| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Кредитлаш фаол давом этмоқда Янгиланган сана: 09.08.2011
Наманган вилоятининг Чортоқ тумани Маданият саройида Ўзбекистон Халқ-Демократик партияси ва Республика Марказий банки ҳамкорлигида "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишда микромолиявий хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятлари” мавзуида анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ-Демократик партияси Марказий Кенгаши аъзолари, Марказий ва тижорат банклари раҳбарлари, тадбиркорлар ва фермерлар, коллеж битирувчилари ва аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Форум қатнашчилари банклар томонидан ташкил этилган замонавий банк хизматлари кўргазмаси билан яқинроқ танишиш имконига эга бўлдилар. Таъкидландики, ХДП ва Марказий банк Ўзбекистон раҳбари томонидан таклиф этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқуралштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ қилишда ва қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек ХДП ва Марказий банк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида фаол иш олибмоқда. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини ошириш, соҳанинг изчил ривожланишини таъминлаш орқали жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий таянчи бўлган ўрта синфнинг тўлақонли шаклланишига шароит яратиш, барча ҳудудларда янада қулай бизнес-муҳит яратиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, меҳнатга лаёқатли кишиларни иқтисодий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида ХДП ва Марказий банк ўртасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилди. Чортоқдаги амалий анжуманда 60 дан ортиқ тадбиркорлар ва фермерлар, битирувчи ёшларга тижорат банклари томонидан қарийб 300 млн. сўмдан ортиқ кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. Кези келганда айтиш ўринлики, 2011 йилнинг 6 ойи давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробар ошиб, 80,1 млрд.сўмдан ортиқ миқдорни ташкил этди. Кредитлар ажратилишида "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили“ Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан: - озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга 32,3 млрд. сўм; - хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 6,4 млрд.сўм; - касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз бизнесини ташкил этишлари учун 486,2 млн. сўмдан ортиқ имтиёзли микрокредитлар; - оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектларига 2,7 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Давлат дастурида банк тизими олдига қўйиладиган вазифаларнинг ижросини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш мақсадида, тижорат банкларининг барча филиалларида “Тадбиркорлар хонаси” ташкил этилди. Уларда малакали мутахассислар томонидан ишбилармонларга кредитлар ажратиш, банк хизматлари кўрсатиш, бизнесни йўлга қўйиш ва янада кенгайтириш юзасидан зарур маслаҳатлар бериб борилмоқда. Шунингдек, филиаллар ва мини банкларда ташкил этилган “Тадбиркорлар бурчаги” орқали республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар, таклиф этилаётган янги банк хизматлари тўғрисида узлуксиз равишда ахборот бериб борилиши йўлга қўйилди. Банкларнинг мунтазам янгиланиб бориладиган веб-сайт ва порталлари орқали ахборот хизмати кўрсатиш тизими кенгайтирилди. Форумда иштирокчилар Халқ Демократик партияси ва Марказий банк қўшма лойиҳаси қишлоқ жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда амалий аҳамият касб этишини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг равнақи пировардида аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу асосда аҳоли даромади ошиши ва турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилишини таъкидладилар. |