| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Кредитдан фойдаланиш осонлашган Янгиланган сана: 13.06.2011
Жорий йилда тижорат банкларининг Жиззах вилоятидаги филиаллари ва бўлимлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга 103,0 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда кредитлар ажратилиши ва лизинг хизматлари кўрсатилиши кўзда тутилган. Шундан қарийб 2,1 млрд. сўм оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга йўналтирилади. Ўқув муассасаларини битириб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган вилоят ёшларига имтиёзли фоиз ставкаларда 1,1 млрд. сўмдан ортиқ микромолиявий хизматлар кўрсатилиши белгиланган. Ушбу рақамлар Марказий банк томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, “Маҳалла” жамғармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси билан ҳамкорликда вилоятнинг Жиззах туманидаги “Кулама” ва Фориш туманидаги “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган амалий учрашувларда таъкидланди. Банк ходимлари иштирокчиларга мамлакатимизда Президент раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинаётган чора-тадбирлар, банк кредитларидан фойдаланган ҳолда ўзларининг ишбилармонлик қобилиятини рўёбга чиқариш бўйича яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб бердилар. Тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан дастлабки сармоя олиш учун ҳужжатларни лозим даражада тўлдиришда мутахассислар ёрдам беришини таъкидладилар. Банклар бўлинмаларида ташкил этилган тадбиркорлар хонаси ва бурчагида зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, бепул маслаҳат кўрсатиш йўлга қўйилгани яна бир бор қайд этиб ўтилди. Имтиёзли кредитлар, фоиз ставкалари, кафолатлар тўғрисида, шунингдек ўз корхонаси фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганларга зарур маълумотлар берилди. Маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғинларига бириктирилган банк мутахассислари оилавий бизнесни ташкил этиш истагида бўлган жиззахликларга микрокредитлар ажратиш механизмларини батафсил тушунтириб, уларга ўз бизнесларини йўлга қўйиш, бизнес режалар тузиш бўйича маслаҳатлар бериб бормоқда. Бу чоралар айтиш ўринлики, ўз самарасини бермоқда. Масалан, шу йилнинг ўтган тўрт ойи давомида вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган молиявий ресурслар ҳажми 33,1 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этиб, прогноз кўрсаткичдан қарийб 10 фоиз юқори бўлиши таъминланди. Оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга 760,0 млн. сўмга яқин миқдорда кредитлар ажратилди. Жорий йилнинг 1 май ҳолатига касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари 381 млн. сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлардан фойдаланмоқда. Натижада минглаб жиззахликлар янги иш ўринлари билан таъминландилар. |