| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Навбатдаги форум Бухорода ўтди Янгиланган сана: 05.07.2011
Бухоро шаҳрида ташкил этилган "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишда микромолиявий хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятлари” мавзуидаги навбатдаги иқтисодий форум аҳолининг нафақат сиёсий, балки иқтисодий билимини ошириш, кам таъминланган, лекин ишга лаёқатли ва иқтисодий фаол фуқаролар учун янги иш ўринлари яратиш мақсадида ўтказилди. Мазкур анжуман Республика Марказий банки ва қатор етакчи тижорат банкларининг ЎзХДП Марказий кенгаши билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Форумда партия Марказий кенгаши аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳлари аъзолари, банклар раҳбарлари ҳамда мутахассислари, оилавий бизнес, ҳунармандчилик ва касаначилик билан шуғулланаётган аҳоли вакиллари, ўз бизнесини ташкил этиш ҳаракатида юрган фуқаролар, касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштирок этди. Форум доирасида иқтисодий ўқув ташкил қилинди. Унда тижорат банклари томонидан микромолиявий хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантириш, бунда кредит ажратиш қоидалари ҳақида батафсил сўз юритилди. Бугунги кунда республика банкларининг Бухоро вилоятида 53 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Аҳоли улар хизматидан унумли фойдаланиб келмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили муносабати билан тадбиркорлар учун қатор енгиллик ва имтиёзлар яратилди. Тижорат банклари томонидан 2011 йили вилоят бўйича 165 миллиард сўм кредит ажратиш режалаштирилган. Ўтган беш ой мобайнида кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун 71 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирди. Дунёдаги давлатларга нисбатан Ўзбекистонда кредитлашнинг жуда соддалаштирилган механизми амал қилмоқда. Ўз фаолиятини бошлаган тадбиркор кредит олмоқчи бўлса, банкка бор-йўғи учта ҳужжат тақдим этади. Бу - кредит олиш учун ариза, бизнес режа ва кредит таъминоти ҳақидаги ҳужжатдир. Кредитлаш жараёнининг мана шундай соддалаштирилиши кичик бизнес ривожининг муҳим омили бўлмоқда. Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда янги-янги имкониятлар очилмоқда. Масалан, Бухоро вилояти бўйича берилган кредитлар ҳисобига ўтган беш ой давомида 5,5 мингта янги иш ўрни яратилди, оилавий даромад ва фаровонлик ошишини таъминлади. Форум давомида тадбиркорларнинг хориждан янги, замонавий ва ихчам ускуналар олиб келиш, айланма маблағларни тўлдириш, кредит таъминоти, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ҳамда мулк гарови ва учинчи шахс кафиллиги билан кредит олиш имкониятларига боғлиқ ва бошқа саволларига батафсил тушунтиришлар берилди. Айтиш ўринлики, Бухоро вилоятида ҳудудий ривожланиш дастури ҳамда аҳолига янги иш ўринлари яратиш борасидаги устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ўз ишини бошлашни хоҳлаган кам таъминланган аҳоли вакиллари, аёллар, ёшлар, хусусан, касб-ҳунар коллежи битирувчилари такдим этган бизнес-режалар ўрганиб чиқилди. Улардан 80 дан ортиғи истиқболли деб топилди ва имтиёзли кредит бериш бўйича тижорат банкларининг сертификатлари топширилди. Форум доирасида касаначилар, ҳунармандлар, ўз ишини бошлаган тадбиркорларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда тижорат банкларининг микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича методик услубий қўлланмалари намойиш этилди. Таъкидлаш ўринлики, бўш иш ўринлари ярмаркасида вилоятдаги 300 дан ошиқ корхона ва муассасалар 3,7 мингта иш ўрни таклиф этди. Натижада 836 киши доимий иш ўрни билан таъминланди. |