O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Вазирлар Маҳкамаси қарорлари >

Янгиланган сана: 08.10.2008

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

"Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида  2002 йил 5 август, 280-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 120-модда; 2003 й., 1-2-сон, 12-модда; 20-сон, 187-модда; 20-сон, 196-модда; 2005 й., 40-сон, 307-модда; 2006 й., 27-сон, 250-модда; 46-47-сон, 458-модда)

Пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, банкдан ташқари муомалани қисқартириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин.

*Илова берилмайди.

2. Белгилансинки, 2002 йил 5 августдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумини инкасса қилишда инкасса гуруҳи таркибига давлат солиқ хизматининг инкасса қилинадиган объектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслари мажбурий тартибда киритилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларига Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишган ҳолда улгуржи ва чакана савдода, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида савдо ва нақд тушумни топшириш қоидаларига риоя қилинишини режадан ташқари тезкор текширишларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари белгиланган савдо ва нақд тушумни топшириш қоидалари бузилишининг солиқ органлари томонидан аниқланган ҳоллари бўйича шу жумладан чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш бўйича қаттиқ чоралар кўрсинлар.

(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

3. 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга тижорат банкларидаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд маблағларни топширилган нақд тушум доирасида белгиланган тартибда биринчи талаб бўйича олиш ҳуқуқи берилсин.

4. 2002 йил 1 октябрдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларда меҳнатга ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағларнинг давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинсин.

Белгилансинки, 2002 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар ёлланиб ишловчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш сифатида ҳисобланган ва амалда тўланган суммалар ҳамда бошқа даромадлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу даромадлардан солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда тақдим этадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бир ой муддатда алоҳида йирик миқдордаги пул маблағлари муомаласи, шу жумладан нақд пул берилиши бўйича ахборотларни электрон айирбошлаш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан белгиланган савдо қоидаларига сўзсиз риоя этилиши таъминланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, бунда товарларни нақд пулга улгуржи сотишга йўл қўймасликка, назорат-касса машиналари мавжудлигига, нақд пул маблағлари ўз вақтида инкасса қилинишига алоҳида эътибор берилсин. Айбдор шахсларга нисбатан жиноий жазога тортишгача қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилсин.

(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари Молия вазирлиги билан биргаликда 2003 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида тажриба тарзида пластик карточкалардан фойдаланиш йўли билан иш ҳақи тўлашга босқичма-босқич ўтишни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда 2002 йил 1 октябргача кредит пластик карточкаларни муомалага чиқариш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.

Тижорат банклари чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш сифатида пластик дебет карточкалари қабул қилинишини таъминловчи терминаллар тармоғини кенгайтирсин.

11. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фирма дўконлари очиши чора-тадбирларини кўрсин, улар аҳоли зич жойлашган туманларда, бозорларда ва оммавий савдо қилинадиган бошқа жойларда жойлаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда банкдан ташқари муомалани чеклаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг муҳимлиги ва мазмунини, солиқ ҳақидаги қонунлар бузилишига йўл қўйилмаслиги ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазонинг муқаррарлигини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритсинлар.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

мазкур қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.

Ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берилсин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                             И. КАРИМОВ

Тошкент ш.