O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" >

Андижонликлар билан мулоқот

Янгиланган сана: 06.05.2011

Марказий банк ва тижорат банклари Ўзбекистон Халқ демократик партияси билан биргаликда Президент И.Каримов томонидан "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да илгари сурилган асосий йўналишлар ҳамда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга самарали тадбиқ этилиши бўйича муҳим лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳа бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жамиятдаги ўзгариш ва янгиланиш жараёнларида аҳоли кенг қатламининг фаол иштирокини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган.

“Микромолиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали янги иш ўринларини яратиш имкониятлари” мавзуида ўтказилган навбатдаги иқтисодий форум Андижон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси ва Марказий Кенгаши аъзолари, Марказий банк, тижорат банкларининг вилоятдаги филиаллари раҳбарлари, халқ депутатлари Андижон вилоят ва туман Кенгашларидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳлари аъзолари, оилавий бизнес, ҳунармандчилик ва касаначилик билан машғул маҳаллий тадбиркорлар, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Форум мақсади ишга лаёқатли, иқтисодий фаол кишилар, хотин-қизлар, ёшлар, жумладан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз ишини бошлаш орқали ўзи ва оила аъзолари учун иш ўринларини очишда молиявий ёрдам кўрсатишга қаратилгани учун ҳам маҳаллий аҳоли томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Таъкидлаш ўринлики, вилоятда шу йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар ҳажми 14,9 млрд. сўмни ташкил этди. 

Шунингдек, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 9,5 млрд. сўмлик, касб-ҳунар коллежи битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 386 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Тижорат банклари хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга жами 4 млрд. 624 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга ажратилган кредитлар ҳисобига жойларда қўшимча 3535 та янги иш ўрни яратилди.

Мазкур форумда қурилиш соҳасида сервис хизматларини кенгайтириш, Хонобод шаҳри, Булоқбоши ва Хўжаобод туманларида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлашда микромолиявий хизматлар кўламини янада ошириш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, Марказий ва тижорат банклари мутахассислари томонидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантириш учун кредит олишга зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш, кредит маблағларидан талаб даражасида фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Форум доирасида бугунги кунда ўз ишини бошлаган кичик бизнес вакилларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда тижорат банкларининг микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича методик-услубий қўлланмалари билан таништирилди ва банк ходимлари билан юзма-юз учрашувлар ташкил этилди. Мулоқот тадбиркорларни қизиқтираётган бир қатор масалаларни баҳамжиҳатликда ечишга шароит яратди.

Форумда вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Натижада кўплаб хотин-қизлар, ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланиш имкониятига эга бўлди.

Лойиҳа маҳаллий аҳоли муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг ечимини комплекс равишда жойида ҳал этиш жараёни такомиллашаётганидан далолат беради.