O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" >

Навоийда амалий учрашувлар

Янгиланган сана: 02.05.2011

Навоий шаҳридаги "Ширин" маданият cаройида Республика Марказий банки ва Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Микромолиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали янги иш ўринларини яратиш имкониятлари» мавзуида иқтисодий форум ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Форумда Марказий банкнинг Навоий вилояти Бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари шаҳар ва туман филиаллари раҳбарлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раҳбарлари ва экспертлари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари масъул ходимлари,  маҳаллий кенгашлар халқ депутатлари, вилоят бандликка кўмаклашиш маркази, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда оилавий бизнес, ҳунармандчилик ва касаначилик соҳасининг 300 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва коллежлар битирувчилари иштирок этдилар.

Форумда Президентимиз И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисида "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га бағишланган маърузаларида белгиланган устивор йўналишларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш йўналишидаги вазифаларни амалга оширишда микромолиялаш тизимини ривожлантириш чоралари изчил кўрилаётгани ҳақида маълумотлар берилди.

Форум ва меҳнат ярмаркаси давомида иштирокчилар, ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Тадбир давомида оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар, касаначилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар кўргазмаси ташкил этилди.

Шунга ўхшаш яна бир тадбир Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда  вилоятнинг энг чекка - Томди туманида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

Мулоқот чоғида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда қонунчиликнинг аҳамияти, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 2011 йилда тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган вазифалар юзасидан маърузалар тингланди.

Таъкидландики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни изчил ривожланиб боришини таъминлаш орқали мамлакатимизда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий таянчи бўлган ўрта синфнинг тўлақонли шаклланишига шароит яратилмоқда. Вилоят иқтисодий равнақида мазкур соҳанинг улуши йилдан йилга ошиб бормоқда.

Маълумки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда микромолиявий хизматлар бозори жадал ўсиб бормоқда. Тадбир давомида иштирокчилар тижорат банкларининг микромолиявий хизматлари, лойиҳаларни кредитлаш усуллари, яратилган имтиёзлар, унинг янада равнақ топиши учун жалб қилинган халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредит линиялари ва грантларидан фойдаланиш тартиблари ва бошқа хизматлари тўғрисида зарур ахборотга эга бўлдилар.

Форум сўнгида 85 нафар тадбиркор ва коллеж битирувчисига тижорат банкларининг имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлари топширилди.

Очиқ мулоқот давомида оилавий тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчилик соҳаларида истиқболли деб топилган 30 та тадбиркорлик лойиҳасига микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи тижорат банкларининг сертификатлари топширилди.