| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Меъёрий ҳужжатларга шарҳлар > “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартиришлар юзасидан шарҳ Янгиланган сана: 31.01.2012
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви томонидан 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори 2011 йил 14 декабрда Адлия вазирлигида Мустақилликнинг ўтган даври давомида мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳалари каби банк тизимида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, банк тизимини тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида такомиллаштирилди. Шулар жумласига “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартиришларни кўрсатиш мумкин. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунининг 51-моддаси ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг Шунга мувофиқ Низомга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, улар қуйидаги таҳрирда баён қилинди. Хусусан: Низомнинг 68-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ, банкни ташкил этиш учун дастлабки рухсатни беришда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати ўн беш иш кундан ошмаслиги лозим эди. Киритилган ўзгартиришларга биноан, 2011 йилнинг 24 декабридан бошлаб эса ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, тижорат банклари тўғрисидаги маълумотларнинг фойдаланувчилар учун оммабоплик даражасини янада ошириш мақсадида Низомнинг 73-бандига мувофиқ, лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади. Шунингдек, Низомнинг 97-бандига мувофиқ қабул қилинган ўзгартиришга кўра банк филиаллари қонун ҳужжатларига асосан банк Кенгаши қарорига биноан Марказий банкдан олдиндан розилик олиниши бекор бўлади ва ўз навбатида юқоридаги банд талабларини бекор бўлганлигини инобатга олиб, Низомнинг 98 - 102-бандлари ўз кучини йўқотади. Тижорат банкларини рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш жараёнини соддалаштириш, филиаллар очилишида тегишли ҳужжатларни янада ойдинлаштириш, фойдаланувчилар учун маълумотларнинг оммабоплигини таъминлаш каби киритилган бундай ўзгартиришлар тижорат банклари ўртасидаги эркин рақобат муҳитини янада шаклланишида ижобий натижа беради деб ҳисоблаймиз. Ш. Халияров Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг |