| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Тадбиркорлар билан ёнма-ён Янгиланган сана: 20.04.2011
Марказий банкнинг Cамарқанд вилоят Бош бошқармаси ташаббуси билан тижорат банклари билан ҳамкорликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёзларни батафсил тушунтириш, кўрсатилаётган банк хизматлари турларини янада кенгайтириш ҳамда жойларда ушбу масалаларда юзага келаётган саволларга тўлиқ жавоб бериш юзасидан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Яқинда ана шундай тадбирлар Нарпай туманидаги Саноат коллежида (Нарпай, Каттақўрғон, Пахтачи туманлари) ҳамда Каттақўрғон шаҳар тадбиркорларлари иштирокида ўтказилди. Мазкур учрашувларда Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармаси, банклар филиаллари раҳбарлари ва масъул ходимлари, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, кичик бизнес субъектлари, шу жумладан, тадбиркор аёллар, якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, коллеж битирувчилари ҳамда фуқаролар иштирок этишди. Учрашувда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ҳамда "2011 йилда иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштириш масалаларида атрофлича маълумотлар берилди. Қайд этиш ўринлики, Самарқанд вилоятида 2011 йилнинг 1-чорагида тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига 73,3 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди ёки бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбаттан 1,3 баробар ортиқдир. Йил охиригача ушбу соҳага 283 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилмоқда. Жорий йилнинг ўтган уч ойида 13 млрд. 392 млн сўмлик микрокредитлар ажратилди, бу белгиланган прогноз кўрсаткичлардан 9 фоиз кўпдир. Тижорат банклари диққат марказида озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш йўналишида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш доимий диққат марказида бўлмоқда. Шу мақсадда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва фермер хўжаликларига 2011 йилнинг 1 апрелига қадар жами 13.1 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Вилоятдаги саноат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар лойиҳалари ҳам пешма-пеш молиялаштириб борилмоқда. Шу йилнинг биринчи чорагида саноат маҳсулотлари тайёрлайдиган хўжалик субъектлари 11,2 млрд сўмлик кредит ресурслари билан таъминланди. Сўнгги йилларда вилоятда тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Банклар ишбилармон аёллар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Биргина шу йилнинг 1 апрелига қадар уларга 7,2 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Учрашувлар чоғида тижорат банклари томонидан 52 нафар ўқув юртлари битирувчилари ва фуқароларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича сертификатлар берилди. Таъкидлаш жоизки, 2011 йилнинг 1-чораги давомида тижорат банклари томонидан олий ўқув юртлари ҳамда коллеж битирувчилари тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари ва ривожлантиришлари учун жами 1,4 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Натижада 185 та янги иш ўрни яратилди. Ушбу учрашувларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар. |