Бош саҳифа >
Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари >
Президент фармонлари >
Янгиланган сана: 29.11.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
"Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида” 1996 йил 8 август, ПФ-1503-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 8-сон, 102-модда; 1997 й., 9-сон, 273-модда; 2001 й., 6-сон, 122-модда)
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга солиш, назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 июндаги ПФ-2886-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 122-модда)
2. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
* Илова берилмайди.
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ амалга ошириладиган текширишларнинг ҳаммаси назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилган ҳолдагина ўтказилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 июндаги ПФ-2886-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 122-модда)
Республика кенгаши билан келишилмаган ҳолда текширишларни амалга оширувчи марказдаги ва жойлардаги назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
4. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши:
режа асосида ўтказиладиган текширишларнинг йиллик, ярим йиллик ҳамда ҳар бир чоракка мўлжалланган жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
комплекс текширишларни ўтказиш амалиётга жорий этилсин, бунда бир корхонадаги текшириш барча ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади, шунинг ҳисобига ўтказиладиган текширишлар сони ва масалаларни такрорлаш кескин камайтирилсин.
5. Хўжалик юритувчи субъектларни текширадиган идоравий тафтиш хизматларининг мавжудлиги мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари (Давлат солиқ қўмитаси ва молия вазирлиги бундан мустасно) концернлар, корпорациялар, уюшмалар мавжуд тафтиш хизматларини тутсинлар ва ўз таркибидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини таҳлил этишнинг аудиторлик шаклларини қўлласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур банднинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, 1997 йил бюджетида бошқарув идораларининг лавозимлари рўйхатидаги тегишли ўзгаришларни назарда тутсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида текширишларни тартибга солиш тўғрисида» 1993 йил 10 декабрдаги 696-сон Фармон, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 8 ноябрдаги 574-сон Фармойишининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.
|