O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Қимматли қоғозлар бозори >

Тижорат банкларининг фонд биржасидаги иштироки

Янгиланган сана: 07.10.2011

Тижорат банклари "Тошкент" Республика фонд биржаси савдоларида эмитентлар ролида, шунингдек, инвесторлар сифатида қатнашган ҳолда фонд бозорининг фаол иштирокчилари ҳисобланади.

2011 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, эмитент банклар акциялари иштирокидаги биржа умумий айланмаси 78,4 млрд. сўмни ташкил қилди. Бундаги битимлар республикамиздаги 16 та тижорат банкининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилди.

Фонд биржаси орқали сотилган банклар акцияларининг қиёсий салмоғи умумий биржа айланмасида 66,7 фоизни ташкил этди.


Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан республика банк тизимининг изчил ривожланишига катта эътибор қараталаётгани, шунингдек, банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва ресурс базасини мустаҳкамлаш борасида чора-тадбирлар кўрилаётгани боис, фонд биржасида инвесторларнинг банклар акцияларига қизиқиши тобора ортмоқда. Банклар акцияларига кизиқиш уларнинг ишончли, барқарор зкани, даромадларнинг доимий ортиши каби омиллар билан боғликдир.

Таъкидлаш жоизки, акциядорлик банкларининг аксарияти Республика фонд биржасининг расмий биржа листингига киритилган. Бу эса, банклар акциялари ишончли, молиявий барқарор, инвестицион  жозибадор  ҳамда ахборот жиҳатидан очиқ эканидан далолат беради. Бундан ташқари, банкларнинг расмий биржа листингига киритилгани улар қимматли қоғозларининг мажбурий котировкасини амалга оширишга ва бу қимматли қоғозларнинг адолатли бозор қийматини белгилашга имкон беради.

Яна шуни таъкидлаш муҳимки, банклар акциялари ҳажмининг ярмидан кўпроғи (77,1 фоизи) иккиламчи биржа бозорида сотилган. Биржа орқали сотилган банклар акцияларининг қолган қисми (22,9 фоизи) банклар томонидан қўшимча эмиссия қилинган акцияларнинг бирламчи жойлаштириш улушига тўғри келади.

Умумий биржа айланмасида қўшимча эмиссия қилинган 86,7 фоиз (17,9 млрд. сўм) акцияларни бирламчи жойлаштириш банклар томонидан қўшимча эмиссия қилинган акциялар улушига тўғри келишини айтиб ўтиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида “Тошкент” Республика фонд биржасининг бирламчи бозорида мамлакатимиздаги 6 та тижорат банкининг умумий қиймати 17,943 млрд. сўмлик қўшимча эмиссия қилинган акциялари  Инвесторларнинг иккиламчи бозорда сотилган акцияларга қизиқиши, шунингдек, банклар акцияларининг етакчи позицияси билан тавсифланади. Банклар акцияларининг биржа иккиламчи айланмасидаги улуши 2006 йилдаги 12,8 фоиздан 2011 йилга келиб, 65,1 фоизга ортди.


Банкларнинг “Тошкент” Республика фонд биржасидаги қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларда иштирок этишини таҳлил қилган ҳолда, айтиш жоизки, банклар қимматли қоғозлар биржа бозорида фаол эмитентлар бўлиши баробарида инвесторлар сифатида ҳам қатнашмокда.

Республика фонд биржаси орқали қимматли қоғозларни сотиб олишда банклар инвестициялари ҳажмининг динамикаси шуни кўрсатмоқдаки, агар 2006 йилда банклар қўйилмаларининг қиёсий салмоғи биржа айланмалари умумий хажмида 3,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 8,4 фоизга ўсди, жорий йилнинг 8 ойи якунлари бўйича эса 6,7 фоиздан ошиб кетди. Банкларнинг бошқа эмитентлар акцияларига инвестициялари умумий ҳажми жорий йилнинг 8 ойи давомида 7,9 млрд. сўмни ташкил этгани ҳам эътиборлидир.

Агар банклар инвестицияларини соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, у ҳолда молия соҳаси корхоналарининг акциялари банклар учун кўпроқ инвестицион жозибадорликка эга. Уларнинг улуши жорий йил 8 ойи давомида банклар инвестицияларининг 60,4 фоизини ташкил этди. Сўнгра суғурта компанияларининг 22,4 фоизлик улуши кузатилмокда.

Тижорат банкларининг фонд бозорларидаги фаол иштироки қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Қимматли қоғозлар бозорини, жумладан, биржа фонд бозорини янада ривожлантириш эса акциядорлик-тижорат банкларининг бозордаги позицияси кучайиши билан узвий боғлиқ ҳолда бўлиши шубҳасиз.