| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" > Кредитлаш ҳажми оширилади Янгиланган сана: 23.02.2012
Тошкент вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бу йил 313,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда республика Марказий банки томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан 2012 йилнинг "Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Ўрта Чирчиқ туманидаги "Қумовул” қишлоқ фуқаролар йиғинининг маданият саройида “Тадбиркорлик - мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида ташкил этилган бизнес-форумда айтилди. Анжуманда сўзга чиққан банк раҳбарлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг оилалар фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятига кенг тўхталдилар. Соҳа равнақи ҳар бир оиланинг, фуқароларнинг турмуш тарзида ёрқин акс этаётгани, ҳаёт даражасини яхшилашда муҳим омил бўлаётганини қайд этдилар. Қайд этиш лозимки, ўтган йили пойтахт вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши учун ишончли ва қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Хусусан, банк тизими томонидан 2011 йили вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 2010 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп, ёки 293,6 млрд. сўмдан кўп миқдорда кредитлар ажратилди. Эътиборли томони шундаки, кредитлаш ҳажми меҳнат ресурслари зич бўлган Бўка туманида 1,3 ва Оққўрғон туманида 1,5 баробар ортди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредитларга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, ажратиладиган кредит ресурсларининг биринчи навбатда, инвестиция мақсадларига, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилашга йўналтирилгани самарасини соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 56,7 фоизни ташкил этиши ва вилоят миқёсида 20812 та янги иш ўрни яратилишида яққол кўришимиз мумкин.
Жорий “Мустаҳкам оила йили” ўтган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”нинг тадрижий давомидир. Шу маънода банклар томонидан тадбиркор аёллар, касб-ҳунар битирувчилари, умуман ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бу йил ҳам фаол давом эттирилади. Ўтган йили уларга мос равишда 21,9 ва 2,8 млрд сўм ҳажмида кредит ажратилган эди. Республика тижорат банклари раҳбарлари ўтган йили эълон қилинган “Энг яхши бизнес-лойиҳа” конкурсида ғолиб деб топилган 7 та номинация бўйича 50 та лойиҳа эгасига 2012 йилда 26,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли фоизда кредитлар ажратиш бўйича сертификатлар топширди. Форумда банкларнинг “Мустаҳкам оила йили”да мутассадди вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, халқаро молия ташкилотлари билан энг аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва турмуш даражасини ошириш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган устивор вазифалари белгилаб олинди. |