| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" > Кредитлар оилавий тадбиркорлик манфаатларига хизмат қилмоқда Янгиланган сана: 23.02.2012
Республика Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда мамлакатимиз Президенти томонидан 2012 йилнинг "Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Гулистон шаҳрида "Тадбиркорлик - мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида бизнес-форум ташкил этди. Анжуманда ниҳоясига етиб бораётган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да Сирдарё вилоятида соҳанинг жадал ривожланиши учун ишончли ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Хусусан, соҳа субъектларига, айниқса олис ва бориш қийин бўлган туманлар ҳамда меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туман ва шаҳарларда жойлашган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратиш кенгайтирилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳисобрақамлар ҳақ ундирилмасдан очилиши таъминланди, уларнинг кредит аризаларини кўриб чиқиш муддатлари кескин қисқартирилди. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Сирдарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар миқдори 95 млрд. 151,7 млн. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 марта ошди. Натижада вилоят миқёсида 11 минг 632 та янги иш ўрини яратилди. Бугунги кунда вилоятда иш билан банд аҳолининг 77 фоиздан ортиғи айнан шу соҳада меҳнат қилмоқда, унинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши эса 82 фоизни ташкил этмоқда. Бунда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш механизмини янада такомиллаштириш ва уларга ажратиладиган кредитлар ҳажмини ошириш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадларига, бошланғич сармояни шакллантиришга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш учун узоқ муддатли кредитлар беришни кўпайтириш борасида кўрилган чоралар муҳим ўрин тутди. Қайд этиш лозимки, 11 ойлик натижаларига кўра, барча шаҳар ва туманларда кредитларнинг ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши таъминланди. Хусусан, бориш қийин бўлган ва меҳнат ресурслари ортиқча бўлган - Ховос ва Сардоба туманларида бу кўрсаткич 1,5 баробар ортиқни ташкил этди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши вилоят аҳолисининг турмуш даражаси юксалиб, оилалар фаровонлиги таъминламоқда. “Мустаҳкам оила йили”да вилоятда ҳар бир оила фаровонлиги ортиши, айниқса ёш оилалар учун бахтли турмуш тарзи яратилишини таъминлаш борасида банк тизимда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига келгуси йилда 114,1 млрд. сўм ёки жорий йилга нисбатан 19,0 млрд.сўмга кўп кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда. Бунда асосий эътибор оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга, тадбиркор аёлларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш каби устувор вазифаларга қаратилади. Форум доирасида республика тижорат банклари раҳбарлари 14 та номинация бўйича ғолиб деб топилган 73 та лойиҳа муаллифига 2012 йилда 5,1 млрд.сўм миқдорида имтиёзли фоизда кредитлар ажратиш бўйича сертификатлар топширилди. Форум якунида “Мустаҳкам оила йили”да устивор вазифалар, энг аввало кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва оилалар фаровонлигини таъминлаш борасида халқаро молия ташкилотлари, мутасадди вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди. |