| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Президент қарорлари > Янгиланган сана: 12.04.2011
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ "Нақд пул маблағларини жалб қилиш ва унга бўлган эҳтиёжни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банклардаги депозит ҳисобварақларидан нақд пул маблағларининг узлуксиз бершшшини таъминлаш кафолатлари тўғрисида" 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорини ижро этиш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда тижорат банкларида ва уларнинг филиалларида мижозларнинг биринчи талабига биноан нақд пулларнинг кафолатланган ва узлуксиз берилишини таъминловчи накд пул маблағлари заҳираларини шакллантиришга оид нормативлар белгиланди. Ахборотларни йиғиш ва уларга ишлов беришнинг электрон тизимини жорий этиш асосида тижорат банклари томонидан нақд пул заҳиралари бўйича белгиланган нормативларга риоя қилиниши устидан кундалик мониторинг таъминланмоқда. Тижорат банкларининг нақд пулларни етарли миқдорда сақлаб туришга оид фаолиятларини рағбатлантиришнинг иқтисодий воситалари жорий этилди. 2008 йил 1 март ҳолатига кўра тижорат банкларида шакллантирилган накд пул заҳиралари ҳажми тасдиқланган энг кам заҳира миқдоридан 2 мартага кўпдир, бу эса аҳолига ва хўжалик субъектларига уларнинг талабига биноан нақд пул маблағларини узлуксиз бериб бориш ҳамда иш ҳаки, пенсия, нафақа ва стипендияларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш имконини беради. Шу билан бирга жойларда нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, чакана савдо ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатишни ривожлантириш, белгиланган савдо ва нақд пул тушумларини инкассация қилиш қоидаларига қатъий риоя этилиши, нақд пул тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда банклар кассаларига кирим қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар ҳали етарли даражада ташкил этилмаган. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашкадарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида, республиканинг қатор шаҳар ва туманларида банклар кассаларига келиб тушаётган нақд пуллар ҳажми улардаги иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўлови учун етарли эмас, бу эса нақд пул маблағларини, уларни қайта тақсимлаш ҳисобига тўлдириш заруратини юзага келтирмоқда. Мижозларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун тижорат банкларининг нақд пул маблағларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, шунингдек 2008 йилда пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини ўртача 1,5 бараварга ошириш тадбирлари амалга оширилиши муносабати билан нақд пул маблағларини банк айланмасига қўшимча равишда жалб қилиш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: тижорат банклари билан биргаликда 2008 йил 1 апрелдан бошлаб тижорат банклари ва уларнинг филиаллари кассаларида нақд пул заҳираларининг энг кам миқдорини банклар мижозларининг нақд пул маблағларига бўлган икки кунлик эҳтиёжлари даражасида белгиласин; республиканинг ҳар бир минтақаси бўйича нақд пул оқими, нақд пулдаги ҳисоб-китоблар ҳолати, тижорат банклари кассаларига нақд пул тушуми ва харажати ҳажмини чуқур таҳлил қилган холда нақд пулларни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ўртасида тезкор равишда қайта тақсимлаб борсин; белгиланган нақд пул заҳираларининг энг кам миқдорини иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўзгаришидан келиб чикқан ҳолда мутаносиб равишда ўзгартириш бўйича тезкор чораларни кўрсин; банкларнинг айланма касса қолдиқларига белгиланган лимитдан ошган пул маблағлари суммасини нақд пул маблағлари заҳирасига мажбурий тарзда ўтказиш талабига тижорат банклари томонидан риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин. Нақд пул заҳираси бўйича белгиланган нормативларга амал қилинмаган тақдирда тижорат банкларининг масъул шахсларига нисатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 ва 182-моддаларига мувофиқ интизомий жазо чоралари қўллансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси Марказий банк, тижорат банклари, Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин: нақд пул маблағларининг тўлиқ тушиши устидан доимий мониторингни амалга ошириш, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳақиқий товар айланиш ҳажмларини аниқлаган ҳолда мунтазам назорат текширувларини ўтказиш; нақд тушумларнинг, шу жумладан, юқори ликвидли товарлар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари савдосидан, алоқа ва йўловчи транспортида хизмат кўрсатишдан, квартира ҳақи ва коммунал тўловлардан, берилган кредитларнинг нақд пулда қайтарилишидан тушган маблағларнинг ўз вактида ва тўла ҳажмда банклар кассаларига келиб тушишини таъминлаш; юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни нақд пулга улгуржи сотиш ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишдан қонунга хилоф равишда бўйин товлаш ҳолларига йўл қўймасликка алоҳида эътибор берган ҳолда уларнинг белгиланган савдо қоидаларига сўзсиз риоя қилишларини, назорат-касса машиналаридан ва ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишларини таъминлаш устидан назоратни кучайтириш. Савдо ва нақд пул тумушини банклар кассаларига топшириш, назорат-касса машиналаридан ва ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилсин. 3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича комплекс қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин: пул муомаласи ҳолатини чуқур таҳлил этиш асосида нақд пул маблағларини банклар кассаларига жалб этишнинг мавжуд заҳираларини аниклаш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича касса айланмаларининг чораклик ва ойлик прогнозларини сифатли тайёрлаш; накд пул тушумига эга бўлган мижозларни кенг даражада қамраб олган ҳолда инкассация йўналишларини мақбуллаштириш ва кўпайтириш; аҳолидан коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш бўйича ихтисослаштирилган кўчма махсус кассалар тармоғини кенгайтириш. 4. Республика Пул-кредит сиёсати комиссияси (Ф.М.Муллажонов) ҳар ойда республика минтақаларида банклар кассаларига нақд пуллар тушуми барқарор ошиб боришини таъминлашга доир ишлар аҳволини кўриб чиқсин ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этишни кенгайтириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин. 6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммаларига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти |