| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Сурхондарёдаги учрашувлар Янгиланган сана: 18.08.2011
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан етакчи тижорат банклари билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Олтинсой, Шўрчи ва Шеробод туманларида кичик бизнес тузилмалари ва аҳоли вакиллари билан амалий семинарлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда кичик бизнеснинг мамлакат ЯИМдаги улуши ўсиб боришида соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик базасининг такомиллаштирилиши муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди. Шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, шу орқали янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ лойиҳаларини амалга оширишлари учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Анжуманлар чоғида "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури, “2011 йилда иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” ижроси ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, банк хизматлари кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ўзаро фикр алмашилди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятдаги кичик тадбиркорлик субъектларига 2010 йилнинг шу даврга нисбатан 26,5 фоиз кўп, яъни 92,3 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, мазкур кредитлар ҳисобига 12,5 мингдан кўпроқ янги иш ўрни яратилди. Шу йил охиригача мазкур соҳага барча молиялаш манбалари ҳисобидан яна 77,7 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши кутилмоқда. Таҳлиллар вилоятда микрокредитларга бўлган талаб ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Ўтган 6 ой мобайнида соҳа вакилларига 30,0 млрд. сўмлик микрокредитлар ажратилди, бу кўрсаткич 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 41,4 фоиз кўпдир. Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги, айниқса қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларини ривожлантиришда катта салоҳиятга эга. Тижорат банклари 2011 йилнинг биринчи ярим йиллигида озуқа базасини мустаҳкамлаш, озуқабоп экинлар уруғларини етиштириш тизимини яратиш, сервис хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришга доир жами 112 та лойиҳага 6362,8 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратди. Банклар томонидан 2011 йил якунигача ушбу соҳаларга дастурга асосан 236 та лойиҳа учун 9251,4 млн. сўм кредит ажратилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, манзилли ҳудудий инвестиция дастурига мувофиқ жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қиймати 39 млрд. 754 млн. сўм ва 2 млн. 450 минг АҚШ долларига тенг бўлган 319 та лойиҳа, шунингдек ташаббускорнинг ўз маблағи ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида 2 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ўтган 6 ой давомида умумий қиймати 24,9 млрд. сўмга тенг бўлган 169 та лойиҳа амалга оширилди. Тижорат банклари жорий йилдаги масъулиятли вазифаларни эътиборга олган ҳолда ўз молиявий барқарорлигини янада кучайтириш, инвестиция фаолиятини жадаллаштириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир муҳим стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, иқтисодиётдаги тузилмавий ислоҳотларга йўналтирилаётган кредитлаш ҳажмини ички манбалар ҳисобига ошириш мақсадида аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Учрашувлар қатнашчилари банк депозитлари, кафолатлари, имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумот олдилар. Таъкидлаш ўринлики, тижорат банкларининг вилоятдаги филиалларида 2011 йил 1 август ҳолатига аҳоли омонатлари қолдиғи 64,3 млрд сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2010 йилнинг 1 августга нисбатан 18,7 млрд сўм кўпдир. Аҳоли жамғармаларининг ўсиши, ўз навбатида, банк активлари ва кредит қуйилмалари ҳажмининг кўпайишига, уларнинг иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашдаги иштирокини фаоллаштиришга ижобий таъсир қилмоқда. Шу билан бирга, иштирокчилар пластик карточкалар бўйича кўрсатилаётган хизматлар борасида илиқ фикрларни билдирдилар. Ҳозирги пайтда вилоятда муомалага жами 475 минг 400 дона пластик карточка муомалага чиқарилган, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 5 минг 120 дона тўлов терминали ва тўловларни узлуксиз қабул қилувчи 27 та инфокиоск ўрнатилган. Савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи шохобчалари томонидан пластик карточкалар орқали жами 289,9 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилган. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар. |