O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" >

Ўзаро ишонч мустаҳкамланмоқда

Янгиланган сана: 25.08.2011

Мамлакатимизда бизнес муҳит тобора яхшиланмоқда, тижорат банклари тадбиркорларни фаол молиявий қўллаб-қувватламоқда. 

Бундай фикрларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан тижорат банклари ҳамкорлигида Хоразм вилоятининг Боғот, Кўшкўпир ва Шовот туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилган амалий семинарлар иштирокчилари билдиришди.

Мазкур тадбирларда банк вакиллари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни кенгайтириш ва шу орқали янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ лойиҳаларини амалга оширишлари учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, вилоятда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури, "2011 йилда иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” ижроси хусусида ахборотлар тақдим этилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши тобора ортиши  баробарида соҳанинг молиявий ресурсларга бўлган талаби ҳам ошиб бормоқда. Шу мақсадда тижорат банкларини янада капиталлаштириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилоятида 2011 йил 1 август ҳолатига аҳоли омонатлари қолдиғи 239,3 млрд сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2010 йилнинг 1 августга нисбатан 46,9 млрд сўм кўпдир.

Банкларда депозитлар ҳажмининг ўсиши, ўз навбатида, уларнинг иқтисодиёт тармоқларини молиявий қўллаб-қувватлашдаги иштирокини ички манбалар ҳисобидан кенгайтиришга, банк активлари ва кредит қуйилмаларининг кўпайишига ижобий таъсир қилмоқда. Банкларнинг етарлича капиталга эгалиги уларнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир муҳим стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, иқтисодиётдаги тузилмавий ислоҳотларни кредитлаш йўли билан қўллаб-қувватлашга шароит яратмоқда.

Банклар томонидан жорий йил охиригача хоразмлик тадбиркорларга барча молиялаш манбалари ҳисобидан 136 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилмоқда.

Ўтган 7 ой мобайнида кичик бизнес субъектларига 2010 йилнинг шу даврbга нисбатан 58 фоиз кўп, яъни 93,8 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, улар ҳисобига  8238 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, ўтган 7 ой мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 27,1 млрд. сўмлик микрокредитлар ажратилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,6 фоиз кўпдир.

Мулоқотлар чоғида хусусан замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда банк хизматлари сифати ва турларини кенгайтириш борасида фикр алмашувлар бўлди.

Айтиш ўринлики, ҳозирга қадар вилоят бўйича муомалага салкам 362 минг дона пластик карточка, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 4 минг 683 дона тўлов терминали ва тўловларни узлуксиз қабул қилувчи  23 та инфокиоск ўрнатилган.

Хоразм вилоятида  фаолият кўрсатувчи савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи шохобчалари томонидан пластик карточкалар орқали жами 223,9 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилган.

Банк ходимлари ва тадбиркорларнинг бу сира учрашувлари улар ўртасида ўзаро тушуниш, ишонч ва муносабатларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилишини кўрсатди.