| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Банк кредитларидан фойдаланиш осонлашди Янгиланган сана: 28.09.2011
Марказий банк мамлакатимиз Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларини бажариш юзасидан қатор тадбирларни ишлаб чиқди. Яқинда, белгиланган чоралар доирасида Марказий ва тижорат банклари вакилларининг Андижон вилояти тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда банклар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари ҳақида фикр алмашилди. Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш, бозор ислоҳотларини либераллаштириш ва чуқурлаштириш йўлидан жадал ҳаракат қилиш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ва улушини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Ўз навбатида банклар томонидан ўз фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, тадбиркорларнинг кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чоралари кўриб борилмоқда. Қулай банк хизматлари таклиф этилмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, андижонлик тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш имкониятлари анча осонлашди. Натижада кейинги уч йил давомида ажратилган кредитлар ҳажми кескин ошиб, кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар миқёси кенгайди. Хусусан, 2011 йил давомида вилоят тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекларига ажратилган кредитлар ҳажми 2008 йилга нисбатан 3 баробар ўсиб, 178 млрд. сўмни ташкил этди. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш механизмлари соддалаштирилиши муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Тижорат банкларининг кредит портфелига назар солинса, ажратилаётган ўрта ва узоқ муддатли кредит маблағлари асосан: - ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш, замонавий юқори технология, инновацион лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, бошланғич сармояни шакллантириш ва айланма маблағларни тўлдириш; - замонавий билим ва кўникмага эга бўлган профессионал коллежларнинг битирувчиларини тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда ўз бизнесини йўлга қўйиши учун уларга имтиёзли кредитлар ажратиш; - деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларга қорамол сотиб олиш; - тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликларига мини технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш ва лизинг хизматлари кўрсатиш; - турли молиявий инструментларни кенг қўллаган ҳолда истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш; - узоқ ва бориш қийин бўлган, аҳоли зич яшайдиган туманларда жойлашган тадбиркорлик субъектларини имтиёзли кредитлаш; - Бандликка кўмаклашиш жамғармаси имтиёзли маблағларини аҳолини иш билан таъминлашга катта эҳтиёж сезаётган қишлоқ туманларида оилавий бизнес, касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш; - хизмат кўрсатиш ва сервис, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга йўналтирилаётганини кўриш мумкин. Қайд этиш жоизки, тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан тақдим этиладиган кредитлар ҳисобига олинадиган даромадларининг 2015 йилга қадар солиқдан озод қилиниши банклар томонидан кредитлаш ҳажмининг оширилишида ижобий ўрин тутмоқда. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга, жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига берилган тижорат банкларининг кредитлари бўйича таъминот сифатида жисмоний шахсларнинг мол-мулкини гаровга олиш амалиётини жорий этилиши тадбиркорлик фаолиятини бошлашга рағбатлантирувчи омил бўлди. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлаштирилиши нобанк кредит ташкилотларининг микромолиявий хизматлар кўламини оширилишига шароит яратди. Умуман, жорий йилнинг саккиз ойи давомида вилоят тижорат банклари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 27,8 млрд. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун 35,2 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 18 млрд. сўм, оилавий тадбиркорлик ва хунармандчиликни ривожлантириш учун 2,5 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга 1,5 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди. Банк ходимлари ишбилармонликни ривожлантириш учун олиб борилаётган ишлар, кейинги режалар ҳақида маълумот беришаркан, жорий йил якунига қадар соҳага ажратиладиган кредитлар ҳажмини 237,6 млрд сўмга етказишга ҳаракат қилишаётганини илова қилишди. Учрашув иштирокчилари мамлакатимиз раҳбари томонидан имзоланган ҳужжатлар банк ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар. |