O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банкнотлар ва тангалар >

Янгиланган сана: 03.02.2012

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2004 йил намунасидаги  100 so`m қийматидаги тангаси

Ўзбекистон миллий валютасининг 10 йиллигига бағишлаб, 100 сўм қийматидаги танга пулни муомалага чиқарди. Танга пўлатдан тайёрланган оқ рангдаги мисс-никел қотишмаси билан қопланган.

Танганинг олд томони (аверс) марказида қуёш нурлари таралган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси харитаси ва "100 so'm” ёзуви жойлашган. Бу тасвир 77 дона айлана шаклида терилган сферик нуқталар ичига жойлашган. Танга бурти ва сферик нуқталардан иборат айлана оралиғида “O'ZBEKISTON MILLIY VALYUTASIGA 10 YIL” деган матн жойлашган.

Танганинг орқа (реверс) томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби акс эттирилган бўлиб, унинг атрофида “O"ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” деган ёзув жойлашган ва икки сферик нуқта оралиғида танга чиқарилган йил "2004" ёзуви бор.

Танга гуртига (қирраси) “O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” деган ёзув ва мусаммас белгиси туширилган.

Танганинг диаметри - 27,1 мм.ни, қалинлиги - 1,8 мм.ни, оғирлиги - 8,0 гр.ни ташкил этади.