O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Президент фармонлари >

Янгиланган сана: 29.11.2008

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

"Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга банк хизматини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбир тўғрисида 1997 йил 17 июль, ПФ-1819-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 7-сон, 185-модда; 1999 й., 3-сон, 66-модда)

Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратиш, уларга банк хизматини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига хорижий сармоялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида:

1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сармоялар иштирокида барпо этилган корхоналар ўз хоҳишларига кўра бир ёки бир қанча банк муассасаларида сўм ва хорижий валютада талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларига эга бўлишга ҳақлидирлар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 1 мартдаги ПФ-2241-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 66-модда)

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банки бир ҳафта муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.

3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти
И. КАРИМОВ

Тошкент ш.