O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Қонунлар >

Янгиланган сана: 25.01.2012

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

2006 йил 4 октябрь ЎРҚ-58-сон

Ипотека тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 28 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган

1-боб. Умумий коидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади кўчмас мулк гарови (бундан буён матнда ипотека деб юритилади) қўлланилганда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ипотека тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ипотека тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ипотека тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Ипотеканинг вужудга келиши асослари

Ипотека ипотека тўғрисидаги шартнома асосида (шартнома асосидаги ипотека) ёки қонун асосида (қонун асосидаги ипотека) вужудга келади.

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича бир тараф - ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича кредитор бўлган гаровга олувчи (бундан буён матнда ипотекага олувчи деб юритилади) шу мажбурият бўйича ўзининг қарздорга нисбатан пул талаблари бошқа тарафнинг - гаровга қўювчининг (бундан буён матнда ипотекага қўювчи деб юритилади) гаровга қўйилган кўчмас мулки қийматидан ипотекага қўювчининг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли қаноатлантирилиш хуқуқига эга бўлади, ушбу Қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Қонун асосидаги ипотекага нисбатан унда кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган ипотека ҳақидаги қоидалар қўлланилади.

Ипотека асосий мажбуриятдан ҳосила хусусиятига эга ва у асосий мажбурият тугагунига қадар ҳақиқий бўлади.

Ипотека бўйича муносабатларга нисбатан, агарушбу Қонунда бошқа қоидалар белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида ва "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидаги гаров ҳақидаги умумий қоидалар қўлланилади.

4-модда. Ипотекага қўювчи

Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг ўзи ёки бу мажбуриятда иштирок этмайдиган учинчи шахс (ашёвий кафил) ипотекага қўювчи бўлиши мумкин.

Ипотека белгиланган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага кўювчининг эгалигида ва фойдаланишида қолади.

5-модда. Ипотека билан таъминланадиган мажбурият

Ипотека, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, кредит шартномаси, қарз шартномаси ёки бошқа шартнома бўйича мажбуриятни, шу жумладан олди-сотди, ижара, пудрат шартномаларига асосланган мажбуриятни, шунингдек зарар етказилиши оқибатида вужудга келадиган мажбуриятни бажарилишини таъминлаш учун белгиланиши мумкин.

6-модда. Ипотека нарсаси

Кўчмас мулк, шу жумладан бинолар, иншоотлар, кўп квартирали уйлардаги квартиралар, корхоналар, бошқа мулкий мажмуалар, юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек турар жойлар улар жойлашган ер участкалари билан бирга, қонунда кўчмас мулк жумласига киритилган ва уларга бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа мол-мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин.

Ипотека тўғрисидаги қоидалар:

қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ ер участкасида барпо этилаётган курилиши тугалланмаган мол-мулк гаровига;

якка тартибдаги уй-жой куриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш хуқуқлари гаровига;

агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчининг кўчмас мулк ижараси тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари (ижара ҳуқуқи) гаровига;

агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқлар гаровига нисбатан ҳам қўлланилади.

Муомаладан чиқарилган ва тасарруфдан чиқарилиши мумкин бўлмаган кўчмас мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас Қонун хужжатларида мажбурий хусусийлаштирилиши назарда тутилган ёки хусусийлаштирилиши тақиқланган ёхуд чекланган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳлари ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас.

7-модда. Ипотека билан таъминланадиган талаблар

Ипотека ипотека билан таъминланадиган мажбурият бўйича қарзнинг асосий суммаси ипотекага олувчига тўлиқ ҳажмда ёки ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган қисми тўланишини таъминлайди.

Кредит шартномаси ёки қарз шартномаси бўйича мажбуриятнинг ижросини фоизлар тўлаш шарти билан таъминлаш учун белгиланган ипотека кредиторга (қарз берувчига) кредитдан (қарз маблағларидан) фойдаланганлиги учун унга тегиши керак бўлган фоизлар ҳам тўланишини таъминлайди.

Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотека ипотекага олувчига тегиши керак бўлган:

ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажармаганлик, бажаришни кечиктириб юборганлик ёки ўзга тарзда лозим даражада бажармаганлик оқибатида келиб чиққан зарарларнинг ўрнини қоплайдиган ва (ёки) неустойка (жарима, пеня) тариқасидаги суммалар;

суд чиқимларини ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш туфайли келиб чиққан бошқа харажатларни қоплайдиган суммалар;

гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш харажатларини қоплайдиган суммалар ҳам тўланишини таъминлайди.

Агар ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган талабларининг умумий қатъий суммаси ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бўлса, қарздорнинг ипотекага олувчи олдидаги мажбуриятларининг ана шу суммадан ортиқ қисми ипотека билан таъминланган деб ҳисобланмайди, ушбу модда учинчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида ёки ушбу Қонуннинг 8-моддасида кўрсатилган талаблар бундан мустасно.

8-модда. Ипотекага олувчининг қўшимча харажатларини ипотека билан таъминлаш

Ипотекага олувчи ипотека тўғрисидаги шартнома шартларига мувофиқ ёки шу шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк асралишини таъминлаш зарурлиги сабабли уни сақлаш ва (ёки) муҳофаза қилиш учун ёхуд ипотекага қўювчининг ана шу мол-мулк билан боғлиқ солиқлар, йиғимлар ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларини узиш учун харажатлар қилишга мажбур бўлган ҳолларда, ипотекага олувчига бундай зарур харажатларнинг қопланиши гаровга кўйилган мол-мулк хисобидан таъминланади.

9-модда. Мол-мулкни ипотекага кўйиш ҳукуқи

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган, ипотекага қўювчига мулк хуқуқи ва бошқа ашёвий хуқуқлар ёки шартномавий асосда тегишли бўлган мол-мулкка ипотека белгиланиши мумкин.

Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қиммати ёхуд давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Агар тасарруфдан чиқарилиши учун бошқа шахснинг ёки органнинг розилиги ёхуд рухсатини олиш талаб этиладиган мол-мулк ипотика нарсаси бўлса, бу мол-мулк ипотекаси учун шундай розилик ёки рухсат олиш зарур.

Умумий биргаликдаги мулк (мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши белгиланмаган ҳолда) бўлган мол-мулк фақат барча мулкдорларнинг ёзма розилиги билан ипотекага кўйилиши мумкин.

Умумий улушли мулк иштирокчиси умумий мулк хукуқидаги ўз улушини бошқа мулкдорларнииг розилигисиз ипотекага қўйиши мумкин.

2-боб. Ипотека тўғрисидаги шартнома. Ипотекани давлат руйхатидан ўтказиш

10-модда. Ипотека тўғрисидаги шартнома

Ипотека тўгрисидаги шартнома ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларига риоя этилган ҳолда тузилади.

Ипотека тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таьминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги, шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Ипотека тўғрисидаги шартномада ипотека нарсаси бўлган мол-мулк ипотекага қўювчига қайси ҳуқуққа кўра тегишли эканлиги ва ипотекага қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) номи кўрсатилган бўлиши керак.

Агар гаровга кўювчига тегишли ижара ҳукуқи гаров нарсаси бўлса, ижарага олинган мол-мулк айнан унинг ўзи ипотека нарсаси бўлгандаги каби гаров шартномасида белгиланиши ва ижара муддати кўрсатилиши керак.

Ипотека нарсасини баҳолаш ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига мувофиқ ипотека нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ипотека билан таъминланадиган мажбурият ипотека тўғрисидаги шартномада унинг суммаси, вужудга келиш асослари ва бажарилиш муддати белгиланган ҳолда кўрсатилиши керак. Бу мажбурият бирон-бир бошқа шартномага асосланган ҳолларда эса, мазкур шартноманинг тарафлари, тузилган санаси ва жойи кўрсатилиши керак.

Агар ипотека билан таьминланадиган мажбурият суммаси келгусида аниқланиши лозим бўлса, ипотека тўғрисидаги шартномада ипотека билан таъминланадиган мажбурият суммасини аниқлаш тартиби ва бошқа зарур шартлари кўрсатилиши керак.

Агар ипотека билан таъминланадиган мажбурият қисмларга бўлиб бажарилиши лозим бўлса, ипотека тўғрисидаги шартномада тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ва уларнинг миқдорлари ёки бу микдорларни аниқлаш имкониятини берадиган шартлар кўрсатилиши керак.

Агар ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланган бўлса, бу ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатиб ўтилади, қонун асосидаги ипотекада гаров хати берилиши ҳоллари бундан мустасно.

11-модда. Ипотекага олувчини учинчи шахсларнинг ипотека нарсасига бўлган ҳуқуқлари тўғрисида огохлантириш

Ипотекага кўювчи ипотека тўғрисида шартнома тузилаётганда ипотека давлат рўйхатидан ўтказилаётган пайтда ўзига маълум бўлган учинчи шахсларнинг ипотека нарсасига бўлган барча хуқуқлари (гаров, мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш, ижара ҳуқуқлари, сервитутлар ва бошқа ҳуқуқлар) ҳақида ипотекага олувчини ёзма шаклда огоҳлантириши шарт. Бу мажбуриятнинг бажарилмаслиги ипотекага олувчига ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ёки ипотека тўғрисидаги шартнома шартлари ўзгартирилишини талаб қилиш ҳукуқини беради.

12-модда. Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиклаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш

Ипотека тўғрисидаги шартнома (шу жумладан, навбатдагилари ҳам) нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

13-модда. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк-ка бўлган ҳукуқларни ва уларга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда бинрлар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

Шартнома асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ипотека тўғрисидаги шартнома асос бўлади.

Қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига сабаб бўлувчи кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш алоҳида ариза берилмаган ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим тўланмаган ҳолда амалга оширилади.

Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қайси шахснинг хукуқларига ипотека юкланган бўлса, шу шахснинг мулк хуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади. Қонун асосидаги ипотека бўйича ипотекага олувчининг ҳукуқлари гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.

Бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрида рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ипотека тўғрисидаги қайд ёзуви амалга оширилган кун ипотека давлат рўйхатидан ўтказилган сана ҳисобланади.

Ипотека билан таъминланган мажбурият мазмуни навбатдаги ипотека билан ўзгартирилганда, шунингдек ипотека нарсасига бўлган мулк хуқуқи ёки бошқа ашёвий хуқуқлар бу мол-мулкни ҳақ эвазига ёхуд ҳақ олмасдан тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ипотекага қўювчидан бошқа шахсга ўтказилганида ипотека қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилади. Мазкур талабнинг бажарилмаслиги ипотека билан таъминланган мажбуриятда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақиқий эмаслигини келтириб чикаради.

Ипотека билан таъминланган мажбурият қарздор томонидан бажарилганида, ипотекага олувчи ипотекага қўювчининг талабига кўра рўйхатдан ўтказувчи органга бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ўзгартишлар киритиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Ипотекага олувчи томонидан мазкур талаб бажарилмаган тақдирда ипотекага қўювчи ундан бу мажбурият бажарилмаганлиги туфайли ўзига етказилган зарарларнинг ўрни тўла ҳажмда қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Ҳар қандай шахс рўйхатдан ўтказувчи органда тегишли мол-мулк ипотекаси тўғрисида қайд ёзуви борлиги ёки йўқлиги ҳақида маьлумот ҳамда ипотека тўғрисидаги қайд ёзувидан тасдиқланган кўчирма олишга ҳакли.

3-боб. Гаров хати

14-модда. Ипотекага олувчининг гаров хати бўйича ҳуқуқлари

Ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ва ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳукуклари, агар ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.

Гаров хатида, агар ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ипотекага олувчининг қонун асосидаги ипотека бўйича ва мазкур ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуклари тасдиқланиши мумкин.

Гаров хати эгасининг номи ёзилган қимматли қоғоз бўлиб, у гаров хати қонуний эгасининг қуйидаги ҳуқуқларини тасдиқлайди:

ипотека билан таъминланган пул мажбуриятининг, шу мажбурият мавжудлигининг бошқа далилларини такдим этмаган ҳолда бажарилишига эришиш хуқуқи;

ипотека белгиланган мол-мулкка бўлган гаров ҳуқуқи.

Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ва (ёки) ипотекага қўювчи гаров хати бўйича мажбуриятли шахслардир.

Гаров хати ипотекага кўювчи томонидан, агар у бу мажбуриятда иштирок этмайдиган учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор томонидан ҳам тузилади.

Ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан, ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи иштирокида расмийлаштирилади ва дастлабки ипотекага олувчига берилади.

Гаров хати ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилгунига қадар исталган пайтда тузилиши ва ипотекага олувчига берилиши мумкин.

15-модда. Гаров хати ҳақидаги шартларни хақиқий эмас деб топиш

Агар:

мулкий мажмуа сифатидаги бутун корхона ёки унга бўлган ижара ҳуқуқи ипотека нарсаси бўлса;

қарз суммаси шартнома тузиш пайтида аниқланмаган ва бу суммани лозим пайтда аниклаш имкониятини берадиган шартларни ўз ичига олмайдиган пул мажбурияти ипотека билан таъминланса, гаров хатини тузишга ва беришга йўл қўйилмайди ҳамда ипотека тўғрисидаги шартномада баён қилинган гаров хати ҳақидаги шартлар ҳақиқий эмас деб топилади.

16-модда. Гаров хатининг мазмуни

Гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан дастлабки ипотекага олувчига берилаётган пайтда унда куйидагилар кўрсатилиши керак:

ҳужжат номига киритилган "гаров хати" деган сўз;

ипотекага кўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар ипотекага қўювчи юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ёки (почта манзили);

ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар ипотекага олувчи юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ёки (почта манзили);

мажбуриятнинг бажарилиши ипотека билан таъминланадиган шартноманинг мазкур шартнома тузилган сана ва жой ёки ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг вужудга келиши асослари кўрсатилган реквизитлари;

ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг, агар у ипотекага қўювчи бўлмаса, фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);

ипотека билан таъминланган мажбурият суммаси ва, агар шу мажбурият бўйича фоизлар тўланиши керак бўлса, уларнинг микдори ёхуд бу сумма ва фоизларни лозим пайтда аниқлаш имкониятини берадиган шартлар;

ипотека билан таъминланган мажбурият суммаси тўланадиган муддат, агар бу сумма қисмларга бўлиб тўланиши лозим бўлса, тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ҳамда улардан ҳар бирининг микдори ёки тўловларнинг ана шу муддатлари ва миқдорларини аниқлаш имкониятини берадиган шартлар (қарзни узиш режаси);

ипотека белгиланган кўчмас мулкнинг номи ва уни идентификация қилиш учун етарли тавсифи ҳамда шундай мулк турган жой;

ипотека белгиланган кўчмас мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси, ипотекани белгилаш қонунга асосан мажбурий бўлган ҳолларда эса, шундай мол-мулкнинг баҳоловчи хулосаси билан тасдикланган, пулда ифодаланган баҳойи;

ипотека нарсаси бўлган кўчмас мулк ипотекага қўювчига тегишлилигига сабаб бўлган ҳукуқ ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва жойи кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, агар ипотекага қўювчига тегишли ижара ҳуқуқи ипотека нарсаси бўлса, ушбу қисмнинг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ ижара нарсаси бўлган шундай мулкнинг номи ва шу хуқуқнинг амал қилиш муддати;

ипотека нарсаси бўлган кўчмас мулкка гаров, мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ижара ҳукуқи, сервитут ёки бошқа ҳукуқ белгиланганлиги ёхуд ипотека давлат рўйхатидан ўтказилаётган пайтда мазкур мулкка учинчи шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳеч қандай ҳуқуқ юкланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ипотекага қўювчининг имзоси, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг ҳам имзоси;

ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

дастлабки ипотекага олувчига гаров хати берилган сана Қонун асосидаги ипотекада гаров хати берилган тақдирда, ушбу қисмнинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни гаров хатига киритиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан таъминланади

"Гаров хати" деб номланиб, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва шартлардан бирон-бири бўлмаган ҳужжат гаров хати ҳисобланмайди ва дастлабки ипотекага олувчига берилмайди.

Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга биноан гаров хатига ушбу моддада назарда тутилмаган маълумотлар ва шартлар ҳам киритилиши мумкин.

Гаров хатининг ўзида янги эгалик қилувчилар ва ипотека билан таъминланган мажбурият қисман бажарилганлиги ҳақида белгилар (гаровга ўтказишга доир махсус ёзув) қўйиш ёхуд бошқа зарур маълумотларни ёзиш учун жой етишмаса, гаров хатига қўшимча варақ бириктириб қўйилади, унга ёзувлар ва белгилар гаров хатида бошланиб, ана шу варақда тугайдиган қилиб жойлаштирилади.

Гаров хатининг барча варақлари бир бутун хужжатни ташкил этади.

Уларга тартиб рақамлари кўйилиши ва рўцхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан муҳрланиши керак. Гаров хатининг алоҳида варақлари битимлар нарсаси бўлиши мумкин эмас.

Гаров хати мазмуни ипотека тўғрисидаги шартномага ёки мажбурияти ипотека билан таъминланган шартномага номувофиқ бўлган такдирда, агар гаров хатини олувчи битим тузилаётган пайтда бундай номувофиқлик ҳақида билмаган ва билиши лозим ҳам бўлмаган бўлса, гаров хатининг мазмуни ҳақиқий деб ҳисобланади Бу қоида гаров хатининг қонуний эгаси дастлабки ипотекага олувчи бўлган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди

Гаров хатининг қонуний эгаси ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ўз эгалигидаги гаров хатини бекор қилиш ва шу билан бир вақтда янги гаров хати бериш орқали бартараф этилишини талаб қилишга, агар бу талаб гаров хатининг қонуний эгасига бундай номувофиқлик ҳақида маълум бўлганидан кейин дарҳол билдирилган бўлса, ҳақлидир.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ва уни бартараф этиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келган зарарлар учун жавобгарлик гаров хатини берган рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади.

17-модда. Гаров хатининг шартларини ўзгартириш

Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор, ипотекага қўювчи ва гаров хатининг қонуний эгаси гаров хатининг илгари белгиланган шартларини келишувга кўра ўзгартиришлари мумкин. Бу ҳолда, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилаётганда келишувда гаров хатини бекор қилиш ва шу билан бир вақтда тегишли ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда тузилган янги гаров хатини бериш назарда тутилиши керак.

Гаров хатининг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги келишувни ариза берувчи давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат этган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида амалга оширилиши керак. Бундай келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бепул амалга оширилади.

Гаров хати бекор қилинган ва шу билан бир вактда янги гаров хати берилган тақдирда, ипотекага қўювчи рўйхатдан ўтказувчи органга бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги ариза билан биргаликда янги гаров хатини беради, бу гаров хати ипотекага олувчига унинг қонуний эгалигида турган гаров хати ўрнига топширилади.

Бекор қилинган гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган архивида ипотека тўғрисидаги қайд ёзуви ўчирилгунига қадар сақланади.

Гаров хатлари берилиши уларнинг эмиссияси ҳисобланмайди ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

18-модда. Гаров хатига иловалар

Гаров хатига ипотека шартларини белгилайдиган ёки ипотекага олувчи гаров хати бўйича ўз хуқуқларини амалга ошириши учун зарур бўлган ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.

Агар гаров хатига илова қилинадиган ҳужжатлар уларни идентификация қилиш учун етарли даражада гаров хатида аниқ кўрсатилмаган бўлса ва бундай ҳужжатлар унинг ажралмас қисми эканлиги назарда тутилмаган бўлса, улар гаров хати бўйича ҳуқуқлар гаров хатини сотиш, гаровга қўйиш натижасида ёки бошқача тарзда қайси шахсларга ўтган бўлса, ана шу шахслар учун мажбурий эмас.

19-модда. Гаров хатининг қонуний эгаларини рўйхатдан ўтказиш

Гаров хатининг қонуний эгаси фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойини, агар гаров хатининг қонуний эгаси юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ерини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда, ўзининг ипотекага олувчи сифатида белгиланган тартибда рўйхатга олинишини рўйхатдан ўтказувчи органдан талаб қилишга ҳақлидир.

Гаров хатининг қонуний эгасидан у ипотекага олувчи сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида лозим даражада тасдиқланган исботловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда хабарнома олган, ипотека билан таьминланган мажбурият бўйича қарздор мазкур мажбурият бўйича оралиқ тўловларни ҳар сафар гаров хати ўзига кўрсатилишини талаб қилмасдан амалга ошириши шарт. Қарздорнинг мазкур гаров хати эгаси олдидаги бундай мажбурияти, гаров хати бўйича ўз хуқуқларидан гаров хатининг эгаси фойдасига воз кечилганлиги тўғрисида хабарнома олгач, вужудга келади.

Гаров хатининг қонуний эгаси тўғрисидаги қайд ёзуви, гаров хати тақдим этилган тақдирда, ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат этган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида куйидагилар:

гаров хати бўйича ҳуқуқни ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ бошқа шахсга ўтказиш ҳамда гаров хатига белги қўйиш асосида, агар бундай ёзувни киритган шахс гаров хатининг қонуний эгаси ёки ипотекага олувчи бўлган бўлса, гаровга ўтказишга доир махсус ёзув унинг номига ёзилган, у гаров хатини ушбу Қонуннинг 35-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган тартибда сотган бўлса;

гаров хати бўйича ҳуқуқлар юридик шахс қайта ташкил этилганлиги натижасида ёки мерос тартибида бошқа шахсларга ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;

гаров хати бўйича ҳуқуқлар ариза берувчига тегишли деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори асосида амалга оширилиши керак.

20-модда. Гаров хати бўйича хуқуқларни амалга ошириш ва ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажариш

Гаров хатининг қонуний эгаси шартномада ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз ҳуқуқларини амалга ошираетганда гаров хатини тегишли ҳукуқ қайси шахсга нисбатан амалга оширилаётган бўлса, шу мажбуриятли шахсга (қарздорга ёки ипотекага қўювчига) унинг талабига биноан, агар гаров хати гаровга қўйилганда у нотариус депозитига топширилмаган еки гаров хатини гаровга олувчига ўтказган ҳолда гаровга қўйилмаган бўлсагина, кўрсатиши шарт.

Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият тўлиқ бажарилганидан кейин ипотекага қўювчига гаров хатини топшириши, мажбурият қисмларга бўлиб бажарилган ҳолларда эса, унинг қисман бажарилишини ипотекага қўювчи учун етарли ва гаров хатига келгусида эгалик қилиш эҳтимоли бўлганлар учун яққол кўриниб турадиган усулда ёки гаров хатида мажбуриятнинг қисман бажарилганлиги ҳақида ёзиб қўйиш орқали тасдиқлаши шарт

Гаров хатининг ипотекага олувчида туриши ёхуд гаров хатида ипотека билан таъминланган мажбурият қисман бажарилганлиги ҳақида белги ёки бошқача тарздаги тасдиқнома йўклиги, агар ўзгача ҳол исботланмаган бўлса, бу мажбурият ёки тегишинча унинг қисми бажарилмаганлигидан далолат беради.

Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ўз қарзини тўлиқ ҳажмда ёки гаров хати бўйича ўз мажбуриятларини гаров хатининг қонуний эгасига ёки гаров хатининг қонуний эгаси томонидан шу гаров хати бўйича ҳуқуқларни амалга ошириш учун вакил қилинган шахсга қарзни узиш режасига мувофиқ бажарилиши лозим бўлган қисмини узади.

Гаров хати гаровида гаров хати нотариус депозитига топширилган тақдирда, ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор қарзни нотариус депозитига киритган ҳолда ўз мажбуриятини бажаради.

Гаров хати бўйича мажбуриятли шахс гаров хатини кўрсатувчига гаров хати бўйича унинг ҳуқуқлари амалга оширилишини рад этишга қуйидаги ҳолларда ҳақлидир, агар:

мазкур гаров хати бўйича ҳуқуқлардан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ёки бу битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларининг қўлланилиши ҳақидаги даъво кўриб чиқиш учун суд томонидан қабул қилинган бўлса;

кўрсатилган гаров хати унинг қонуний эгаси томонидан

йўқотилганлиги ва гаров хатининг дубликати берилганлиги сабабли ёхуд гаров хатини ёки унинг дубликатини бериш тартиби гаров хати бўйича мажбуриятли шахслар жавоб бермайдиган тарзда бузилганлиги сабабли ҳақиқий бўлмаса.

Агар ўзгача ҳол исботланмаган ёки ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, гаров хатининг у бўйича мажбуриятли шахслардан исталган бирида ёки рўйхатдан ўтказувчи органда турганлиги ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилганлигидан далолат беради. Гаров хати кимнинг эгалигига ўтиб қолса, шу шахс гаров хатининг бошқа мажбуриятли шахсларини бу ҳакда дарҳол ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Ушбу Қонунга мувофиқ гаров хати бекор қилинган ҳолларда, рўйхатдан ўтказувчи орган гаров хатини олиши билан дарҳол унинг юз тарафига "қарз узилган" деган муҳрни босиш орқали ёки гаров хатининг муомалада бўлиши имкониятига йўл қўйилмайдиган бошқача тарзда уни бекор қилади, гаров хатини йўқ қилиш бундан мустасно.

21-модда. Йўқолган гаров хати бўйича хуқукларни тиклаш

Йўқолган гаров хати бўйича ҳуқуқларни тиклаш ипотекага қўювчи томонидан, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор томонидан ҳам қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

агар ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига киритилган маълумотлар бўйича йўқолган гаров хатига ёзиб қўйилган гаровга ўтказишга доир барча махсус ёзувларни аниқлаш мумкин бўлса, мазкур реестрда ипотекага олувчи сифатида кўрсатилган шахснинг улар номига ёзилган аризаси асосида;

юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисида суд чиқарган қарор асосида.

Ипотекага қўювчи, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ҳам имкони борича қисқа муддатларда гаров хатининг дубликатини тузишлари ва уни рўйхатдан ўтказувчи органга топширишлари шарт.

Рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни ичида гаров хатининг дубликатини расмийлаштириши шарт, унда "дубликат" деган белги бўлиши керак.

Гаров хатининг дубликати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан гаров хатини йўқотган шахсга топшириш орқали берилади.

Гаров хатининг дубликати йўқолган гаров хатига тўлиқ мувофиқ бўлиши керак.

Гаров хатининг дубликати йўқолган гаров хатига мувофиқ эмаслиги муносабати билан келиб чиққан зарарлар учун жавобгарлик рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади. Агар гаров хати бўйича мажбури тли шахслар кўрсатиб ўтилган номувофиқлик учун жавобгар бўлсалар, улар гаров хати дубликати қонуний эгасининг бу номувофиқлик муносабати билан шу гаров хати бўйича ўз ҳукуқларини амалга оширишини рад этишга ҳақли эмас.

4-боб. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг асрашини таъминлаш

22-модда. Ипотека нарсасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни асраш

Ипотекага қўювчи ипотека нарсасига эгалик қилишга ва ундан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишга ҳақли.

Ипотекага қўювчи ипотека нарсасидан маҳсулот, ҳосил ва даромад олишга ҳақли. Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи ана шу маҳсулот, ҳосил ва даромадга бўлган ҳуқуқларга эга бўлмайди.

Агар ипотека тўғрисидаги шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи ипотека нарсасини лозим даражада асраш учун, шу жумладан уни ўз вақтида жорий таъмирлашни ўтказиш, ундан оқилона фоидаланиш ҳамда уни бошқа шахсларнинг қонунга хилоф тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун ўз ҳисобидан барча зарур чораларни кўриши шарт

Ипотекага қўювчи ипотека нарсасининг йўқ бўлиб кетиши, шикастланиши, бузилиши еки ҳолати ёмонлашувига олиб келувчи ҳар қандай хавф-хатар, шунингдек ипотекага олувчининг ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида ипотекага олувчини ўз вақтида езма шаклда хабардор этиши керак.

Ипотекага олувчи ипотека тўғрисидаги шартнома амал қиладиган муддат давомида ипотека нарсасининг мавжудлигини, ҳолатини, уни асраш ва ундан фойдаланиш шароитларини текшириш ҳуқуқига эга Ипотекага олувчи томонидан бундай текширув ўгказилиши ипотека нарсасидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишни тўхтатиб қўймаслиги ёки ипотекага қўювчининг ехуд ипотека нарсаси вақтинча фойдаланишида турган бошқа шахснинг ҳуқуқларини ўзгача тарзда бузмаслиги керак.

23-модда. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини лозим даражада таъминламаганлик оқибатлари

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уни саклаш қоидалари, шунингдек мазкур мол-мулкни асраш мажбуриятлари ипотекага қўювчи томонидан қўпол равишда бузилган ҳамда бундай қоидабузарлик гаровга кўйилган мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфини келтириб чиқарган такдирда, шунингдек гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар бузилган ёхуд ипотекага олувчига гаровга қўйилган мол-мулкни текшириши асоссиз равишда рад этилган тақдирда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга ҳақли. Агар бундай талабни қаноатлантириш рад этилса, ипотекага олувчи ундирувни қонун хужжатларида белгиланган тартибда ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши еки тасодифан шикастланиши хавфи, агар бундай шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага кўювчининг зиммасида бўлади.

Агар ипотекага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра гаровдаги мол-мулк йўқолган ёки мажбуриятни ипотека билан таъминлаш жиддий тарзда емонлашган даражада шикастланган бўлса, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини, шу жумладан ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ суғурта товони ҳисобидан бажарилишини талаб қилишга ҳақли.

Агар ипотекага олувчи билан ипотекага қўювчи ўртасида нобуд бўлган ёки шикастланган гаровга кўйилган мол-мулкни тиклаш ёхуд алмаштириш тўғрисида келишув тузилган ва ипотекага қўювчи бу келишув шартларини лозим даражада бажараётган бўлса, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишига доир хуқуқларни амалга ошира олмайди.

24-модда. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта қилиниши керак. Ипотека тўғрисидаги шартномада гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш ҳақида бошқача шартлар бўлмаган такдирда, ипотекага қўювчи бу мол-мулкни йўқолиш ва шикастланиш хавфидан унинг тўлиқ қиймати бўйича, агар мол-мулкнинг тўлиқ қиймати ипотека билан таъминланган мажбурият миқдоридан ортиқ бўлса, шу мажбурият суммасидан кам бўлмаган суммага ўз ҳисобидан суғурта қилиши шарт.

Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ўз талабини, гаровга қўйилган мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинганлигидан қатьи назар, бевосита гаровдаги мол-мулк йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун тўланадиган суғурта товони ҳисобидан қаноатлантириш ҳуқуқига эга. Бу талаб ипотекага кўювчининг бошқа кредиторлари талабларидан ҳамда суғурта қайси шахслар фойдасига амалга оширилган бўлса, шу шахслар талабларидан олдин имтиёзли тарзда қаноатлантирилиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Агар гаровга кўйилган мол-мулк ипотекага олувчининг ўзи жавобгар бўлган сабабларга кўра йўқолган ёки шикастланган бўлса, ипотекага олувчи ўз талабини суғурта товони ҳисобидан қаноатлантириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Ипотекага қўювчи уй ёки квартира ипотекаси тўғрисидаги шартнома бўйича кредит қайтарилишига доир мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун кредитор олдидаги ўз жавобгарлиги хавфини суғурталашга ҳақли.

25-модда. Гаровга кўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилганида ипотеканинг сақланиб қолиши

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида, шу жумладан юридик шахс қайта ташкил этилиши натижасида бу мол-мулкни олган шахс ипотекага қўювчининг ўрнини эгаллайди ва унинг ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича барча мажбуриятларини, шу жумладан дастлабки ипотекага қўювчи томонидан лозим даражада бажарилмаган мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади. Янги ипотекага қўювчи фақат ипотекага олувчи билан келишувга кўра, ушбу мажбуриятларнинг бирон-биридан озод қилиниши мумкин.

Агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра бир неча шахсга ўтган бўлса, дастлабки ипотекага кўювчи ҳукуқий ворисларининг ҳар бири ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажармаганликнинг ипотека муносабатларидан келиб чиқадиган оқибатларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади.

Агар ипотека нарсаси бўлинмас бўлса ёки бошқа асосларга кўра ипотекага қўювчи ҳукуқий ворисларининг умумий мулки бўлиб қолса, ҳукуқий ворислар солидар ипотекага қўювчиларга айланадилар.

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича мол-мулк гарови, бу мол-мулк бошқа шахсларга ўтказилаётганида бундай ўтказиш учун белгиланган бирон-бир қоида бузилган-бузилмаганлигидан қатъи назар, ўз кучини сақлаб қолади.

26-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчининг розилиги билан тасарруфдан чиқарилиши мумкин.

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ипотекага олувчининг розилигисиз тасарруфдан чиқарилган такдирда, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ёки агар ипотекага қўювчининг бундай ҳуқуқи гаров хатида назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи ўз танловига кўра:

гаровга кўйилган мол-мулкнинг тасарруфдан чиқарилиши тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топишни;

ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ва кимга тегишлилигидан қатъи назар, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни талаб қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда, агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни олувчи уни олаётган пайтда мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисми талаблари бузилган ҳолда тасарруфдан чиқарилаётганлигини билганлиги ёки билиши лозим ҳам бўлганлиги исботланса, бундай олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилмаганлиги учун шу мажбурият бўйича мазкур мол-мулк қиймати доирасида қарздор билан солидар жавобгар бўлади. Агар гаровга кўйилган мол-мулк кўрсатилган талаблар ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлмаган ипотекага қўювчи томонидан бузилган ҳолда тасарруфдан чиқарилган бўлса, мол-мулкни олувчи ҳам, дастлабки ипотекага кўювчи ҳам бу қарздор билан солидар жавобгар бўладилар.

Ипотекага қўювчи гаровга кўйилган мол-мулкни васият қилишга ҳақли. Ипотека тўғрисидаги шартнома ёки бошқа битимнинг ипотекага қўювчининг бу ҳуқуқини чеклайдиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

27-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкка бошқа шахсларнинг хуқуқларини юклаш

Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни ипотекага олувчининг розилигисиз, агар ипотека тўғрисидаги шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага беришга, вақтинча текин фойдаланиш учун беришга ва бошқа шахс билан келишувга кўра, унга бу мол-мулкдан чекланган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқини беришга (сервитутга) ҳақли бўлиб, бунда:

мол-мулк фойдаланишга берилаётган муддат ипотека билан таъминланган мажбурият муддатидан ошмаслиги;

мол-мулк қандай мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлса, шунга мос келадиган мақсадларда фойдаланишга берилиши шартларига риоя этилиши керак.

Ипотекага олувчи ипотека тўғрисидаги шартномада ёки қонунда назарда тутилган асосларга кўра ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратган тақдирда, ипотека тўғрисидаги шартнома тузилганидан кейин ипотекага қўювчи томонидан ипотекага олувчининг розилигисиз учинчи Шахсларга берилган барча ижара ҳуқуқлари ҳамда бу мол-мулкдан фойдаланишга доир бошқа ҳуқуқлар ундирувни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тугатилади, агар ипотекага олувчининг талаблари судга мурожаат қилинмасдан қаноатлантирилаётган бўлса, ипотекага кўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги ундирувни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги келишув нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан эътиборан ёхуд ипотека тўғрисидаги шартномада белгиланган шартлар асосида тугатилади.

Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни учинчи шахслар фойдаланишига ипотека билан таъминланган мажбурият муддатидан ортиқ муддатга ёки мол-мулк қандай мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлса, шунга мос келмайдиган мақсадларда фақат ипотекага олувчининг розилиги билан бериши мумкин.

Гаровга қўйилган мол-мулкнинг ипотекага қўювчи томонидан бошқа шахсга фойдаланиш учун берилиши, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчини ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

28-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг мажбурий равишда олиб қўйилиши оқибатлари

Агар ипотекага кўювчининг ипотека нарсаси бўлган мол-мулкка бўлган мулк ҳукуқи мол-мулкнинг давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (ҳақини тўлаб олиниши), реквизиция ёки национализация қилиниши оқибатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилса ва ипотекага қўювчига бошқа мол-мулк берилса ёки тегишли ҳақ тўланса, ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка нисбатан ипотека жорий қилинади ёхуд ипотекага олувчи ўз талабларини ипотекага қўювчига тегиши керак бўлган ҳақ суммасидан имтиёзли қаноатлантириш ҳукуқига эга бўлади.

Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ҳамда ундирувни ипотекага қўювчига олиб қўйилган мол-мулк ўрнига берилган мол-мулкка қаратишни талаб қилишга ҳақли.

Ипотека нарсаси бўлган мол-мулк амалда бу мол-мулкнинг мулкдори бошқа шахс эканлигига асосан (виндикация) ипотекага кўювчидан қонунда белгиланган тартибда олиб кўйилган ҳолларда ана шу мол-мулкка нисбатан ипотека тугатилади Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини суднинг тегишли қарори қонуний кучга кирганидан кейин талаб қилишга ҳақли.

5-боб. Навбатдаги ипотека

29-модда. Навбатдаги ипотекага йўл кўйиладиган шартлар

Бир мажбурият бажарилишини таъминлаш учун ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк (олдинги ипотека) ўша ёки ўзга қарздорнинг бошқа мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун ўша ипотекага олувчининг ўзига ёхуд бошқа ипотекага олувчига гаровга берилиши мумкин (навбатдаги ипотека).

Ипотекага олувчилар навбати ипотека бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ва вақтга биноан, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланади.

Навбатдаги ипотекага, агар у ўша мол-мулк ипотекаси ҳақидаги, амал қилиши ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилаётган пайтда тугамаган олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Агар ипотека тўгрисидаги олдинги шартномада ипотека тўғрисида навбатдаги шартномани тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай шартнома ана шу шартларга риоя этилган ҳолда тузилиши керак.

Ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада белгиланган тақиққа қарамай тузилган ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома шу шартнома бўйича ипотекага элувчи бундай тақиқни билмаганлигидан қатъи назар, олдинги шартнома бўйича ипотекага олувчининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Агар навбатдаги ипотека тақиқланмаган, лекин ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома олдинги шартномада унинг учун назарда тутилган шартлар бузилган ҳолда тузилган бўлса, ипотекага олувчининг навбатдаги шартнома бўйича талаблари ипотека тўғрисидаги олдинги шартнома шартларига мувофиқ уларни қандай даражада қаноатлантириш мумкин бўлса, шундай даражада қаноатлантирилади.

Агар ипотека тўфисидаги олдинги ва навбатдаги шартномаларда тарафлар айни ўша шахсларнинг ўзи бўлса, ушбу модда учинчи ва тўртинчи қисмларининг қоидалари қўлланилмайди.

Гаров хатини тузиш ва беришни назарда тутувчи ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартномани тузишга йўл қўйилмайди.

30-модда. Ипотекага олувчиларни олдинги ва навбатдаги ипотекалар тўгрисида огохлантириш. Ипотека тўғрисидаги олдинги шартномани ўзгартириш

Ипотекага қўювчи ҳар бир навбатдаги ипотекага олувчига у билан ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилгунига қадар мазкур мол-мулкнинг бунгача амал қилиб турган барча ипотекапари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт

Ипотекага қўювчи ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилганидан кейин дарҳол бу ҳақда олдинги ипотекалар бўйича ипотекага олувчиларни ёзма шаклда хабардор қилиши ва уларнинг талабига асосан уларга навбатдаги ипотека ҳақидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.

Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилганидан кейин олдинги шартномани ўзгартиришга, агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фақат навбатдаги шартнома бўйича ипотекага олувчининг розилиги билан йўл қўйилади.

Агар ипотека тўғрисидаги олдинги ва навбатдаги шартномаларда тарафлар айни ўша шахсларнинг ўзи бўлса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди.

31-модда. Навбатдаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш

Навбатдаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Қонунда белгиланган қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартномада айни ўша мол-мулкнинг олдинги ипотекалари тўғрисидаги барча қайд ёзувлари ҳақида белги қўйилади.

Навбатдаги ипотека тўғрисидаги белги айни ўша мол-мулкнинг барча олдинги ипотекалари ҳақидаги қайд ёзувларига киритилади.

32-модда. Олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича ипотекага олувчиларнинг талабларини қаноатлантириш

Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома бўйича ипотекага олувчининг талаблари ипотека тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича ипотекага олувчиларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин, гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантирилади.

Ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича қаратилган такдирда, бир вақтнинг ўзида олдинги ипотека билан таъминланган, ундирувга такдим этиш муддати ҳали келмаган талаблар бўйича ҳам ипотека билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажариш талаб қилиниши ва ундирув мазкур мол-мулкка қаратилиши мумкин. Агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартнома бўйича ипотекага олувчи бу ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ундирув қаратилган мол-мулк олдинги ипотекага доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан бирга уни олувчига ўтади.

Олдинги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида ундирувга тақдим этиш муддати ҳали келмаган, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ҳам бу мол-мулкка ундирув қаратилишига йўл қўйилади. Агар олдинги ипотека билаи таъминланган талаблар қаноатлатирилиши учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкнинг бир қисмига қаратиш етарли бўлса, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар муддатидан олдин қаноатлантирилмайди.

Ундирувга ўз талабларини тақдим этиш ниятида бўлгнан ипотекага олувчи бу ҳакда ўша мол-мулкнинг ипотекаси тўғрисидаги бошқа шартнома бўйича ипотекага олувчини олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича талаблар гаров билан таъминланган мол-мулкка ундирув қаратилгунига қадар ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Агар олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича ипотекага олувчи айнан ўша шахснинг ўзи бўлса, ушбу моддадаги қоидалар қўлланилмайди. Бу ҳолда ипотекаларнинг ҳар бири билан таъминланган талаблар, агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тегишли мажбуриятларни бажариш муддатларига мувофиқ навбати билан қаноатлантирилади.

6-боб. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш. Гаров хатини бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш

33-модда. Ипотека тўгрисидаги шартнома ёки ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича хукуклардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш

Ипотека билан таъминланган мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) шу кредиторнинг ўзи томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.

Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи мазкур шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга қарздорнинг розилигини талаб қилмасдан ўтказишга ҳакли.

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича бошқа шахс фойдасига ўз хуқуқларидан воз кечилганда, ипотека билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш хукуқи ҳам ўша шахсга ўтади.

Агар қарздор кредиторнинг хукуқлари бошқа шахсга ўтганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб эътироф этилади.

Агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, дастлабки кредиторнинг хуқуқи шу хукуқ янги кредиторга ўтган пайтдаги мавжуд ҳажмда ва шартларда ўтади. Хусусан, мажбуриятлар бажарилишини таъминловчи ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа хуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга бўлган ҳукуқ янги кредиторга ўтади.

34-модда. Гаров хати бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш

Гаров хати бўйича хуқукларни бошқа шахсга ўтказиш оддий ёзма шаклда битим тузиш орқали амалга оширилади.

Гаров хати бўйича ҳукуқларнинг бошқа шахсга ўтказилиши талаблардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш (цессия) оқибатларини келтириб чиқаради.

Гаров хати бўйича ҳуқуклар бошқа шахсга ўтказилаётганда хукуқни ўтказаётган шахс унинг янги эгаси тўғрисида гаров хатига белги қўяди.

Белгида гаров хати бўйича хуқуклар ўтказилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ҳамда бундай ўтказиш аниқ ва тўлиқ кўрсатилиши керак.

Гаров хатининг янги эгаси ҳақидаги белги гаров хатида кўрсатилган ипотекага олувчи томонидан, агар бу биринчи езув бўлмаса, олдинги белгида кўрсатилган гаров хатининг эгаси трмонидан имзоланиши керак.

Гаров хати бўйича ҳукуқларнинг бошқа шахсга ўтказилиши бу ҳужжат билан тасдиқланадиган барча ҳукуқлар ҳам шунга кўра ўша шахсга ўтказилишини англатади.

Дастлабки ипотекага олувчининг ва гаров хати олдинги эгаларининг ҳуқуқларидан қатъи назар, гаров хати билан тасдиқланган барча хуқуқлар, шу жумладан ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ипотекага олувчининг ҳуқуқлари ва кредиторнинг ҳуқуқлари гаров хатининг қонуний эгасига тегишли бўлади.

Агар ушбу модцада кўрсатилган битимда бошқача шартлашилмаган бўлса, гаров хати бўйича ҳукуқлар бошқа шахсга ипотека билан таъминланган мажбурият (асосий мажбурият) қисман бажарилган ҳолда ўтказилаётганда гаров хати бўйича ҳукуклар бошқа шахсга ўтказилган пайтга қадар бажарилиши керак бўлган мажбуриятлар бажарилган деб ҳисобланади.

Гаров хатининг эгаси, агар унинг гаров хатига бўлган хукуқлари гаров хати бўйича ҳукуқларни бошқа шахсга ўтказиш юзасидан тузилган битимга ҳамда гаров хатига унинг олдинги эгаси киритган охирги белгига асосланса, у гаров хатининг қонуний эгаси деб ҳисобланади. Агар гаров хати гаровга ўтказишга доир махсус ёзувларни киритган бирон-бир шахснинг эгалигидан ўғирланиши натижасида ёки бу шахснинг хоҳиш-иродасидан ташқари бошқача тарзда чиқиб кетган, гаров хатининг эгаси унга эга бўлаётганда буни билганлиги ёки билиши лозим ҳам бўлганлиги исботланган бўлса, у гаров хатининг қонуний эгаси деб ҳисобланмайди.

Гаров хатидаги унинг бошқа шахсларга навбатдаги ўтказилишини тақиқлайдиган ёзувлар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Агар учинчи шахс (ашёвий кафил) ипотека билан таъминланган мажбуриятни қарздор учун тўлиқ бажарган бўлса, у гаров хати бўйича ҳуқуқлар ўзига ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бу ҳолда кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуклари крнунга мувофиқ учинчи шахсга (ашёвий кафилга) ўтади. Ипотекага олувчи бу хукуқларни ўтказишни рад этган тақдирда, учинчи шахс (ашевий кафил) бу ҳуқуқлар ўзига ўтказилишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.

35-модда. Гаров хатини гаровга кўйиш

Гаров хати уни бошқа шахсга (гаров хатини гаровга олувчига) ўтказиш орқали кредит шартномаси бўйича мажбуриятни ёки шу шахс билан гаров хатида дастлаб кўрсатилган ипотекага олувчи ехуд унинг ўзга қонуний эгаси ўртасида вужудга келган бошқа мажбуриятни бажарилишини таъминлаш учун гаров хатининг гарови тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилиши мумкин.

Гаров хатининг гарови билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, ипотекага олувчи гаров хатини гаровга олувчининг талабига биноан гаров хати бўйича ўз ҳукуқларини ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган тартиб ва шартлар асосида унга ўтказиши шарт. Бу хукуқларни ўтказиш рад этилган такдирда, гаров хатини гаровга олувчи ана шу хукуқлар ўзига ўтказилишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.

Гаров хати бўйича ҳуқуқлар ўзига берилган ёки суд томонидан ўзига ўтказилган гаров хатини гаровга олувчи ундирувни гаров хатининг шартларига мувофиқ ипотека нарсасига қаратишга ҳақлидир.

Ипотека нарсасини реапизация қилиш натижасида тушган суммалар ипотекага олувчининг гаров хатини гаровга олувчидан қарзини узишга қаратилади, қолган сумма эса кредит шартномаси ёки гаров хати ипотекаси билан таъминланган бошқа мажбурият бўйича ипотекага олувчига тегишли қарзни узиш учун ушбу Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ гаровга қўювчининг ўзга кредиторларига ва гаровга кўювчининг ўзига берилади.

Гаров хатининг қонуний эгаси гаров хатини гаровга олувчига муайян муддат ўтганидан кейин гаров хатини сотиб, тушган пулдан унинг гарови билан таъминланган мажбурият суммасини ушлаб қолиш хукуқини берувчи гаровга ўтказишга доир махсус ёзувни гаров хатига ёзиб кўйиши мумкин.

Гаров хати гарови белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатга олиниши керак.

7-боб. Ундирдвни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш

36-модда. Ундирувни гаровга кўйилган мол-мулкка қаратиш асослари

Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вактида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга кўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.

Агар ипортека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган булса, даврий тўловлар билан бажариладиган мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга, бу тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой давомида уч мартадан ортиқ бузилган такдирда, йўл кўйилади.

Ушбу Қонуннинг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, бу талаб бажарилмаган тақдирда эса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.

Агар ипотекага қўювчи ўз мажбуриятларини бажарилган деб ҳисобласа ҳамда ўз ҳукуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этган бўлса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўхтатиб турилади.

37-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш усуллари

Ипотекага олувчи ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ўз талабларини суд тартибида, шунингдек суддан ташқари тартибда, агар бу ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса, ёхуд ипотекага кўювчининг ипотекага олувчи билан тузилган ва нотариал тартибда тасдикланган келишуви асосида қаноатлантиришга ҳақли.

Ипотекага олувчининг қарздор томонидан асосий мажбуриятнинг бажарилишига доир ҳар қандай навбатдаги талаб суддан ташқари тартибга солиш тугалланганидан кейин ҳақиқий эмас.

Ипотекага олувчининг талабларини қаноатлантиришга қуйидаги ҳолларда фақат суд тартибида йўл қўйилади, агар:

мол-мулк ипотекаси учун бошқа шахс ёки органнинг розилиги ёхуд рухсати талаб қилинса;

ипотека нарсаси тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга мол-мулк бўлса;

ипотекага кўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса.

38-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка суд тартибида қаратиш

Ипотекага олувчининг талаблари бўйича ундирув ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкка суднинг қарори асосида қаратилади, ушбу Қонунга мувофиқ бундай талаблар судга мурожаат қилмасдан қаноатлантирилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.

Агар ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан йўл қўйилган бузилиши жиддий тусда бўлмаса ва ипотекага олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига шу сабабли яққол номутаносиб бўлса, ундирувни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш рад этилиши мумкин, ушбу Қонуннинг 36-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.

39-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда суд томонидан ҳал қилинадиган масалалар

Суднинг ундирувни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан ипотекага олувчига тўланиши лозим бўлган суммалар, мол-мулкни қўриқлаш ва реализация қилишнинг уни реализация қилиш тугалланганидан кейин аниқланадиган харажатлари суммаси бундан мустасно. Фоизларда ҳисоблаб чиқариладиган суммалар учун фоизлар қўшиладиган сумма, фоизлар миқдори ва улар қўшилиши лозим бўлган давр;

қийматидан ипотекага олувчининг талаблари қаноатлантириладиган ипотека нарсаси бўлган мол-мулк;

ундирув қаратиладиган гаровга кўйилган мол-мулкни реализация қилиш усули;

гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация қилишдаги бошланғич сотув нархи. Гаровга кўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо бўлган тақдирда эса, суд томонидан белгиланади;

агар зарур бўлса, мол-мулк реализация қилингунига қадар унинг асралишини таъминлаш чоралари.

8-боб. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш

40-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш усуллари

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган, ушбу Қонунга мувофиқ суднинг қарорига биноан ундирув қаратилган мол-мулк ким ошди савдосида сотиш орқали реализация қилинади, ушбу қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Суд ундирувни гаровга кўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисида қарор қабул қилар экан, ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчининг розилиги билан гаровга кўйилган мол-мулк аукционда сотиш орқали реализация қилиниши кераклигини белгилаб қўйиши мумкин. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишнинг айни шундай усули ипотекага кўювчи ва ипотекага олувчи томонидан ипотека тўгрисидаги шартномада ёки ушбу Қонун 37-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишувда назарда тутилиши мумкин. Гаровга қўйилган мол-мулкни ушбу Қонун 37-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда аукционда сотиш орқали реализация қилишга йўл қўйилмайди.

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга кўйилган мол-мулкни аукционда сотиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва ушбу Қонунга, агар уларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ипотека тўғрисидаги шартнома ёки ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи билан тузилган нотариал тартибда тасдиқланган келишувга мувофиқ белгиланади.

41-модда. Ким ошди савдосини ўтказиш тартиби

Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш бўйича ким ошди савдоси ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

Суд ижрочисининг буюртмаси ёки ким ошди савдоси ташкилотчиси сифатида иш юритадиган тегишли ихтисослаштирилган ташкилот билан тузган шартномаси ким ошди савдосини ўтказиш учун асос бўлади.

Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш бўйича ким ошди савдоси шу мол-мулк турган жойда ўтказилади.

Ким ошди савдоси ташкилотчиси ким ошди савдоси ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тарқатиладиган камида иккита даврий босма нашрда ким ошди савдоси тўғрисидаги эълонни чоп этади.

Ким ошди савдоси тўфисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

ким ошди савдосига қўйиладиган ипотека нарсасининг номи, унинг турган жойи ва уни идентификация қилиш учун етарли тавсифи, унинг баҳоси;

ким ошди савдоси иштирокчисининг закалат суммаси, уни тўлаш муддати ва тартиби;

харид нархини тўлаш тартиби ва муддатлари;

ким ошди савдоси ўтказиладиган жой ва вақт;

ким ошди савдоси ташкилотчисининг номи ва жойлашган ери, маълумот олиш учун унинг телефон рақами ва тўлов реквизитлари.

Ким ошди савдоси тўғрисидаги эълоннинг бир нусхаси, агар имкони бўлса ва монелик бўлмаса, ким ошди савдосига қўйилаётган кўчмас мулкнинг ўзидаги кўринарли жойга ким ошди савдоси ўтказилишидан камида ўн кун олдин осиб қўйилади.

Ким ошди савдосида иштирок этишни истаган шахслар ким ошди савдоси тўғрисидаги эълонда кўрсатилиши лозим бўлган миқдорда, муддатларда ва тартибда закалат пулини тўлайдилар. Закалат пули миқдори гаровга кўйилган мол-мулк бошланғич сотув нархининг 5 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Ким ошди савдосида иштирок этган, лекин унда ғолиб чиқмаган шахсларга ким ошди савдоси тугаши билан закалат пули қайтариб берилади.

Ким ошди савдоси амалга ошмаган такдирда ҳам закалат пули қайтариб берилиши керак.

Ким ошди савдосида сотилаётган мол-мулк учун энг юқори баҳони таклиф этган шахс ким ошди савдосида голиб чиққан деб эътироф этилади.

Бу шахс ва ким ошди савдоси ташкилотчиси ким ошди савдоси ўтказилган куни ким ошди савдосининг натижалари тўғрисида баённома имзолайдилар.

Улардан биронтасининг баённомани имзолашдан бўйин товлаши Узбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 380-моддасида назарда тутилган оқибатларга сабаб бўлади.

Ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс савдо тугаганидан кейин беш кун ичида ўзи сотиб олган гаровга қўйилган мол-мулкнинг суммасини (харид нархини), илгари тўланган закалат пулини чегириб ташлаган ҳолда, ким ошди савдосининг ташкилотчиси томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа тўлаши керак. Бу сумма тўланмаган такдирда, закалат пули қайтариб берилмайди.

Ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс харид нархини тўлаган пайтдан эътиборан беш кун ичида ким ошди савдосининг ташкилотчиси у билан нотариал тартибда тасдиқланган шартномага тенглаштирилган олди-сотди шартномасини тузади. Бу шартнома ва ким ошди савдосининг натижалари тўғрисидаги баённома бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига зарур ёзувлар киритиш учун асос бўлади.

42-модда. Ким ошди савдоси натижалари тўғрисидаги баённома

Ким ошди савдоси натижалари тўғрисидаги баённомада куйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

ким ошди савдосини ўтказиш учун асос;

ким ошди савдоси ўтказилган жой ва вақт;

ким ошди савдосида олинган кўчмас мол-мулкнинг номи, тавсифи ва таърифи, унинг турган жойи;

мол-мулкнинг аввалги эгаси бўлган ипотекага қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);

сотиб олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);

харид нархи;

ким ошди савдосини ўтказган ким ошди савдоси ташкилотчисининг номи ва жойлашган ери.

Ким ошди савдоси натижалари тўғрисидаги баённома ким ошди савдоси ташкилотчисининг муҳри билан тасдиқланади.

43-модда. Ким ошди савдосини амалга ошмаган деб эълон қилиш

Ким ошди савдоси ташкилотчиси куйидаги ҳолларда ким ошди савдосини амалга ошмаган деб эълон қилади:

ким ошди савдосига иккитадан кам сотиб олувчи келган бўлса;

ким ошди савдосида гаровга кўйилган мол-мулкнинг бошланғич сотув нархига устама қилинмаган бўлса;

ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс харид нархини белгиланган муддатда киритмаган бўлса.

Ким ошди савдоси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлардан биронтаси содир бўлганидан кейинги кундан кечиктирмай амалга ошмаган деб эълон қилиниши керак.

Ким ошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин ўн кун ичида ипотекага олувчи ипотекага кўювчи билан келишувга кўра гаровга қўйилган мол-мулкни унинг ким ошди савдосидаги бошланғич сотув нархида олишга ва шу мол-мулк ипотекаси билан таъминланган ўз талабларини харид нархи ҳисобига ўтказишга ҳақлидир. Бундай келишувга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатларининг олди-сотди шартномаси тўгрисидаги қоидалари қўлланилади. Бу ҳолда ипотека тугатилади.

Агар мол-мулкнинг ипотекага олувчи томонидан олиниши тўғрисидаги ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган келишувга эришилмаган бўлса, биринчи ким ошди савдосидан кейин бир ойдан кечиктирмай такрорий ким ошди савдоси ўтказилади. Ушбу модда оиринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда, гаровга кўйилган мол-мулкнинг бошлангич сотув нархи такрорий ким ошди савдосида 20 фоизга пасайтирилади.

Такрорий ким ошди савдоси ушбу Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.

Такрорий ким ошди савдоси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатларга кўра амалга ошмаган деб эълон қилинган тақдирда, ипотекага олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни унинг биринчи ким ошди савдосидаги бошланғич сотув нархидан кўпи билан 25 фоиз паст нархда олишга (ўзида қолдиришга) ва мол-мулк ипотекаси билан таъминланган ўз талабларини харид нархи ҳисобига ўтказишга ҳаклидир.

Агар ипотекага олувчи такрорий ким ошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин бир ой ичида гаровга кўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳукуқидан фойдаланмаса, ипотека тугатилади.

44-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни ипотека тўғрисидаги шартнома асосида реализация қилиш

Гаровга кўйилган мол-мулкни ипотека тўғрисидаги шартнома асосида реализация қилиш куйидаги шартларга риоя этилган ҳолда аукцион ўтказиш орқали амалга оширилади:

ипотекага олувчи томонидан ипотекага қўювчига ипотека билан таъминланган мажбуриятлар бажарилмаётганлиги тўғрисида ушбу Қонуннинг 45-моддасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган хабарнома топшириш.

Мазкур хабарномани бевосита топшириш имкони бўлмаган такдирда, у ипотекага кўювчининг ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатилган манзилига буюртма хат шаклида юборилади;

хабарномани ипотека рўйхатдан ўтказилган рўйхатдан ўтказувчи органда рўйхатдан ўтказиш;

ипотека тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган ва хабарномада кўрсатилган тапаблар қаноатлантирилмаган такдирда, лекин мазкур билдириш ипотекага қўювчига юборилган пайтдан эътиборан камида икки ой ўтгач, аукцион ўтказиш тўғрисидаги, ушбу Қонуннинг 46-моддасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган хабарномани юбориш ҳамда уни ипотека ва биринчи хабарнома рўйхатдан ўтказилган рўйхатдан ўтказувчи органда рўйхатдан ўтказиш;

аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонни Ўзбекистон Республикасининг худудида тарқатиладиган камида иккита даврий босма нашрда эълон қилиш.

Аукционга қўйилаётган кўчмас мулкка доир барча битимларни тузиш аукцион ўтказиш тўгрисидаги эълон биринчи марта эълон қилинган пайтдан эътиборан тақикланади, агар битимлар тузилган бўлса, улар ҳақиқий эмас деб топилади. Аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълон биринчи марта эълон қилинган пайтдан эътиборан аукцион ўтказиладиган пайтгача камида ўттиз кун ўтиши керак.

Ипотекага қўювчи асосий мажбурият бажарилмаётганлиги тўғрисидаги хабарномани олгач, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш учун асослар йўклиги тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Ипотекага кўювчи гаровга кўйилган мол-мулк реализация қилинишини ушбу Қонуннинг 53-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган шартларда кечиктириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниши ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган муддат ўтишини тўхтатиб туради.

45-модда. Мажбуриятлар бажарилмаганлиги тўғрисидаги хабарноманинг мазмуни

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

ипотекага кўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);

ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);

бажарилмаган мажбуриятларнинг қисқача баёни;

асосий мажбуриятнинг, шунингдек гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилиши эҳтимолига қадар ипотекага қўювчи тўлаши керак бўлган барча

йиғимлар, чиқимлар ва харажатларнинг умумий расшифровкаси;

хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида барча қарзларни тўлиқ узиш тўғрисидаги таклиф;

ипотека нарсаси бўлган свровга кўйилган мол-мулкни сотиш бўйича аукцион ўтказилиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантириш.

46-модда. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарноманинг мазмуни

Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

ипотекага кўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);

ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);

бажарилмаган мажбуриятларнинг қисқача баёни ва ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи олдидаги, ипотека нарсасини реализация қилиш ҳисобига қаноатлантирилиши керак бўлган барча қарзларининг умумий суммаси;

ипотека нарсаси бўлган ва аукционга кўйилаётган кўчмас мулкнинг номи, тавсифи ва таърифи;

аукцион ўтказиладиган жой ва вакт.

Агар аукцион ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ўтказиладиган бўпса, аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада мазкур ташкилотнинг номи, жойлашган ери ва телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилган бўлиши керак.

47-модда. Гаровга кўйилган мол-мулкни аукционда сотиш

Гаровга кўйилган мол-мулкни сотиш очиқ аукционда амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, ёпиқ аукцион ўтказилишига йўл кўйилади.

Гаровга кўйилган мол-мулкни сотиш бўйича аукцион ташкилотчиси сифатида бунинг учун ипотекага олувчи томонидан ипотекага кўювчининг розилиги билан танланган, ипотекага олувчи билан шартнома асосида фаолият кўрсатадиган ва унинг ёки ўзининг номидан иш кўрадиган ихтисослашган ташкилот иш юритади. Ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчи ўртасида ихтисослашган ташкилотни танлаш юзасидан келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.

Аукционда голиб чиққан шахс ва аукцион ташкилотчиси аукцион ўтказилган куни аукцион натижалари тўфисидаги баённомани имзолайдилар.

Аукционда голиб чиққан шахс харид нархини тўлаган пайтдан эътиборан беш кун ичида аукцион ташкилотчиси у билан нотариал тартибда тасдиқланган шартномага тенглаштириладиган олди-сотди шартномасини тузади. Бу шартнома ва аукцион натижалари тўғрисидаги баеннома бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига зарур ёзувлар киритиш учун асос бўлади.

48-модда. Гаровга кўйилган мол-мулкни нотариал тартибда тасдикланган келишув асосида реализация қилиш

Ипотека тўгрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган, ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ипотекага олувчининг ипотекага кўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдикланган келишуви асосида ундирув қаратилган мол-мулк ушбу Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ аукционда реализация қилинади.

Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома бўйича ипотекага олувчининг талабларини қаноатлантириш ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув, агар у ипотека тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича ипотекага олувчилар иштирокида тузилган бўлса, ҳақиқийдир.

49-модда. Ундирувнинг гаровга кўйилган мол-мулкка қаратилишини ва мол-мулк реализация қилинишини тугатиш

Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ва учинчи шахс бўлган ипотекага қўювчи (ашёвий кафил) ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган барча талабларини бу талабларнинг тегишли суммалар тўланган пайтдаги ҳажмида қаноатлантириб, ундирувнинг гаровга кўйилган мол-мулкка қаратилишини тугатишга ҳақли. Бу ҳуқуқ гаровга кўйилган мол-мулк сотилган пайтга қадар ёки ипотекага олувчи бу мол-мулкка бўлган хукуқни белгиланган тартибда олган пайтга қадар исталган вактда амалга оширилиши мумкин.

Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ёки мол-мулкни реализация қилиш тугатилишини талаб қилувчи шахс ипотекага олувчига ундирувни бу мол-мулкка қаратиш ва уни реализация қилиш муносабати билан қилган харажатларини қоплаши шарт.

50-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган суммаларни тақсимлаш тартиби

Ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма, ундан бу мол-мулкка ундирув қаратилиши ва мол-мулк реализация қилиниши муносабати билан қилинган харажатларни қоплаш учун зарур суммалар ушлаб қолинганидан кейин, ўз талаблари ундирилишини сўраган ипотекага олувчилар, ипотекага кўювчининг бошқа кредиторлари ва ипотекага кўювчининг ўзи ўртасида тақсимланади.

Суд қарорлари ижросини амалга оширувчи орган ёки, агар ундирув гаровга кўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилган бўлса, аукцион ташкилотчиси гаровга кўйилган мол-мулкни реализация қилишдан олинган тушумни қуйидаги тартибда тақсимлайди:

биринчи навбатда, ким ошди савдосини ёки аукционни ўтказиш учун қилинган чиқимлар ва харажатларни қоплашга;

иккинчи навбатда, ипотека билан таъминланган асосий мажбурият суммасини тўлашга;

учинчи навбатда, навбатдаги ипотека билан таъминланган муддати ўтган мажбуриятлар суммасини, шунингдек қонунда белгиланган навбат тартибида кўчмас мулкка юкланган бошқа талаблар суммасини тўлашга;

тўртинчи навбатда, гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан қолган суммани ипотекага қўювчига қайтаришга.

51-модда. Судга мурожаат этиш хукуки

Ким ошди савдосини ёки аукционни ўтказиш тартиб-таомили бузилган такдирда, ипотекага кўювчи, шунингдек асосий мажбурият бўйича қарздор, агар у ипотекага қўювчи бўлмаса, ким ошди савдоси ёки аукцион натижалари хусусида эътироз билдириб, кўчмас мулк турган жойдаги судга ким ошди савдоси ёки аукцион ўтказилган санадан эътиборан уч ой ичида мурожаат этишга ҳақли.

Даъво аризаси берилиши ким ошди савдоси ёки аукцион натижаларидан келиб чиқадиган хатти-ҳаракатлар амалга оширилишини, агар суд томонидан шундай хатти-ҳаракатлар амалга оширилишини тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқарилмаган бўлса, тўхтатиб қўймайди.

52-модда. Ипотекага қўювчининг кўчмас мулкни беришни рад этиши

Ипотекага қўювчи сотиб олувчига у ким ошди савдоси ёки аукционда сотиб олган кўчмас мулкни беришни, шу жумладан уй-жойни бўшатишни рад этса, сотиб олувчи мол-мулк турган жойдаги судга мурожаат этишга ҳақлидир.

53-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка каратиш ижросини кечиктириш

Ипотекага қўювчи фуқаро (жисмоний шахс) бўлган ҳолларда, башарти гаров бу фуқаронинг (жисмоний шахснинг) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлмаса, у ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича қандай мол-мулкни гаровга кўйганидан қатъи назар, узрли сабаблар бўлган такдирда, суднинг қарорига кўра ундирувни ижрога қаратиш ипотекага кўювчининг аризасига мувофиқ суд томонидан бир йилгача муддатга кечиктирилиши мумкин.

Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ижросини кечиктириш бу мол-мулк ипотекаси билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳукуқ ва мажбуриятларига дахл этмайди ҳамда қарздорни кредиторнинг кечиктириш даври мобайнида кўпайган зарарларини ўрнини қоплашдан, кредиторга тегиши керак бўлган фоизлар ва неустойкани тўлашдан озод қилмайди.

Агар қарздор унга кечиктириш туфайли берилган вақт доирасида кредиторнинг ипотека билан таъминланган талабларини мазкур талабларни қаноатлантириш пайтидаги ҳажмда қаноатлантирса, суд ипотекага қўювчининг аризасига кўра, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорини бекор қилади.

Гаровга кўйилган мол-мулкни реализация қилишни кечиктиришга, агар кечиктириш ипотекага олувчининг молиявий аҳволи жиддий тарзда ёмонлашувига олиб келиши мумкин бўлса, йўл кўйилмайди.

9-боб. Айрим турдаги кўчмас мулк ипотекасининг ўзига хос хусусиятлари

54-модда. Гаров нарсаси бўлиши мумкин бўлган ер участкаларига доир хукуклар

Ер участкасини, шу жумладан фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини ижарага олиш хуқуқи, якка тартибда уй-жой қуриш еки деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳукуқи ва қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хукуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин.

Ижарага олувчи ер участкасига доир ўзининг ижарага олиш хукукларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга фақат ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ҳакли.

55-модда. Учинчи шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар жойлашган ер участкасига доир ҳуқуклар гарови

Агар ипотекага қўювчига эмас, балки бошка шахсга тегишли бино ёки иншоот жойлашган ер участкасига доир ҳуқуқ гаров нарсаси бўлса, ундирув ипотекага олувчи томонидан шу участкага бўлган хуқуққа қаратилган ва мазкур участка реализация қилинган тақдирда, ипотекага кўювчининг ер участкасига бўлган хукуқ эгаси сифатида ўша шахсга нисбатан эга бўлган хукуклари ва мажбуриятлари олувчига ўтади.

56-модда. Гаровга қўйилган хукукларни реализация қилиш

Ипотека тўғрисидаги қоидалар қўлланиладиган хуқуқлар ипотекасида ипотека нарсасини реализация қилиш ипотекага кўювчи гаровга қўйилган ҳуқуқдан келиб ниқадиган талабдан ипотекага олувчи фойдасига воз кечиши орқали суд тартибида, шунингдек суддан ташқари тартибда агар ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса, ёки ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ипотекага олувчининг ипотекага кўювчи билан нотариал тартибда тасдикланган келишуви асосида амалга оширилади.

Ипотека тўғрисидаги қоидалар қўлланиладиган хукуқларни реапизация қилиш ушбу Қонуннинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қонун хужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ундирув ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларга қаратилган такдирда, қонун хужжатларига мувофиқ танлов ўтказилади, мазкур танловни ўтказиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

57-модда. Бинолар ва иншоотлар ипотекаси

Бинолар ёки иншоотлар ипотекасига фақат ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича шу бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ёхуд бу участканинг гаровга кўйилаётган объект ишлаб туришини таъминлайдиган қисмига бўлган ҳуқуқлар ёхуд мазкур участканинг ёки унинг тегишли қисмининг ипотекага кўювчига тегишли ижарага олиш хукуқи бир вақтнинг ўзида гаровга кўйилган ҳолда йўл кўйилади.

58-модда. Корхона ипотекаси

Агар шартномада ёки қонун хужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мулкий мажмуа сифатидаги бутун корхонанинг ипотекасида гаров ҳуқуқи унинг таркибига кирувчи барча мол-мулкка (кўчар ва кўчмас мулкка), талаб қилиш хукуқи ва мутлақ хукуқни кўшган ҳолда, шу жумладан ипотека даврида олинган шундай хукукларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Хусусий мулкка асосланган мулкий мажмуа сифатидаги бутун корхонани ипотекага кўйиш мулкдор ёхуд у ваколат берган орган томонидан амалга оширилади.

Тўлиқ хўжалик юритиш ҳукуқига асосланган мулкий мажмуа сифатидаги бутун корхонанинг ипотекаси мулкдорнинг розилиги билан корхона томонидан амалга оширилади.

Ипотекага қўювчи корхона ипотекага олувчининг талабига биноан унга ўзининг йиллик ҳисоботини тақдим этиши шарт.

Мулкий мажмуа сифатида бутун корхона ипотекаси билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, ипотекага олувчи корхонанинг молиявий аҳволини соғломлаштириш юзасидан ипотека шартномасида назарда тутилган чора-тадбирларни кўришга, шу жумладан корхонанинг бошқарув органларига ишлаб чиқарилган маҳсулотни ҳамда корхонанинг бошқа мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқи чекланган вакиллар тайинлашга ҳақли.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлар кутилган натижаларни бермаган тақдирда, ипотекага олувчи ундирувни ипотекада турган корхонага ушбу Қонунда белгиланган тартибда қаратишга ҳакли.

59-модда. Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчининг гаровга қўйилган корхонага нисбатан хукуклари

Ипотекага қўювчи гаровга кўйилган корхонага нисбатан мазкур корхонага тегишли мол-мулкни сотиш, айирбошлаш, ижарага бериш, қарзга бериш ва бошқача тарзда тасарруф этишга, шунингдек мазкур мол-мулк таркибига ўзгартишлар киритишга, агар улар корхонага тегишли мол-мулкйинг ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатилган умумий қиймати камайишига олиб келмаса ҳамда ипотека тўғрисидаги шартноманинг бошқа шартларини бузмаса, ҳақли.

Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага кўювчи ипотекага олувчининг рухсатисиз корхонага тегишли мол-мулкни гаровга қўйишга, корхонага тегишли кўчмас мулкни тасарруфдан чиқаришга қаратилган битимлар тузишга ҳакли эмас.

Ипотекага олувчи ипотекага қўювчига нисбатан ўз талабларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида:

ипотекага қўювчидан бухгалтерия ва бошқа ҳисобот ҳужжатлари мунтазам равишда такдим этилишини, корхонага тегишли мол-мулкка доир битимларни тузиш билан боғлиқ масалалар олдиндан келишиб олинишини талаб қилишга;

корхонага тегишли мол-мулк мулкдорига ёки у ваколат берган органга корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш талаби билан мурожаат этишга;

ипотекага қўювчи тузган битим ҳақиқий эмас деб топилишини сўраб судга даъво такдим этишга;

шартномага ёки қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга оширишга ҳақлидир.

Корхонани ипотекага қўювчи гаровга кўйилган мол-мулк асралишини таъминлайдиган чора-тадбирларни кўрмаган, бу мол-мулкдан корхона қиймати камайишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда самарасиз фойдаланган такдирда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан илгари бажарилиши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этишга ҳақли.

60-модда. Ундирувни ипотекага кўювчининг гаровга кўйилган корхонасига қаратиш

Корхона ипотекаси билан таъминланган мажбурият ипотекага кўювчи томонидан бажарилмаган такдирда, ундирув гаровга кўйилган мол-мулкка фақат суднинг қарорига биноан қаратилиши мумкин.

Корхона мулкдорининг хукуқ ва мажбуриятлари корхонани ким ошди савдосида олган сотиб олувчига олинган мол-мулкка бўлган мулк хукуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ўтади.

61-модда. Уйлар ва квартиралар ипотекаси тўгрисидаги қоидаларнинг кўлланилиши

Ипотека фуқаролар (жисмоний шахслар) ёки юри-дик шахсларга мулк хуқуқи асосида тегишли бўлган, доимий яшаш учун мўлжалланган якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларга ҳамда квартираларга нисбатан қўлланилади.

Давлат уй-жой фондининг уйларини ипотекага беришга йўл кўйилмайди.

Вояга етмаган фуқаролар, васийлик ёки ҳомийлик белгиланган муомалага лаёқатсиз ёки муомапа лаёқати чекланган шахслар мулки бўлган уй ёки квартира ипотекаси қонун ҳужжатларида мол-мулк билан боғлиқ битимлар тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

62-модда. Кўп квартирали уйдаги квартиралар ипотекаси

Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян қисмлари ипотекага қўювчининг ва бошқа шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлган кўп квартирали уйдаги квартира ипотекасида турар жой билан бир қаторда уйнинг умумий улушли мулк хукуқидаги тегишли улуш ҳам гаровга қўйилган хисобланади.

63-модда. Курилаётган уйлар ипотекаси

Уй куриш учун кредит ёки аниқ мақсадли қарз берилаётганда ипотека тўғрисидаги шартномада мажбуриятни тугалланмаган курилиш (ипотекага қўювчи келгусида оладиган мол-мулк ва мулкий хукуқлар) билан таъминлаш назарда тутилиши мумкин.

64-модда. Банк ёки бошқа кредит ташкилотининг кредити ҳртсобига олинаётган ёки қурилаётган уйлар ва квартиралар ипотекаси

Агар шартномада ёки қонун хужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, банк ёхуд бошқа кредит ташкилотининг кредит маблағларидан ёки юридик шахснинг уй ёки квартира олиш ехуд қуриш учун берилган аниқ мақсадли қарз маблағларидан фойдаланган ҳолда олинаётган ёки қурилаётган уй ёки квартира қарз олувчининг уй ёки квартирага бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ипотекага қўйилган деб ҳисобланади. Уй ёки квартира олиш ёхуд куриш учун кредит ёки аниқ мақсадли қарз берган банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти ёки юридик шахс мазкур ипотека бўйича ипотекага олувчидир.

Ушбу модданинг биринчи қисми асосида вужудга келадиган уй ёки квартира ипотекасига нисбатан тегишинча ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган кўчмас мулк ипотекаси ҳақидаги қоидалар қўлланилади.

Васийлик ва ҳомийлик органлари, агар вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг хуқуклари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари бузилаётганлигини эътироф этиш учун васийлик ва ҳомийлик органларида асослар бўлмаса, вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар яшаётган турар жой мулкдорининг оила аъзолари бўлган бундай шахсларнинг қонуний вакилларига бу турар жойни тасарруфдан чиқаришга ва (еки) ипотекага кўйишга розилик беришга ҳақли.

Васийлик ва ҳомийлик органларининг ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар яшаётган турар жойни ипотекага кўйиш учун розилик бериш тўғрисидаги қарори ёки бундай розилик беришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори розилик бериш сўралган ариза топширилган санадан кейин кечи билан ўн беш кун ичида ёзма шаклда қабул қилиниши ҳамда ариза берувчига берилиши керак.

Васийлик ва ҳомийлик органларининг қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

65-модда. Ундирувни гаровга кўйилган уй ёки квартирага қаратиш

Башарти уй ёки квартира ипотека тўғрисидаги шартнома ёхуд қонун асосидаги ипотека бўйича банк, бошқа кредит ташкилоти ёки юридик шахс томонидан шундай уй ёки квартира олиш ёхуд куриш учун берилган кредит ёки аниқ мақсадли қарз қайтарилишини таъминлаш учун гаровга кўйилган бўлса, ипотекага олувчининг ундирувни гаровга кўйилган уй ёки квартирага қаратиши ва уни реализация қилиши бундай уйда ёки квартирада биргаликда яшаётган ипотекага кўювчининг ва унинг оила аъзоларининг, шу жумладан собиқ оила аъзоларининг фойдаланиш ҳуқуқи тугатилишига асос бўлади.

Ундирув гаровга қўйилган уй ёки квартирага суд тартибида ҳам, суддан ташқари тартибда ҳам ушбу Қонунда белгиланган қоидаларга риоя этилган ҳолда қаратилиши мумкин.

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга кўйилган ҳамда ундирув қаратилган уй ёки квартира ушбу Қонунда белгиланган тартибда реализация қилинади

Гаровга қўйилган уй ёки квартирани бўшатиб бериш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

10-боб. Якунловни қоидалар

66-модда. Низоларни ҳал этиш

Ипотека соҳасидаги низолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади

67-модда. Ипотека тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ипотека тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

68-модда. Қонун хужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-хуқуқий хужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

69-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти
И. Каримов

Тошкент шаҳри, 2006 йил 4 октябрь
N ЎРҚ - 58