O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Банкнотлар ва тангалар >

Янгиланган сана: 03.02.2012

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2001 йил намунасидаги  50 so`m қийматидаги тангаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил намунасидаги, қиймати 50 so`m бўлган тангаси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги нишонланиши муносабати билан тайёрланган.

Танга мис-руҳ қотишмаси билан қопланган бўлиб, пўлатдан тайёрланган, ранги оқ. Танга олд томонининг юқори қисми марказида танга қиймати - "50" рақам билан акс эттирилган, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган, қуйи қисмида эса, Ўзбекистон Республикасининг харитаси тасвирланган. Танга қийматининг юқори қисмида айлана бўйлаб, "O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 10 yilligi" сўзлари бўрттириб ёзилган.

Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб, "O"ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган. Танганинг ён томонидаги тўплар бир хил масофада жойлашган бўлиб, унинг ҳар бир тўпида 10 дона, умумий сони 100 дона бўлган бўртма тишлардан иборат.