| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Марказий банк ва БМТТД қўшма лойиҳаси > Янгиланган сана: 03.05.2010
МАРКАЗИЙ БАНК ВА БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИНИНГ "МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ” ҚЎШМА ЛОЙИҲАСИ ТЕХНИК ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ГЕРМАНИЯ ЖАМИЯТИНИНГ (ГТЦ) "МАРКАЗИЙ ОСИЁДА МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ” ЛОЙИҲАСИ ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИ (IFC) НИНГ ШВЕЙЦАРИЯ ҲУКУМАТИ ҲАМКОРЛИГИДАГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ВА ОЗАРБАЙЖОНДА МОЛИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАСИ (ACAFI) МИКРОМОЛИЯ МАРКАЗИ (МММ) НИНГ ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ХАЛҚАРО МАРКАЗИ ҲАМКОРЛИГИДАГИ “ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛИЯВИЙ ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИ ЁРДАМИДА МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ҲАМДА ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ХАЛҚАРО МАРКАЗИ КЎМАГИДА Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари учун микромолиялаштиришнинг долзарб масалалари, кредит ахборотларини алмашиш тизими ва Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш масалаларига бағишланган энг яхши материаллар танловини эълон қилади. Танловнинг мақсади — журналистларнинг микромолиялаштиришнинг долзарб масалалари, кредит ахборотларини алмашиш тизими ва Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш масалаларига бағишланган материаллар тайёрлаш жараёнидаги ютуқлари ҳамда ўз фаолиятига янгича ёндашувини тақдирлаш. Танловга муаллифлар томонидан тақдим этиладиган, 2010 йилнинг 1 мартидан 1 сентябрига қадар Ўзбекистондаги маҳаллий ҳудудий оммавий ахборот воситаларида биринчи марта чоп этилган ёки эфирга узатилган, учтадан кам бўлмаган ишлар қабул қилинади. Ишлар кенг, ихтисослашмаган аудиторияга мўлжалланган бўлиши ва қуйидаги масалаларга бағишланган бўлиши шарт: 1) микромолиялаштириш ва кредит ахборотларини алмашишнинг аҳоли фаровонлигини оширишга таъсири (бориш қийин бўлган туманлар аҳолиси ва айниқса аёлларнинг молиявий хизматлардан фойдаланишини таъминлаш, аёллар ва имкониятлари чекланган фуқароларнинг имкониятларини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратишдаги ҳамкорлик, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашда турли ташкилотлар ҳамкорлигининг схемаси ва ҳ.к); 2) таълимнинг креатив ва интерактив усулларини қўллаган ҳолда аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишнинг муҳимлиги. Танлов натижалари жюри томонидан 2010 йилдан 1 сентябрида эълон қилинади. Ҳар бир иш беш баллик рейтинг тизимида баҳоланади. Мукофотлар оммавий ахборот воситаларининг 4 тури: босма нашрлар, радио, телевидение ва Интернет бўйича топширилади. Электрон ОАВ бўйича 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлган ишлар исталган ташувчи воситаларда тоширилиши мумкин, босма нашрлар йўналишида ишлар ҳажми 3 тадан 30 минг белгигача (оралиқ билан) бўлиши лозим. Танлов якунларини эълон қилиш ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими 2010 йилнинг 23-24 сентябрь кунлари Марказий Банк ва БМТ Тараққиёт Дастури “Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб қувватлаш” қўшма лойиҳасининг микромолиялаштириш бўйича Халқаро регионал конференция доирасида ўтказилади. Танлов ғолибларини тақдирлаш учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилади: • БМТ Тараққиёт дастурининг Фахрий мукофоти — аҳоли фаровонлигини оширишда микромолиялаштиришнинг ижтимоий ролига бағишланган энг яхши журналистик материал учун. Мукофотлар қуйидаги номинациялар бўйича таъсис этилади: 1. Энг яхши мақола; 2. Энг яхши видео лавҳа; 3. Радиодаги энг яхши лавҳа; 4. Интернетдаги энг яхши материал. • IFC Фахрий мукофоти — кредит ахборотларини алмашиш тизимини ёритиб берган энг яхши материал учун. • ГТЦ Фахрий мукофоти - 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2007 йилдаги 114-сонли қарори билан тасдиқланган 2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш Дастурини амалга ошириш ва натижаларини ёритиб берган энг яхши материал учун; 2. “Микромолиялаштириш ҳақидаги энг яхши фотокадр/фотолавҳа/фоторепортаж”. • Микромолия маркази Фахрий мукофоти — молиявий таълим дастури бўйича энг яхши журналистик материал учун. Барча медиа материалларда танланган мақсадли гуруҳларни қамраб олишнинг креатив усулларидан фойдаланилган ва бир ёки бир нечта мавзу илгари сурилган бўлиши лозим: (1) пенсияга жамғариш, фавқулодда вазиятлар, оиланинг молиявий мақсадлари; (2) қарзларни оқилона режалаштириш; (3) бюджетни самарали бошқариш; (4) молиявий маҳсулот ва хизматларни танлашдаги масъулиятли истеъмолчи хатти-ҳаракати; оилавий бюджетни узоқ муддатли режалаштириш. Мукофотлар қуйидаги номинациялар бўйича таъсис этилади: 1. Энг яхши мақола; 2. Энг яъши видео лавҳа; 3. Энг яхши радио лавҳа. *Ғолибларга ноутбук, видеокамера, принтер, диктофон каби қимматбаҳо совринлар берилади. БОҒЛАНИШ: “Микромолиялаштириш”, “Микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури” ва “Молиявий таълим” танловлари бўйича материаллар ва иштирокчи маълумотноаси қуйидаги манзилга шахсан ёки почта орқали жўнатилиши мумкин: Тошкент ш., С. Раҳимов тумани, А. Қодирий кўчаси (мўлжал “Себзор”, Марказий Банк вилоят бўлими) 1А, №605-606 хоналар. Почта индекси: 100019. Электрон почта: microfinance_contest@gmail.com Закия Абдуразакова - БМТ Тараққиёт дастури “Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ассистенти. Тел: (+99871) 244-11-16, Факс: (+99871) 244-11-85 zakiya.abdurazakova@undpaffiliates.org
Надежда Степанова – Журналистларни қайта тайёрлаш Халқаро маркази эксперти. Тел/Факс: (+998 71) 233 90 42
“Кредит ахборотларини алмашиш тизими” танлови бўйича материаллар ва иштирокчи маълумотноаси қуйидаги манзилга шахсан ёки почта орқали жўнатилиши мумкин: Тошкент ш., Юнусобод тумани А. Темур кўчаси, 107 Б, Халқаро Бизнес маркази, 14-қават. Почта индекси: 100084. Электрон почта: uzinfo@ifc.org Татьяна Крайнова – ACAFI (IFC) лойиҳасининг Ўзбекистондаги жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Тел: (+998-71) 238-59-25 Факс: (+998-71) 238-59-27 Қўшимча маълумот, иштирокчи маълумотномаси ҳамда танлов низоми бўйича саволлар билан, мурожат қилинг: Закия Абдуразакова – БМТ Тараққиёт дастури “Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ассистенти. Тел: (+99871) 244-11-16, Факс: (+99871) 244-11-85 |