| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банкнотлар ва тангалар > Янгиланган сана: 03.02.2012
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50 сўм бўлган «SHAHRISABZ SHAHRINING 2700 YILLIGI» юбилей эсдалик тангаси пўлатдан тайёрланиб, мисс-никел қотишмаси билан қопланган. Ранги оқ. Танганинг олд томонида «Амир Темур» ҳайкали ва "Оқ сарой” қароргоҳи акс эттирилган, унинг юқори қисми айланаси бўйлаб «SHAHRISABZ SHAHRINING 2700 YILLIGI» деган матн ёзилган, пастки қисмининг марказида танга қийматини ифода этувчи «50» рақами тасвирланган. Танга орқа томонининг марказида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган бўлиб, унинг юқори қисмида айлана бўйлаб «O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» деган матн ёзилган ҳамда танга айланаси бўйлаб 70 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар билан чегараланган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга ишлаб чиқарилган йилни белгиловчи «2002» ёзуви акс эттирилган. Танга қиррасининг юзида (гурти) ҳар бир тўпида 10 донадан жами 100 дона чизиқ (штрих) туширилган. Танга диаметри - 26,4 мм., қалинлиги – 2,3 мм., оғирлиги – 8,0 гр.
|