| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Қашқадарёлик тадбиркорларни кредитлаш ҳажми ошмоқда Янгиланган сана: 24.05.2011
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Марказий банк ва тижорат банклари, Адлия, Молия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Бош прокуратура, Солиқ, Давлат мулки, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш, Ер ресурслари ва давлат кадастри қўмиталари, Савдо-саноат палатаси раҳбар ходимлари, оилавий бизнес, ҳунармандчилик ва касаначилик фаолияти билан шуғулланувчи маҳаллий тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Анжуманда гап асосан "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да ҳудудларда қулай бизнес муҳитини яратиш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва комплекс чора-тадбирлар мазмун-моҳияти ҳақида борди. Президентимиз "Мамлакатимизни модeрнизация қилиш йўлини изчил давом эттириш - тараққиётимизнинг муҳим омилидир” номли маърузаларида таъкидлаб ўтганларидек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантирмасдан, унга тегишли кўмак ва рағбат бермасдан, зарур имконият, имтиёз ва преференциялар яратмасдан туриб, иқтисодиётимиз келажагини таъминлай олмаймиз. Учрашув бу борада олиб борилаётган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида ишга лаёқатли, иқтисодий фаол кишилар, хотин-қизлар, ёшлар, жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари орқали ўзи ва оила аъзолари учун янги иш ўринлари яратишида молиявий ёрдам кўрсатишга қаратилгани боис маҳаллий аҳоли томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Таъкидлаш жоизки, 2010 йилда Қашқадарё вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 54,5 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида фаолият кўрсатаётган субъектлар улушига тўғри келди. Жорий йилда эса ушбу кўрсаткич улушини 57 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда. 2011 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун жами 189,2 млрд. сўм, жумладан, 48,7 млрд. сўм миқдорида микрокредитлар ажратиш прогноз кўрсаткичи белгилаб олинган. Жумладан, жорий йилнинг I чораги давомида мазкур соҳага ажратилган кредитлар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар ошиб, 45,2 млрд. сўмни, шундан микрокредитлар ҳажми 12,4 млн. сўмни ташкил этган ҳолда 4,8 мингдан ортиқ қўшимча янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Банклар томонидан ажратилган кредитларнинг 20,1 фоизи саноат, 16,7 фоизи қишлоқ хўжалиги, 26,2 фоизи қурилиш ва маиший хизмат кўрсатиш, 37 фоизи бошқа соҳаларда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди. Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида берилган кредитлар ҳажми 3,4 млрд. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 141 фоиз ошишига эришилди. Вилоятда чорвачиликни ривожлантириш салоҳияти катта. Шу боис банклар томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришга диққат қаратилмоқда. Ушбу мақсадлар учун жорий йилнинг I чораги мобайнида 1,2 млрд. сўм миқдорида мақсадли микрокредитлар ажратилди. Шунингдек, паррандачиликни ривожлантиришга 1930,1 млн. сўм, иссиқхоналар ташкил этишга 693,7 млн. сўм, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа боғлиқ соҳаларга 193,7 млн. сўм, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш учун 104,0 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди. Шунингдек, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида 7,8 млрд. сўм миқдорида, саноат товарлари ишлаб чиқаришга 6,3 млрд. сўм ҳажмида кредитлар берилди. Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари, уларга тақдим этилган имтиёз ва преференциялар, банклар томонидан кўрсатилаётган анъанавий ва инновацион технологияларга асосланган хизматлар, шунингдек умумий ҳамда имтиёзли равишда кредитлаш тартибларига доир тадбиркорлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. |