ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
"Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 26 сентябрь, ПФ-3321-сон
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, экспорт-импорт операциялари амалга оширилиши устидан маъмурий назорат усулларини қисқартириш ҳамда ташқи савдони тартибга солиш механизмини такомиллаштириш мақсадида:
1. 2003 йилнинг 1 октябридан импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида олдиндан рўйхатга олиш бекор қилинсин.
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молияланадиган;
(1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 18 февралдаги ПФ-1930-сон Фармонининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти И. КАРИМОВ