| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" > Ҳамкорликда ижобий кайфият самараси Янгиланган сана: 12.10.2011
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Марказий банк ва тижорат банклари вакилларининг вилоят тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Банклар вакиллари республикамизда банк-молия соҳаси, умуман иқтисодиётимиз ривожидаги ижобий ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг халқ фаровонлиги ва муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга йўналтирилган кескин ўзгаришлар ва ижобий ўзгаришлар йўли ҳақида таҳлилий ахборот бердилар. Учрашув қатнашчилари мамлакатимиз раҳбари томонидан имзоланган сўнгги икки ҳужжат - «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ва «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига ижобий фикр билдирдилар ва бу ҳужжатлар тадбиркорликнинг ўсишини рағбатлантиришига ишонч билдирдилар. Бунда асосий диққат-эътибор «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили Давлат дастури»да белгиланган вазифаларнинг бажарилишига қаратилди. Мазкур дастурдаги вазифаларнинг аниқ ва пухта амалга оширилиши вилоятдаги минглаб одамларнинг тадбиркорлик салоҳиятини сафарбар этишига, тадбиркорлик субъектларининг ўз ишлаб чиқаришларини кенгайтириши ва унумдорлигини оширишга, амалга ошмай ётган режаларининг рўёбга чиқишига реал шароит яратди. Натижада саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш суръатлари сезиларли даражада ўсди, хизмат кўрсатиш ҳажми ошди. Корхоналарнинг молиявий ҳолати, меҳнат бозоридаги вазият яхшиланиб бормоқда. Иқтисодиёт тармоқларининг ва истеъмол талабининг мос равишда ўсиши, тижорат банкларининг вилоятдаги бўлинмалари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда, бу ўз навбатида банкларнинг вилоят иқтисодиётидаги ролини кучайтирмоқда. Бунда Марказий банк ташаббуси билан ўтказиладиган банк тизими ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро фикр алмашиши, кредитлашни ривожлантириш соҳасида ва юзага келадиган бошқа масалаларни ҳамкорликда ечишнинг умумий йўналишларини белгилаб олишнинг йўлга қўйилгани ижобий роль ўйнамоқда. Банк тизимининг барқарор ва самарали фаолияти иқтисодиётдаги ўсиш суръатларини сақлаш ва ички бозорда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга қулай шароит яратмоқда. Тошкент вилояти республикамизнинг иқтисодиётнинг барча тармоқлари юқори ривожланган ҳудудларидан ҳисобланади. Шу боис вилоятда тижорат банклари тармоғи кенг йўлга қўйилган. Натижада банк тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва тақдим этиладиган хизматлар даражаси юқори савияда ташкил этилган. Реал сектор корхоналарини ва уларнинг инвестиция фаоллигини кредит орқали қўллаб-қувватлаш тижорат банкларининг устивор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Реал сектор ва кичик бизнес корхоналарини кредитлаш билан бирга кредит ташкилотлари иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш борасида ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, вилоятдаги 24 та корхона тижорат банклари балансига олинган бўлиб, уларнинг 23 тасида ишлаб чиқариш фаолияти тўлиқ қайта тикланди. Анна шу корхоналарнинг 10 таси стратегик инвесторларга 81 млрд сўмга сотилди. Мазкур корхоналарда 35 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва бир қисми экспорт қилинди. Айни корхоналарда 2 минг иш ўрни яратилди. Маълумки, Тошкент вилояти инвестиция жалб қилиш жиҳатдан жозибали ҳудуд. Вилоят ва давлат миқёсидаги корхоналар инвестицияларнинг доимий келиши ва инвестицион салоҳиятини сақлаб қолишига олиб келмоқда. Банклар шу жиҳатни эътиборга олган ҳолда аграр секторни молиялашга ҳам эътибор қаратмоқда. Вилоятдаги қишлоқ хўжалик корхоналарининг моддий-техника базасини яхшилаш учун шу йил давомида 72 дона турли русусмдаги техникани 5,9 млрд сўмга кредит ҳисобига сотиб олиш реажалаштирилган эди. Бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич 2 баравардан ошиқни ташкил этмоқда. Банкларнинг жисмоний ва юридик шахслардан ресурсларни жалб қилишдаги самарали фаолияти кредит буюртмаларининг тўлақонли қондирилига шароит яратмоқда. Кредит ресурслари кичик бизнес субъектларини қуллаб-қувватлашга, айниқса, янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда. Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига тижорат банклари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка барча молиялаш манбалари ҳисобидан 191 млрд сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратди. Бу маблағларнинг сезиларли қисми оилваий бизнес ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг қорамол сотиб олишига, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилди. Қайд этиш ўринлики, пойтахт вилояти аҳолиси бугунги кунда ўзаро ҳисоб-китобларда банклар карталаридан унумли фойдаланмоқда. Аҳоли ўртасида деярли 612 минг пластик карточка муомалада бўлиб, улар учун 23 банкомат, 8630 дона терминал, 44 дона инфокиоск хизмат кўрсатмоқда. Вилоят бўйича транзакциялар ҳажми 850 млрд сўмни ташкил этмоқда ва бу ҳудудда нақд пул муомаласини тартибга солишда қулайлик туғдирмоқда. |