| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Вазирлар Маҳкамаси қарорлари > Янгиланган сана: 22.04.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ "Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2007 йил 15 август, 174-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низом 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорининг 3-бандида белгиланган ва тижорат банкларига 2012 йил 1 январгача бўлган даврда даромад (фойда) солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқини беришни назарда тутадиган солиқ имтиёзини қўллаш тартибини белгилайди. Мазкур Низом улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон қарори билан алоҳида солиқ имтиёзи берилган тижорат банкларининг республикамиз корхоналарига уч йилдан ортиқ муддатга инвестиция кредитлари беришдан олинган ва банкларнинг ўз капиталини кўпайтиришга йўналтирилган даромади (фойдаси)га татбиқ этилмайди. 2. Мазкур Низом мақсади учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: 3. Тижорат банкларининг кредитлар беришдан олган даромади (фойдаси) деганда қуйидагилар тушунилади: ўз маблағлари ҳисобига берилган кредитлар бўйича — ушбу кредитлардан олинган фоизли даромад. 7. Тижорат банклари қарз олувчи томонидан кредитдан мақсадли фойдаланилишини назорат қиладилар. |