| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари > Қонунлар > Янгиланган сана: 25.01.2012
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ 2006 йил 15 сентябрь ЎРҚ-50-сон Микромолиялаш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 21 июнда қабул қилинган 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади микромолиявий хизматлар бозорини ривожлантириш, фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ишчанлик фаоллигини ошириш учун уларнинг молиявий маблағлар ҳамда хизматларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. Микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. Микромолиялаш Микромолиялаш микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган микдордан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш, шунингдек микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) мувофиқ бошқа хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятидир. 4-модда. Микрокредит Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир. Микрокредит қарз олувчига пул маблағларини шартномага мувофиқ муайян мақсадлар учун ишлатиш шартлари асосида (мақсадли микрокредит) берилиши мумкин. 5-модда. Микроқарз Микроқарз микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ошмайдиган суммада муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса тўловлилик шарти асосида ҳам бериладиган пул маблағларидир. 6-модда. Микролизинг Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир. Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг икки минг баравари микдоридан ошмайдиган суммада берилади. Ушбу Қонунда қарз олувчиларга нисбатан белгиланган қоидалар микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларидан фойдаланувчи лизинг олувчиларга нисбатан қўлланилади. 7-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар Банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлардир. 8-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари Микромолиявий хизматлар микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ кўрсатилади. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартларини, шунингдек микромолиявий хизматлар кўрсатиш миқдори, муддатлари ва ҳақи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак. 9-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун маблағларнинг манбалари Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ўз маблағлари, шу жумладан олган даромадлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микромолиявий хизматлар кўрсатади. 10-модда. Микромолиявий хизматлардан фойдаланиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар Микромолиявий хизматлар кўрсатиш коидаларига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотга микромолиявий хизматлардан фойдаланиш учун буюртма (бундан буён матнда буюртма деб юритилади) ҳамда ўз фаолияти ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатлар тақдим этади. 11-модда. Буюртма Буюртмада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахс учун - унинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари; жисмоний шахс учун - унинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи бошқа ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойининг манзили, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор учун - қўшимча равишда солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари; микромолиявий хизматларнинг суммаси, тури, мақсади, бундай хизматлар кўрсатиш муддатлари ва объекти; буюртма берувчининг фаолият тури ва даромадлари. Буюртма буюртма берилган сана кўрсатилган холда буюртма берувчи томонидан имзоланади. 12-модда. Буюртмани кўриб чиқиш Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот буюртмани олганидан сўнг ўн иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисида ёки микромолиявий хизматлар кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Буюртма микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан кўриб чиқилаётганда қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади: буюртма берувчининг даромадлари етарлилигини аниқлаш; буюртмада баён этилган маълумотларнинг бир-бирига зид бўлмаслиги; микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот олдидаги мажбуриятларни буюртма берувчи томонидан ўз вақтида бажариш имкониятининг мавжудлиги. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот буюртма берувчига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт. 13-модда. Шартнома Буюртмани кўриб чиқиш натижаларига кўра микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот ва қарз олувчи ўртасида шартнома тузилади. Шартнома ёзма шаклда тузилади. 14-модда. Шартноманинг мазмуни Шартномада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак: микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакди кўрсатилган тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари; жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами, доимий яшаш жойи манзили (якка тартибдаги тадбиркор учун қўшимча равишда солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари кўрсатилади) ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари; микромолиявий хизматнинг умумий суммаси, мақсади ва объекти; фоизлар ёки лизинг тўловлари миқдори; микромолиявий хизмат кўрсатиш, микромолиявий хизмат бўйича асосий қарзни қайтариш, шунингдек фоизлар ва лизинг тўловларини тўлаш тартиби ва муддатлари; тарафларнинг ҳуқук ва мажбуриятлари; шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги; шартноманинг амал қилиш муддати; шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби. Қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномада бошқа шартлар ҳам пазарда тутилиши мумкин. 15-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Шартнома шартлари, агар конун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тарафларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. Қарз олувчи фойдаланилмаган микромолиявий хизмат суммасидан воз кечиш ҳакида микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотни шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор этиш орқали мазкур суммадан воз кечишга ҳақли. Қарз олувчи кўрсатилган микромолиявий хизматдан шартнома тузилган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаган тақдирда, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида қарз олувчини ёзма равишда хабардор этиш орқали шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли. Ёзма хабар топширилган ёки почта орқали жўнатилган сана мазкур ёзма хабар юборилган сана ҳисобланади. 16-модда. Қарз олувчининг ҳукуқ ва мажбуриятлари Қарз олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари билан танишиб чиқиш; ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш; шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш; шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини коплашни талаб қилиш. Қарз олувчи: микромолиявий хизматдан фойдаланиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши; олинган мақсадли микрокредитдан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланиши; мажбуриятларни шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажариши шарт. Қарз олувчи қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 17-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга: шартномага мувофиқ мажбуриятларнинг қарз олувчи томонидан бажарилишини таъминлаш шарти асосида ёки шундай шартсиз микромолиявий хизматлар кўрсатиш; буюртма берувчига микромолиявий хизматлар кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этиш; микромолиявий хизмат кўрсатиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни буюртма берувчидан сўраб олиш; тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ёхуд мақсадли микрокредитдан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, мажбуриятларнинг қарз олувчи томонидан муддатидан илгари бажарилишини талаб қилиш. Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот: буюртма берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида буюртма берувчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни маълум қилиши; шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда микромолиявий хизматлар кўрсатиши; шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қарз олувчига қоплаши шарт. Микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 18-модда. Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш Қарз олувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши: банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати; учинчи шахсларнинг кафиллиги; мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари ҳамда қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланади. Қарз олувчининг даромадлари ҳажми, шунингдек шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг қарз олувчи томонидан тақдим этилган таъминоти олинган микромолиявий хизмат суммасини қайтариш ва мазкур хизмат бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлиши керак. 19-модда. Микрокредитни ва микроқарзни муддатидан илгари қайтариш Қарз олувчи олинган микрокредит ёки микроқарз суммасини муддатидан илгари қайтаришга ва улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни тўлашга ҳақли. 20-модда. Қарз олувчи мажбуриятларининг кафолат берувчи ва кафил томонидан бажарилишини таъминлаш Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил қарзни қайтариш муддати тугагач, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг биринчи талабига биноан шартномага мувофиқ қарз олувчининг қарзини тўлаши шарт. 21-модда. Ҳужжатларнинг сақланиши Микромолиявий хизматлар кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни сақлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 22-модда. Низоларни ҳал этиш Микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 23-модда. Микромолиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Микромолиялаш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. 24-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив- ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 25-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Тошкент шаҳри, |