| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Президент фармонлари > Янгиланган сана: 29.11.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 28 ноябрь, ПФ-4057-сон Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг омонатларини жаҳон молиявий кризисининг эҳтимол тутилган салбий оқибатларидан ҳимоялашнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, мамлакат банк тизимига аҳолининг ишончини тобора мустаҳкамлаш, аҳоли омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 1. Маълумот учун қабул қилинсинки, “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларига жойлаштирилган пул маблағлари давлат томонидан ҳимояланган ва фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлашнинг ишончли кафолатлари қонунан таъминланади. 2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ омонатларнинг миқдорларидан қатъий назар, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари бўйича тўла ҳажмда ҳақ тўлаш кафолатланади. 3. Белгилансинки, фуқароларнинг омонатлари бўйича тўлиқ миқдорда ҳақ тўлаш тижорат банкининг маблағи ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат банкларининг бадаллари ва ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди маблағи ҳисобидан амалга оширилади. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига таклифлар киритсин. 5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Респуликаси Президенти Тошкент ш. |