| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Давлат дастурлари > 2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" > Оилавий бизнес афзал кўрилмоқда Янгиланган сана: 23.02.2012
Фарғонада "Тадбиркорлик - мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида бизнес-форум бўлиб ўтди. Ушбу анжуман Марказий банк ташаббусига кўра вилоят ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этилди. Форум доирасида вилоят тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, республикамиз тижорат банкларининг «Мустаҳкам оила йили»да тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига таклиф этаётган молиявий хизматлари тақдимоти бўлиб ўтди. Қайд этилдики, тижорат банкларининг 2011 йил давомида вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратган кредитлари миқдори 253,2 млрд. сўмдан ошиқ бўлди. Бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 1,6 баробар кўпдир. Бу борада меҳнат ресурслари ортиқча бўлган Ёзёвон ва Бешариқ туманларига алоҳида эътибор қаратилди. Кредитлар ҳисобига вилоятда 19,5 мингдан зиёд иш ўринлари яратилди. Тижорат банклари жорий йилда ҳам кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ҳажмини ошириш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадларига, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун узоқ муддатли кредитлар беришни кўпайтириш борасида чоралар кўраётганини маълум қилишди. Озиқ-овқат ва саноат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга алоҳида эътибор берилиши айтилди. Уларнинг сўзларига кўра, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари учун салкам 2,5 млрд сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга 5,5 млрд сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 19,4 млрд сўмдан ошиқроқ, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга 22,4 млрд сўмдан кўпроқ кредит ресурслари ажратилади. Микрокредитлаш ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш ҳажми ўтган йилга нисбатан бирмунча кенгаяди. Форум қатнашчилари оилавий бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш республикада тадбиркорлик ривожига янги туртки бериши, бу бизнес билан шуғулланувчилар сони ва манфаатдорлиги ортиши, пировардида аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш фаровонлиги даражаси ошишига хизмат қилишини баён этдилар. Энг муҳими, бизнеснинг бу тури болаларни тадбиркорлик руҳида тарбиялашда беқиёс роль ўйнайди. Форум ниҳоясида тижорат банклари раҳбарлари томонидан 7 номинация бўйича ғолиб деб топилган 85 та лойиҳа эгасига 2012 йилда 7,8 млрд.сўм миқдорида имтиёзли фоизда кредитлар ажратиш бўйича сертификатлар топширилди. |