| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Марказий банк ва БМТТД қўшма лойиҳаси > Янгиланган сана: 14.05.2010
Ҳурматли саҳифамиз меҳмонлари! Лойиҳамиз ва техник ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг (GTZ) "Марказий Осиёда микромолиялаштиришни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш" лойиҳаси доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти Халқаро таълим марказининг "Муваффақиятли микромолиялштириш калити: Энг яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати” модули бўйича тренинг ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Тренинг Ўзбекистон микромолия ташкилотларидан микромолиялаштириш бўйича аккредитацияланган тренерлар миллий базасини ташкил этиш ҳамда жамғариш, кредит ва бошқа молиявий хизматлар тақдим этиш борасида Ўзбекистон микромолия институтлари фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашишга қаратилган. Бу билан БМТТДнинг “Микромолиялаштириш тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” Лойиҳаси мандати ютуқлари қўллаб-қувватланади. ХМТ аккредитациясини олган тренерлар келгусида Микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси, шунингдек Ўзбекистон кредит уюшмалари ассоциацияси ҳамда маҳаллий тайёрлов марказлари каби миллий ташкилотлар билан ҳамкорликда тренинг олиб бориш ҳуқуқини оладилар. Мазкур тренинг 3 та босқичдан иборат бўлиб, барча 3 та босқичдан муваффақиятли ўтган ҳамда ХМТни саралаш мезонларига жаоб берадиганлар учун мазкур модуль бўйича тренер сифатида халқаро сертификацияни олиш имконини беради. Биринчи босқични 2010 й. 7-18 июнда ўтказиш режалаштирилган (2-ҳафталик курс). Ўзбекистон микромолия тармоғи вакиллари учун қатнашиш - текин. Қатнашчилар ўзларининг йўл харажатлари, яшаш ва кундалик тўловларни ўзлари қоплайдилар. Тренинг давомида кофе-брейклар ва тушлик тақдим этилади. Сиз тренингда микромолиялаштириш бўйича менежер сифатида – директорлар, директор ўринбосарлари, кредит бўлимлари бошлиқлари, ёҳуд салоҳиятли тренер сифатида қатнашишингиз мумкин. Микромолиялаштириш бўйича менежер сифатида қатнашиш учун, илтимос, илова қилинаётган файл биринчи қисмини – Рўйхатга олиш шаклини тўлдиринг ҳамда шаклда кўрсатилган манзил бўйича 2010 й. 14 майгача жўнатинг. Салоҳиятли тренер сифатида қатнашиш учун, илтимос, Тренерни сертификатлаш жараёнида қатнашиш учун ариза шаклини тўлдиринг ҳамда шаклда талаб этилган ҳужжатлар билан бирга шаклда кўрсатилган манзил бўйича 2010 й. 14 майгача жўнатинг. Қатнашиш учун жойлар сони чекланган. Саралаш Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан белгиланган мезонларга кўра амалга оширилади. Қўшимча саволлар туғилган тақдирда, илтимос, Микромолиялаштириш масалалари бўйича Лойиҳа мутахассиси Насиба Машариповага қуйидаги манзилга мурожаат этинг: |