| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Банк ва аграр сектор ҳамкорлигининг самараси Янгиланган сана: 18.11.2011
Республика Марказий банки ва "Агробанк” томонидан ташкил этилган матбуот анжумани мамлакатимизда қишлоқ инфраструктурасини ривожлантириш, деҳқон ва фермер хўжаликлари, агроcаноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида банк тизими томонидан амалга оширилаётган ишлар ва яқин истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларига бағишланди. Мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий таркибий қисми ҳисобланган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамма вақт ҳукумат диққат марказида бўлиб келган. Ҳозирги пайтда агросаноат мажмуининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш, фермер хўжаликларини моддий-техник таъминлаш ва молиялаш борасида бозор иқтисодиёти тамойилларига тўла жавоб берадиган ишончли тизим ва механизмлар шакллантирилди. Уларнинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш суръати йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Биргина шу йилнинг 9 ойида соҳадаги ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизни ташкил этди. Деҳқон ва фермер хўжаликлари билан бир қаторда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар маҳсулотлари тури кенгайиб, рентабелликка эришиб, экспорт салоҳияти ошиб, инвесторлар ва кредит ташкилотлари учун тобора жозибадор бўлиб бормоқда. Ҳар йили пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказиш учун катта миқдорда моддий ресурс ва маблағлар ажратилмоқда. Масалан, 2011 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг энг муҳим турларини етиштириш учун салкам 1,6 трлн. сўм, жумладан, пахта тайёрлашга қарийб 1,2 млрд., ғалла етиштиришга - 400 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилди ва республикамизда давлат режаларининг ортиғи билан бажарилишини таъминлади. 2012 йилда ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар миқдори янада оширилиши кўзда тутилмоқда. Деҳқон ва фермер хўжаликларини кредитлашда бўлғуси ҳосилни гаровга олиш схемаси қўлланилаётгани туфайли мулкий таъминоти етишмаётган хўжаликларнинг кредит олиш имконияти енгиллаштирилди. Қайта ишловчи корхоналарни молиялаштиришда эса кафиллик механизми кенг қўлланилмоқда. 2008-2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури доирасида умумий узунлиги 10530 километрдан ошиқроқ хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги коллектор-дренаж тармоқларида 59 млрд. сўмдан ортиқ таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. Натижада 1 млн. гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Бугунги кунда деҳкон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ўзларининг техник базасини янгилашда лизинг хизматларидан унумли фойдаланмоқда. Шу йил ташкил этилган «Агроминитехэкспо» кўргазма-савдоларида тузилган 28,9 млрд. сўмлик лизинг шартномалари банклар томонидан тўла бажарилди. Натижада минглаб хўжалик ва корхоналар замонавий минитехнологиялар билан таъминланди. Банклар томонидан бу йил мева-сабзавот етиштириш ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этишга қаратилган умумий қиймати 70,1 млрд сўмга тенг лойиҳалар молиялаштирилди. Натижада минглаб гектар майдонларда янги боғлар ва узумзорлар пайдо бўлди 416 та иссиқхона ташкил этилди. Банкларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлайдиган корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан янада янгилаш, корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган кредитлари эвазига мамлакатимизда 75 та қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган иншоотни қуриш ва модернизация қилиш, пировардида мева-сабзавотларни экспорт қилиш ҳажмини ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 31,6 фоиз ўсишига шароит яратди. Ҳозирги пайтда банк кредитлари ва инвестициялари қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларига жадал кириб бормоқда. Тижорат банкларининг 11,6 млрд сўм миқдоридаги кредит ресурслари асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантиришга йўналтирилган. Банкларнинг кредит портфелида қоракўлчилик, чорва моллари наслини яхшилаш, уруғчилик сифатини ошириш кўзда тутилган лойиҳалар ҳам пешма-пеш молиялаштириб борилаётганини кўриш мумкин. Мамлакатимизда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантиришнинг катта имкониятлари мавжуд. Ушбу ресурсларни сафарбар этиш учун тижорат банклари томонидан мазкур соҳаларга жами 188,3 млрд сўм кредит маблағлари йўналтирилган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида шу йилнинг 9 ойида қорамоллар умумий сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мамлакатимиз бўйича 6 фоиз, гўшт ва сут тайёрлаш мос равишда 6,9 ва 7,2 фоиз, тухум етиштириш 15 фоиз ўсишига эришилди. Деҳқон ва фермер хўжаликларига ажратилган жами 205 млрд сўм кредит маблағларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги техникалари ва асбоб-ускуналар, уруғ ва кўчатлар сотиб олиш, ерлар унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, ўғит ва ёқилғи материаллари харид қилиш, айланма маблағларни тўлдиришга йўналтирилди. Бундан ташқари, сўнгги пайтда банкларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарига киритаётган инвестициялари кўлами ортиб бориши кузатилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида банклар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит маблағлари миқдори 615 млрд сўмдан ошиқроқни ташкил этмоқда. Мамлакатимиз аграр сиёсати қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ инфраструктурасини барқарор ривожлантириш, яъни қишлоқларнинг ижтимоий-иқтисодий қиёфасини ўзгартириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажми ва самарадорлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш фаровонлиги даражасини кўтаришга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, тижорат банкларининг кредит сиёсатида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, уларни қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини енгиллаштириш, қишлоқда инфраструктура объектлари қурилиши, тураржой ҳамда маиший объектлар қурилиши ва ободонлаштирилиши каби йўналишлар асосий ўринни эгалламоқда. Иқтисодиётнинг аграр секторини янада барқарор ривожлантириш, соҳадаги ислоҳотларни, деҳқон ва фермер хўжаликларини фаол қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи замонавий корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта таъмирлаш ва янгиларини жадал барпо этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва ускуналарни татбиқ қилиш ҳамда ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга йўналтирилган лойиҳаларни молиявий ресурслар билан мутаасил таъминлаш чораларини кўриб бораверадилар. |