O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банкнотлар ва тангалар >

Янгиланган сана: 03.02.2012

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2009 йил намунасидаги  100 so`m қийматидаги тангаси

Танга мис ва никель қотишмаси билан қопланган пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.

Танганинг олд томони (аверс)да "Эзгулик аркаси” монументи тасвирланган. Монументнинг юқори қисмида танганинг қиймати  “100” рақами ёзилган. Рақамнинг тагида лотин босма ҳарфлари билан  “so'm” сўзи ёзилган. Монументнинг юқори қисмида айлана бўйлаб “TOSHKENT  SHAHRINING  2200  YILLIGI “ ёзуви туширилган.

Танганинг орқа тараф (реверс)лари марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвирланган, Гербнинг ташқи қирраси бўйлаб босма лотин ҳарфлари билан  “O'ZBEKISTON  MARKAZIY  BANKI” сўзлари айланасимон кўринишда ёзилган. Герб тагининг марказий қисмида танганинг ишлаб чиқарилган йили бўртиб чиққан икки нуқта билан чегараланган “2009” рақами кўрсатилган.

Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар жойлаштирилган.

Танганинг ён қирраси (гурти)да ҳар бир гуруҳда 10 донадан жами 100 дона бўртиб чиққан қирралар жойлаштирилган.

Танганинг диаметри - 27,1 мм.ни, қалинлиги - 1,95 мм.ни, оғирлиги - 8,0 гр.ни ташкил этади.