O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Президент қарорлари >

Янгиланган сана: 12.04.2011

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
13 август 2008 йил ПҚ-944

"Ўзбекистон акциядорлик тижорат саноат-қурилиш банкининг
капиталлашув даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Ўзбекистон акциядорлик тижорат саноат-қурилиш банки ("Ўзсаноатқурилишбанк")нинг иқтисодиётни таркибий ўзгартиришда, саноатнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирокини фаоллаштириш ҳамда унинг ресурс базаси ва капиталлашув даражасини янада ошириш мақсадида:

1. Қуйидагилар "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнидаги энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:

ўз капитали ва жалб этилган капитал билан энг аввало республика иқтисодиётининг базавий тармоқларида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнларида, истиқболли ва юқори самарали инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирок этиш;

нефть-газ, кимё, электроэнергетика, электротехника ва саноатнинг бошқа етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш дастурларини лойиҳавий молиялаштиришни таъминлаш;

инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун, жумладан халқаро капитал бозорларидан хорижий инвестиция ва кредитларни рағбатлантириш ҳамда синдикатлаштирилган кредитларни кенг қўллаш йўли билан зарур кредит ресурсларини жалб этиш.

2. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг акциядорлари томонидан умумий қиймати 65,4 млрд. сўм миқдоридаги қўшимча акцияларни эмиссия қилиш ҳамда банкнинг устав капиталини 100 млрд.сўмга етказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда "Ўзсаноатқурилишбанкнинг:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига - 35 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига - 26 млрд. сўм миқдорида;

белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозори орқали, шу жумладан, банк акциядорлари - саноатнинг базавий тармоқлари корхоналарига - 4,4 млрд. сўм миқдорида банк акцияларини сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
И. КАРИМОВ

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2008 йил, 34-сон, 330-модда.

Тошкент ш.