| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Банкнотлар ва тангалар > Янгиланган сана: 03.02.2012
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Танга пўлатдан тайёрланган, мис-руҳ қотишмаси билан қопланиб, ранги сариқ. Танга олд томонининг чап тарафида унинг қийматини билдирувчи "5" йирик рақам билан акс эттирилган бўлиб, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган. Ўнг тарафда Ўзбекистон Республикаси харитаси ҳамда байроғининг учта йўли рамзий ҳолда тасвирланган. Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб, "O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган. Танганинг ён томони силлиқ.
|