мувофиқлигини, Паспортдаги имзоларнинг имзолар намуналари карточкасидаги намуналарга мувофиқлигини текширади, сўнгра 2 кундан кўп бўлмаган муддатда Паспортнинг импорт қилувчи корхона томонидан тайёрланган нусхаларига имзо чекади ва муҳр (штамп) билан тасдиқлайди. Паспортнинг биринчи икки нусхаси импорт қилувчи корхонага қайтарилади. Паспорт нотўғри расмийлаштирилганда у рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда қайтариб берилади.

9. Томонлар контракт шартларига илгари Паспортни тузишда фойдаланилган маълумотларга дахл қилувчи ўзгартиришлар киритган тақдирда, импорт қилувчи кўрсатиб ўтилган ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб ўн кун муддатда, бироқ импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштириш учун тақдим қилишдан кечиктирмай, банкка контрактга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан биргаликда Паспортни тақдим этади, контрактни расмийлаштириш мазкур бўлимда белгиланган тартибда амалга оширилади.

10. Паспорт имзолангандан кейин банк контракт бўйича хорижий валютадаги тўловларнинг, шунингдек белгиланган тартибга мувофиқ Республика валюта биржасида импорт қилувчи корхоналар номидан хорижий валюта сотиб олишга буюртманома берилишининг асосланганлигини назорат қилиш функциялари бажарилиши учун жавоб беради.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)

ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНАДА РАСМИЙЛАШТИРИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.

12. Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш учун импорт қилувчи корхона улар ваколатли банкларда ҳисобга қўйилгандан кейин 7 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларига банкнинг белгилари қўйилган Паспортнинг ундаги мавжуд нусхаларини тақдим этади, улар Паспортнинг биринчи ва иккинчи нусхаларига тегишли белги қўядилар.

Паспорт ҳисобга қўйилгандан кейин унинг биринчи нусхаси импорт қилувчига қайтарилади.

(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)

13. Импорт қилинадиган товарларга юк бож декларацияси (ЮБД)ни расмийлаштиришда («С» устунининг учинчи қарорида импорт битишуви паспорти тартиб рақами қўйилади) импорт қилувчи корхона божхона хизматига Паспортнинг биринчи нусхасини тақдим этиши керак.

Нусхаси божхона ҳужжатларида сақланаётган Паспорт бўйича кейинчалик товарлар гуруҳи келган тақдирда импорт қилувчи корхона томонидан олдинги гуруҳлар келганлиги ҳақида белги қўйилган Паспортнинг биринчи нусхаси тақдим этилиши керак.

14. Контрактга ўзгартиришлар киритилган тақдирда божхона органларига қайта расмийлаштирилган, банк томонидан имзоланган ва муҳр (штамп) қўйилган Паспорт тақдим этилиши керак.

Олдинги таҳрирга қаранг.

15. Божхона хизматлари (мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга нисбатан) Паспортдаги мавжуд маълумотларнинг ЮБДда баён қилинган маълумотларга, контракт шартларига, шунингдек мувофиқлик сертификатига мувофиқлигини текширадилар.

(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)

16. Мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда божхона хизматининг импорт қилинадиган товарларни расмийлаштирадиган мансабдор шахси ЮБДнинг тартиб рақамини, олинган товарнинг миқдори ва қийматини кўрсатган холда Паспортнинг биринчи нусхасига имзо чекади ҳамда уни ўзининг шахсий рақамли муҳри ёки штампи билан тасдиқлайди.

Айни пайтда ушбу ахборот Паспортнинг божхона ҳужжатларидаги иккинчи нусхасига киритилади ҳамда муҳр ёки штамп билан тасдиқланади.

17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тугаллангандан кейин Паспортнинг биринчи нусхаси божхона хизмати томонидан тасдиқланган товарларни келтириш карточкаси (3-илова) билан биргаликда импорт қилувчи корхонага берилади.

18. Товар келган кундан бошлаб ўн кун мобайнида импорт қилувчи корхона банкка Паспортни ва товарлар келтириш карточкасини тақдим этади.

КЕЛГАН ТОВАРЛАР УЧУН ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ МАБЛАҒЛАРНИ ЎТКАЗИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.

19. Келган товар учун банк томонидан хорижий валютадаги маблағларни ўтказиш учун импорт қилувчи корхона томонидан ҳар бир ўтказиш олдидан товар келганлиги тўғрисида божхона хизматининг банкка топшириладиган тегишли ёзувлари мавжуд бўлган товарлар олиб келиниши карточкаси асос бўлиб ҳисобланади. Бунда импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин ваколатли банкка товарлар олиб келиниши карточкаси тақдим этилмасдан амалга оширилади.

(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)

20. Банк импорт қилувчи корхонадан олинган тўлов ҳужжатларининг контракт шартларига мувофиқлигини текшириб, зарурият бўлганда белгиланган тартибга мувофиқ валюта биржасида хорижий валютани харид қилишга буюртманома беради ва контракт қийматидан ортиқча бўлмаган суммадаги маблағларни ўтказади.

Айни пайтда банк карточкалар асосида Паспортнинг ўзида мавжуд бўлган нусхасига контракт бўйича товарнинг олинганлиги тўғрисидаги ахборотни киритади.

21. Норезидентлар томонидан резидентларга хизмат кўрсатишини назарда тутувчи контрактларга ҳақ тўлаш Паспортлар ва тақдим этилган ҳужжатлар (инвойслар, счёт-фактуралар ва бошқалар) асосида амалга оширилади.

22. Импорт қилувчи мижознинг тўлов топшириғи бажарилгандан кейин банк Паспортнинг биринчи ва учинчи нусхаларига суммани ҳамда маблағ ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этади,

Бунда Паспорт бўйича ўтказилган маблағларнинг умумий суммаси контрактнинг умумий қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак.

23. Банк томонидан ҳисобга олинган импорт контрактлари:

импорт қилинаётган товар тўлиқ ҳажмда олингач,

ёки Давлат солиқ қўмитасининг хулосасига кўра,

ёки бир йил тугагандан кейин, агар ушбу муддатда ҳақи тўланмаса ва товар олиб келинмаса, ҳисобдан чиқарилади.

24. Ҳисобдан чиқарилган импорт контрактларининг паспорти божхона хизматларида ва ваколатли банк муассасаларида 3 йил мобайнида сақланади.

ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАР, БОЖХОНА ХИЗМАТЛАРИ ВА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДА АХБОРОТ АЙИРБОШЛАШ

25. Импорт қилувчи корхона томонидан ваколатли банкка товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида божхона хизматларининг тегишли белгилари бўлган карточкалар контрактда белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, бироқ пул ўтказилган санадан бошлаб 180 календарь кундан кечиктирмай, ваколатли банклар Давлат солиқ қўмитасига тегишли ахборотни юборадилар.

26. Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва ваколатли банклар мазкур Низом билан уларга юклатилган функцияларни бажариш учун зарур ахборотни айирбошлайдилар.

Импорт операциялар бўйича
контрактларни ҳисобга олиш ва
уларнинг бажарилишини назорат
қилиш тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА

___________________________________ даги‎
(йил, кун, ой) ‎Импорт битишуви паспорти №

 

 
 
1. Импорт қилувчи корхонанинг номи, манзили, телефони, факси _________________________________‎_________________________________________________________________________________________‎
2. Корхоналар ва ташкилотларнинг умумреспублика классификатори КТУТ коди, давлат мулки улуши___________________________________________________________________

3.Контрактни ҳисобга олган ваколатли банк

__________________________________________________‎_________________________________________________________________________________________ ‎

Жўнатувчининг реквизитлари:‎
4.Номи ___________________________________________________________________________‎
5.Мамлакати ___________________________________________________________________________‎
6.Манзили ___________________________________________________________________________‎
Контракт шартлари:‎
7.Рақами ва санаси ______________________________________‎
8.Суммаси _____________________________________________________‎
9.Тўлов валютаси ________________________________________________ ‎
10. Товар миқдори ва тури _________________________________________‎
11. Ҳисоб-китоблар шакли ______________________________________________‎

12. Импорт товарни етказиб бериш муддати __________________________
‎___________________________________________________________________________ ‎

13. Импорт товарнинг келиб тушиши _____________________________________
‎___________________________________________________________________________ ‎

(Юк бож декларацияси (ЮБД) тартиб рақами, ‎
______________________________________________________________________‎
миқдори, хорижий валютадаги қиймати) ‎
______________________________________________________________________‎
14. Маблағларни ўтказиш ___________________________________________________________________________________________________________________
Кредит битимининг шартлари‎
15. Кредит берувчи ____________________________________________________‎
16. Қарз олувчи ____________________________________________________‎
17. Кредит суммаси _________________________________________________

‎‎Масъул шахсларнинг имзоси ва муҳр:‎

Ваколатли банк‎ Импорт қилувчи‎  
лавозими _____________________‎ лавозими _____________________‎‎  
ф.и.о. ________________________   ф.и.о. ________________________ ‎‎‎  
Божхона хизмати  
лавозими _____________________‎‎‎
ф.и.о. ________________________ ‎‎‎‎

Импорт операциялар бўйича
контрактларни ҳисобга олиш ва
уларнинг бажарилишини назорат
қилиш тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

Импорт битишуви паспортини тўлдириш
ТАРТИБИ

Импорт битишуви паспорти аниқ ва равон ёзилган ёзув билан тўлдирилади.

Импорт битишувларининг тўлдирилган паспортлари алоҳида рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади. Бунда ҳар бир ҳисобга олиш варағида журнал бўйича унинг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси ёзиб қўйилади.

Импорт битишуви паспортининг тартиб рақами импорт қилувчи корхона паспортини рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини «каср» белгиси орқали кўрсатган холда ваколатли банкнинг тўлиқ КТУТ коди асосида ваколатли банк томонидан белгиланади.

1-қаторда импорт қилувчининг тўлиқ номи, унинг манзили, телефони ва факси кўрсатилади.

2-қаторда импорт қилувчининг КТУТ коди кўрсатилади.

3-қаторда мазкур контрактни ҳисобга олган ваколатли банкнинг номи кўрсатилади.

4, 5 ва 6-қаторларда хорижий товар етказиб берувчининг, мамлакатнинг тўлиқ номи, жойлашган ўрни ва манзили кўрсатилади.

7-қаторда контрактнинг тартиб рақами ва у имзоланган сана кўрсатилади.

8-қаторда харид қилинадиган товар (ишлар, хизматлар) учун тўлов суммаси кўрсатилади.

9-қаторда тўлов амалга оширилиши керак бўлган валютанинг номи кўрсатилади.

10-қаторда товарнинг миқдори ва тури кўрсатилади.

11-қаторда ҳисоб-китоблар шакли (аккредитивлар, инкассо, пул ўтказиш ва бошқалар) кўрсатилади.

12-қаторда контрактга мувофиқ товарни етказиб бериш муддатлари кўрсатилади.

13-қаторда амалда келиб тушган товар тўғрисидаги маълумотлар — ЮБД тартиб рақами, миқдори — «ЮБД 38-устун», хорижий валютадаги қиймати — «ЮБД 22-устун», валюта тури кўрсатилади.

Бунда импорт товарлар тўлов амалга оширилган санадан бошлаб камида 180 кун муддатда келиб тушиши керак.

Тўловни амалга ошириш санаси деганда контракт бўйича импорт қилувчининг банк счётидан маблағларни ҳисобдан чиқариб ташлаш санасини тушунмоқ керак.

14-қаторда банк томонидан маблағлар ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (тўлов суммаси, тури ва санаси) кўрсатилади.

15, 16 ва 17-қаторлар кредит битимига мувофиқ тўлдирилади.

Паспортларнинг нусхалари божхона хизматлари ва ваколатли банк масъул шахслари, импорт қилувчи томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

Импорт операциялар бўйича
контрактларни ҳисобга олиш ва
уларнинг бажарилишини назорат
қилиш тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

Товарлар келтириш карточкаси
(декларант томонидан тўлдирилади)

1. Импорт битишуви паспорти тартиб рақами _____________________

2. Импорт қилувчи корхонанинг номи _____________________________

3. Контрактни ҳисобга олган ваколатли банк ________________________

4. Контракт тартиб рақами _____________________________________

5. ЮБД тартиб рақами ___________________________________________

6. Келтирилган товарнинг номи ___________________________________

7. Келтирилган товарнинг контракт валютасидаги қиймати _________________________

Божхона расмийлаштириш бўйича мутахассис (декларант)‎
‎ф.и.о.______________________________ ‎

имзо ____________‎муҳр‎

Божхона хизмати мутахассиси
‎ф.и.о.______________________________ ‎

имзо ____________‎муҳр‎

Импорт операциялар бўйича
контрактларни ҳисобга олиш ва
уларнинг бажарилишини назорат
қилиш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА

Импорт контрактни ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемаси

Олдинги таҳрирга қаранг.

 
(импорт контрактни ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли
қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)