| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Президент қарорлари > Янгиланган сана: 12.04.2011
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, унинг ошкоралиги ва барқарор фаолиятини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан инвестициялар жалб этилишини фаоллаштириш, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги акциядорлик компаниялари ҳамда фонд тузилмалари билан биргаликда ишлаб чиққан 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин, унда қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилади: қимматли қоғозлар иккиламчи бозори миқёсларини жадал ривожлантириш ва кенгайтириш; акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш; қимматли қоғозлар бозори учун кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилишни яхшилаш. эмитентлар томонидан инвесторларга тегишли маблағларни тўлаш бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банкларининг иштирокида амалга оширилади. 4. Солиқ кодексида белгиланган тартибнинг амал қилиши депозитарий хизматлари ва қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш хизматларига татбиқ этилсин, унга мувофиқ қимматли қоғозлар айланиши бўйича операциялар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. 5. Белгилансинки, 2006 йилнинг 1 октябридан бошлаб: 6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда 2007 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қимматли қоғозлар бозори бўйича амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқ унификациялаш ва такомиллаштириш назарда тутилсин. вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин. Ўзбекистон Республикаси Президенти |