O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Вазирлар Маҳкамаси қарорлари >

Янгиланган сана: 07.06.2011

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

«Қишлоқ жойларда уй-жой курилишини молиялаштиришнинг ресурс базасини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011йил 25 май, 151-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини молиялаштиришнинг ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:

1. Ўзбекистон  Республикаси Молия вазирлиги ва  Марказий банкининг Ўзбекистон   Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ипотека  кредити беришини қўллаб-қувватлаш   жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) унинг активларини:

Жамғарманинг жалб этилган узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бўйича Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларига тенг суммадаги қарз мажбуриятларини «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олдидаги қарзи сифатида расмийлаштирган;

қолган қисмини - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки устав фондидаги улушини кўпайтирган ҳолда белгиланган тартибда «Қишлоққурилишбанк»  акциядорлик-тижорат банкига бериш йўли билан тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Жамғармани тугатиш комиссияси таркиби  1-иловага  мувофиқ тасдиқлансин.

Тугатиш комиссияси кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин Жамғарманинг мол-мулкини «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки балансига берган ҳолда Жамғармани белгиланган тартибда тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Қишлоққурилиш-банк» акциядорлик-тижорат банки ва «Ипотека-банк» акциядорлик-тижорат ипотека банки узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бериш тўғрисида илгари тузилган шартномаларни илгари тузилган шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ қайта расмийлаштирсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини   назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг   биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
          Бош вазири                                                                                                        Ш.Мирзиёев