O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" >

Кредитлар оилавий фаровонликка шароит яратади

Янгиланган сана: 23.02.2012

"Тадбиркорлик - мустаҳкам оила пойдевори” - Андижонда ўтган бизнес-форум мана шундай номланди.

Марказий банк ва Андижон вилояти ҳокимлиги биргаликда ташкил этган анжуман доирасида тадбиркорлик доираси ва аҳоли вакиллари, ишбилармонликни қўллаб-қувватлашга кўмак берувчи жамоат ташкилотлари ва идоралар вакиллари тижорат банклари раҳбарлари билан юзма-юз мулоқот қилишди. Улар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида фикр алмашдилар.

Форум доирасида вилоят тадбиркорлари ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларни намойиш этишди. Шу билан бирга улар тижорат банкларининг «Мустаҳкам оила йили»даги кредит ва депозит сиёсатининг асосий йўналишлари билан атрофлича танишдилар.

Қайд этилдики, тижорат банклари “Мустаҳкам оила йили давлат дастури”га киритилажак лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этади. Жорий йилда вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожи учун 260,7 млрд. сўмдан ошиқ кредит ресурслари ажратишни режалаштирмоқда. Унинг 83,3 млрд. сўмдан ошиқроғини микрокредитлар ташкил қилади. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари ҳамда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандликни ривожлантириш учун салкам 9,9 млрд сўм кредит маблағлари йўналтирилади.

Банкирлар оилавий бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлашди. Чунки улар бизнеснинг бу турини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим бир бўғини сифатида деб билишмоқда. Оилавий тадбиркорлик миллий анъаналаримизга хос бўлиб, ҳозирги иқтисодий шароитда унинг ривожланиши учун етарлича имкониятлар очилаётгани таъкидланди. Оилавий бизнес билан шуғулланиш оила мустаҳкамлигини таъминлайди, маиший муаммоларни ҳал қилиш имконини яратади. Кредит ресурсларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда оилавий масъуллик даражаси ошади. Жаҳондаги кўпгина машҳур компаниялар тарихига назар ташланса, айнан оилавий бизнес мустаҳкам пойдевор бўлгани ойдинлашади.

Оилавий бизнеснинг кенг ва жадал тараққиёти иқтисодиётнинг турли соҳаларида янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ва янги иш ўринларининг яратилишини таъминлайди. Вилоят тадбиркор аёллари лойиҳаларига ажратилиши мўлжалланаётган 30,5 млрд сўмлик кредитлар ҳам айнан шу мақсадларга хизмат қилади.

Форум ниҳоясида тижорат банклари раҳбарлари кредит маблағлари ҳисобига ўз бизнесини намунали ташкил этган тадбиркорларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашди. Шунингдек, 7 номинация бўйича ўтказилган “Энг яхши бизес лойиҳа” танловида ғолиб чиққан 75 та лойиҳа эгасига 2012 йилда 9 млрд.сўм миқдорида имтиёзли фоизда кредитлар ажратиш бўйича сертификатлар топширилди.