Бош саҳифа >
Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари >
Президент фармонлари >
Янгиланган сана: 05.11.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
"Давлат-тижорат Халқ банкини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 7 декабрь, ПФ-2773-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 172-модда)
Бўш пул маблағларининг омонатларда тўпланишидан аҳолининг манфаатдорлигини ошириш ҳамда давлат-тижорат Халқ банки омонатчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, унинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. 2000—2005 йиллар мобайнида Халқ банкининг низом жамғармасини 10 млрд сўмгача кўпайтириб, қуйидаги улушларда қўшимча қўйилмалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва давлат-тижорат Халқ банкининг таклифи маъқуллансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (51 фоиз) 3,57 млрд сўм:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (49 фоиз) 3,43 млрд сўм.
2. Халқ банки 2005 йил 1 январга қадар солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин ва бўшаган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки низом жамғармасидаги улушини тўлдиришга йўналтирилсин.
3. «Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2162-сон Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.
|