| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Президент қарорлари > Янгиланган сана: 12.04.2011
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида республикада 3 млн.дан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилган, савдо ташкилотлари ва хизмат кўрсатиш соҳасида 12 мингга яқин терминаллар ўрнатилган ёки 2004 йилги даражага нисбатан 8 баробардан зиёд ошган. Қайси банк хизмат кўрсатишидан қатъи назар, барча савдо шохобчаларида пластик карточкаларини қўллаган ҳолда ягона тартибда банк операцияларини ўтказишга имкон яратувчи Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилди. Республиканинг 18 та тижорат банкларини ўз ичига олган пластик карточкалар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоб амалга ошириладиган Банклараро тўлов тизими яратилди. Пластик карточкаларни қўллаш орқали нақд (пулсиз ҳисоб-китоб олиб бориш учун зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди. Қатор маҳаллий корхоналар томонидан банк микропроцессор пластик карточкалар ва тўлов терминалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, республикада банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминаллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида: банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар 2010 йилнинг 1 январигача банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган хомашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва лицензиялар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади; 2006 йилнинг 1 октябридан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари (тижорат банкларидан ташқари) кўрсатилган хизматларга пластик карточкалар қўлланиб тўланган ҳажмидан амалдаги ставкага нисбатан 10 фоиз пасайтирилган ставка бўйича даромад (фойда) солиғи ёки ягона солиқ тўловини тўлайди. 2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ягона умумреспублика процессинг марказига банк пластик карточкаларининг тегишли сифати ва уни қалбакилаштиришга имкон бермайдиган юқори даражадаги ҳимоясини таъминлаш шарти билан ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этишга рухсат берилсин. 3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки «Ўзбекнефтгаз» МХК ҳамда банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий хомашё ва материаллар асосида пластик карточкалар ва терминаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин. 4. Ўзбекистон банклар уюшмаси тижорат банклари билан биргаликда Банк-молия академияси ва Минтақавий банк ўқув марказида карточка технологиялари ва электрон тўловлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин, шунингдек мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли учун пластик карточкаларнинг жозибадорлигини оширишга қаратилган тушунтириш ва реклама ишларини олиб борсин. 5. Тижорат банкларига манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликда 2006-2007 йиллар давомида автоматлаштирилган тартибда пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни узлуксиз амалга ошириш имконини берувчи оммавий ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи кенг тармоқли электрон тўлов-маълумот терминаллари (инфокиоскалар)ни ташкил қилиш тавсия этилсин. 6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ўзбекистон банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда: пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш терминаллари ўрнатилган барча савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида «UZKART» Банклараро тўлов тизимининг логотипи мавжудлиги устидан доимий мониторингни амалга оширсин ва бунда терминаллар яхши ишлашига ҳамда пластик карточкалардан тўловлар бетўхтов қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратсин. 7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон банклар уюшмаси, Ягона умумреспублика процессинг маркази ва тижорат банкларининг буюртманомаларига кўра пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширишда аҳолига хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун тегишли каналлар ва физик алоқа тармоқлари берилиши, шунингдек телекоммуникация хизматлари кўрсатилишини белгиланган тартибда таъминласин. 9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент ш. |