O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Президент қарорлари >

Янгиланган сана: 15.12.2008

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ

"Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида  танлов ўтказиш тўғрисида” 2008 йил 31 октябрь ПҚ- 991

            Аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича тижорат банкларини қўшимча рағбатлантириш ва уларнинг фаолиятини кучайтириш, банкларнинг инвестициявий имкониятларини янада кенгайтириш учун уларнинг ресурс базаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган банк-молия хизматлари сифатини ошириш мақсадида:

1.    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклари уюшмаси ва тижорат банкларининг ҳар йили январь ойида тугаган йил якунлари бўйича аҳолининг омонатларини жалб қилиш юзасидан республика тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2.    Белгилансинки:

танловда республиканинг барча тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари (филиаллари, мини-банклар, жамғарма ва махсус кассалар) иштирок этиши мумкин;

рейтинг баҳога кўра йил якунлари бўйича энг юқори балларни тўплаган тижорат банклари, филиаллар, мини-банклар, жамғарма ёки махсус кассалар танлов ғолиблари сифатида тан олинади;

танлов соврин жамғармаси танловда иштирок этаётган тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон Банклари уюшмаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

3.    Аҳолининг омонатларини жалб қилиш юзасидан республика тижорат банклари ўртасида ҳар йили танловлар ўтказишни ташкил этиш, якунларини чиқариш ва ғолибларни аниқлаш учун 1-иловага мувофиқ таркибда ташкилий қўмита тузилсин.

4.    Аҳолининг омонатларини жалб қилиш юзасидан республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш ҳамда унинг иштирокчиларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.    Ташкилий қўмита (Ф.М.Муллажонов):

икки  ҳафта муддатда танловни ўтказиш тартиби ва шартларини тижорат  банкларига етказишни;

зарур миқдорда соврин жамғармасини шакллантиришни ва танлов ғолибларининг холисона аниқланишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари ташкилий қўмита билан биргаликда танлов ўтказилиши ва унинг натижалари кенг ёритилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М.Муллажонов зиммаларига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
          Президенти                                                                                                                     И.Каримов

 

Тошкент шаҳри